Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қасам ичса бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Қасам ичса бўладими?
        June 18, 2018, 00:47
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Савол; Фарз амални бажаришлик учун ёки ҳаром амални қилмаслик учун қасам ичса бўладими?

Агар фарзни қилишликка ҳаромни қилмасликка қасам ичса, кейин ўша фарз амални бажармаса ёки ҳаром амални қилиб қўйса каффорат берадими?
Олдиндан рахмат АЛЛОХ рози болсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қасам ичса бўладими?
        June 18, 2018, 00:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қасам онт демакдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қасам ичилаётган нарсани қасам орқали таъкидлашингиз ва уни мустаҳкамлашингиз учун қасам ичишга рухсат берган. Бирон бир киши ўзидан бошқа бировга бир ишни таъкидлаб етказишни истаса унга ўша иш устида қасам ичади. Шунингдек, биров ўзидан бошқадан бир ишни қаттиқ аниқлаб олмоқчи бўлса ҳам ўша ишга қасам ичишни ундан талаб қилади.

Бирорта мўмин, ҳатто Маккадаги жоҳилият давридаги кофирлар ҳам Муҳаммад(с.а.в)ни Содиқ(рост сўзлагувчи) ул Амин(ишончли, амонатдор) эканлигида шубҳа қилишмайди. Бу сифати билан Муҳаммад(с.а.в) Росул бўлишдан аввал ҳам машҳур бўлган. Бу сифатига ҳар бир таниган инсон гувоҳлик берган. Лекин арабларнинг гапириш услубида ўзидан ёлғончилик гумонини рад қилиш учун эмас, балки гапирилмоқчи бўлган сўзнинг аҳамиятли эканини, ҳамда уни фазли ва мақомини баён қилиш, унга қаттиқ аҳамият беришлари мақсадида қасам ичилар эди. Шу маънода Муҳаммад(с.а.в) Пайғамбар бўлгандан кейинги гап-сўзларида (والله) “валлоҳи...” ёки (والذي نفسي بيده) “жоним қўлида бўлган Зотга...” ёки (والذي نفس محمد بيده) “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга...” каби қасам ичиб, Аллоҳ Таолодан шариат маънолари етказар эди. (Шаръан фақат Аллоҳнинг исми-сифатларигагина қасам ичилади). Масалан Али(р.а)га:

فَوَاللَّهِ لأَنْ يَهْدِيَ اللَّهُ بِكَ رَجُلاَ وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ
«...Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг сен туфайли биргина одамни ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларнинг сеники бўлишидан ҳам яхшироқдир», дедилар» (муттафақун алайҳ).

Ёки Пайғамбаримиз(с.а.в)нинг мана бу ҳадислари:

«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ, وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ,
أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ, ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз, акс ҳолда Аллоҳ устингизга ўз ҳузуридан жазо юборгай. Кейин дуо қилаверасиз, (лекин) у қабул қилинмайди». Бу ҳадисни Аҳмад Ҳузайфа орқали ривоят қилган.

Ёки Расулуллоҳ(с.а.в) Абу Масъуд(р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «....Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки, сизлар албатта яхшиликка буюрасизлар ва ёмонликдан қайтарасизлар. Сизлар албатта золимнинг қўлидан ушлайсизлар ва уни ҳаққа бурилишга мажбур қиласизлар ва албатта уни ҳаққа маҳкам боғлаб қўясизлар. Ёки албатта Аллоҳ баъзиларингизни баъзиларингиз қалби билан уради, сўнгра уларни лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».

Аслида қасам Росул (с.а.в)нинг қуйидаги сўзларига кўра мубоҳдир:
«Аллоҳга қасамки, мен бирон бир ишга онт ичсам-у, сўнг бошқа бир ишни аввалгидан яхшироқ деб кўрсам, албатта қасамимга каффорат тўлаб, яхшироқ бўлганини қиламан». Зеро, қасам фарз бўлганда Росул (с.а.в) уни тарк этмаган ва ундан яхшироғи томон юзланмаган бўлур эдилар. Бироқ, қасам бирон бир фарзни бажариш мақсадида ичилса ва уни бажаришга фақат қасам орқалигина эришиш мумкин бўлса, ундай ҳолатда қасам ичиш «вожиб амалга ошиши учун зарур бўлган нарса-иш ҳам вожибдир», деган қоидага биноан вожибга айланади. Мисол учун бир шахс жазоси ўлим бўлган айб билан ноҳақ айбланиб, муайян бир шахснинг унинг беайблигига гувоҳлик бериши уни ўлим жазосидан қутқариб қоладиган бўлса-ю, қози унинг гувоҳлик беришини фақат қасам орқалигина қабул қиладиган бўлса, ушбу ҳолатда бир бегуноҳ жонни ўлимдан қутқариб қолиш учун қасам ичиш ҳалиги гувоҳлик берувчига вожиб бўлади. Зеро, бегуноҳ жонни ўлимдан қутқариш вожиб, демакки, қасам ичиш ҳам вожиб. Чунки вожиб амалга ошиши учун зарур бўлган нарса-иш ҳам вожиб.

Масалан, Аллоҳ Таолонинг – „Сизлардан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюрадиган ва мункардан (исён-гуноҳдан) қайтарадиган бир жамоатбўлсин“. [3:104] ушбу оятидаги вожиб амални бажарувчи ҳар қандай жамоатнинг шу жамоатга аъзо бўлишни истаган ҳар бир кишига муайян шартларни қўйиши ва ушбу шартларга қаттиқ риоя этишга қасам ичишни улардан талаб қилиши шаръан жоиз бўлади. Токи ушбу жамоатга, уни ҳимоя этишга ва уни муҳофаза қилишга уларнинг садоқатли экани аниқ бўлсин. Кимки қасам ичса жамоатнинг (яъни ҳизбнинг) барча шартларига ва қасам ўз ичига олган нарсаларга қаттиқ риоя этиши унга вожиб бўлади, ҳамда бунинг акси, яъни шартларга ва қасам ичган нарсаларига риоя этмаслиги унга ҳаром бўлади.

Қасамдан қайтиш, яъни қасам ичгандан сўнг жамоатни тарк этиш хусусида тўхталадиган бўлсак, агар қайтиш вожибни бажаришни тарк этиш бўлса, гарчи қасамига каффорат тўласа ҳам, БУ ҚАЙТИШ ҲАРОМдир. Чунки вожибни бажариш вожиб, уни бажаришни тарк қилиш ҳаромдир.

Аммо тўғрироқ деб билган бошқа жамоат билан ҳаракат қилиш мақсадида қасамидан қайтса, бундай қайтиш мазкур ҳадисга биноан мубоҳ бўлиб, қасамига каффорат тўлаб қўяди. Ва аммо ўша бошқа жамоатни ягона тўғри жамоат шу деб билса, унда ўз қасамидан қайтиб, ўша жамоатга қўшилиши унга вожиб бўлади ва қасамига каффорат тўлаб қўяди. Қасамнинг каффораси “Моида” сурасининг 89 чи оятидан баён қилиган:

لَا يُؤَاخِذُكُمْ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمْ الْأَيْمَانَ فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам тугган қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш, ёхуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу — қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай очиқ-ойдин баён қилур”. [5:89]

Шунга кўра, ҳизб ўзининг бир жузига айланиши учун унга боғланган ҳар бир кишига муайян қасам билан қасамёд қилишни шарт қилдики, токи ҳизб унинг садоқати ва ихлосини аниқ билсин, ўзининг бирлиги ва қувватини кафолатласин ҳамда ўша аъзо қасам ўз ичига олган барча ишларга қаттиқ риоя этувчи бўлсин.
Муттақий.

Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Св: Қасам ичса бўладими?
        June 19, 2018, 03:33
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Бродар жавобга озгина тушунмай колдим; Фарзни қилиш учун қасам ичганди сингари Харомни қимаслик учун ҳам қасам ичса кейин манашу Харом ишни қилиб қўйса қасамини бузган бўладими йўқми? Ва бу қасамига каффорот тулайдими йўқми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қасам ичса бўладими?
        June 19, 2018, 03:34
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳа, албатта. Агар жиддий ичилган қасам бўлса ва уни бузса, ўша қасами учун каффора тўлаши вожиб бўлади. масалан, Қуръон совчи келган вақтда аёлни турмушга беришдан тўсишни тақиқлаган, яъни диндор ва муомилаларида, хулқларида номаъқулликлари йўқ инсон қиз-аёлларнинг валийсига совчи қўйса, унга розилик бериши ва уни танлаш ёки рад қилиш иҳтиёрини қиз(ёки аёл)да қолиши керак. Энди бунга қаршилик қилиш ҳаром. Талоқ қилинган аёлга ўзини собиқ эри яна совчи қўйса буни ман қилиш эса янада жиддийроқ ҳаром бўлади. Аллоҳ Таоло дейди:

فَلَا تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُمْ بِالْمَعْرُوفِ
„Бас, уларни ўзаро яхшилик билан келишишган бўлсалар, эрларига қайта никоҳланишдан тўсманг!“ [2:232]

Маъқал ибн Ясордан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисга кўра: «Мен синглимни бир кишига турмушга бердим. Кейин уни талоқ қилди. Иддаси тугаган вақтда яна қўлини сўраб келди. Шунда мен унга дедим: «Синглимни сенга турмушга бердим ва сени фойдалантирдим ва ҳурмат қилдим. Кейин сен уни талоқ қилдинг. Сўнг келиб унинг қўлини сўраяпсан. Аллоҳга қасамки, у сенга ҳеч қачон қайтмайди». У безарар киши эди. Аёл ҳам унга қайтишни хоҳларди. Кейин Аллоҳ Таоло ушбу оятни нозил қилди. „Бас, уларни тўсманг!“. [2:232]. «Энди никоҳлаб бераман, эй Расулуллоҳ?», дедим ва унга никоҳлаб бердим». Бошқа бир ривоятда эса: «Қасамимга каффорат бердим ва синглимни унга никоҳлаб бердим», дейилган. (Бухорий ривояти).

Тўсишнинг маъноси - аёл турмушга чиқаришларини талаб қилган вақтда уни турмушга чиқармаслик. Бу иш ҳаром бўлиб, уни қилган киши фосиқдир. Аёлни турмушга чиқишдан ман этган ҳар бир киши бу иши учун фосиқ бўлади. Фуқаҳолар ҳам тўсқинлик қилиш билан киши фосиқ бўлишини баён қилишган. Қачон аёлга турмушга чиқиш таклиф қилинса ёки турмушга чиқишни ўзи талаб қилса, қандай йўл тутиш - рози бўлиш ёки рад этиш ёлғиз унинг ихтиёрида бўлади.

Абу Ҳотим Мазанийдан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деб айтганлари ривоят қилинади:

«إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ. قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ. ثَلاَثَ مَرَّاتٍ»
«Агар ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар. Агар шундай қилмасанглар, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади», дедилар. «Эй Расулуллоҳ, агар унинг тенги бўлмаса ҳамми?», дейишганда: «Агар сизнинг ҳузурингизга дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши келса, уни никоҳлаб қўйинглар», деб уч марта айтдилар».

Термизий бу ҳадисни Абу Ҳурайрадан ҳам ривоят қилган. Унинг лафзи қуйидагича:

«إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»
«Агар дини ва хулқидан сизлар рози бўладиган киши сизларга совчи юборса, уни уйлантириб қўйинглар (қизларингизни беринглар). Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўлади». Бу ҳадис бошқа йўллар билан ҳам ривоят қилинган.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.048 seconds.