Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сиз сўраган мавзуъ аслида ҳамма мўминларни қийнайдиган ҳолат, лекин уни “Қуръон ва ҳадис”дан ёки саҳиҳ ижтиҳод китобларидан ўрганишга жиддий ҳаракат қилмаймизу, ўзимизни жонкуярлардан қилиб кўрсатишга уринамиз. Меҳрибон ва Раҳимли Роббимиз ҳар бир ишни ҳукмларини, яъни ечиш йўлларини баён қилган, бизга мукаммал ҳолда етказилган, унга ишониш керак, мунофиқларга ўҳшаб зоҳирда иймонни даъво қилишимизнинг ҳеч бир аҳамияти йўқ. Жаҳолатни йўқотиб, Исломни ҳаётга қайтариш йўллари ҳам намоз каби муфассал баён қилинган, уни ўрганмасдан туриб «нима қилсак экан-а?» дейиш нодонлик. Сиз ҳам ва сиз каби жоҳилият ҳамма ёқни қоплаб олган даврга кўникиб яшашга ўрганолмаётган мўминлар ҳам яхшилаб қуйдаги мавзуъни ўқисангиз жавоб оласиз деган умиддаман. Бунинг жавоби сирли унинг калити “иймон”:
بسم الله الرحمن الرحيم
УЧ КУНДАН ОРТИҚ ХАЛИФАСИЗ ЯШАШ ҲАРОМ
Бу шаръий ҳукм, бу ҳукмга амал қилмаган мўминлар ҳам кофирлар қаторида оҳиратга риҳлат қилиши айтилган. Лекин бу ҳукмни яхши тушунмаганимиз учун унга ўзимиз ҳам, Уммат ҳам бепарво бўлмоқда. Шу ўриндан шайхимиз Набаҳоний(р.) ҳаётининг охирги даврларида, аниқроғи 1973 йили ёзган “фикрлаш” китобидан шу мавзуъга алоқадор бир-икки абзацни келтираман:
««…Шаръий аҳкомларга чекланиб ҳаёт майдонига юқори савияда кириб боришга бўлган қароримиз муяссар бўлиб турган бир пайтда, тақлиддан истинбот қилиш даражасига кўтарилмоғимиз ва ҳаёт ишларининг барчасини фақат шаръий аҳкомлар билан тузатишимиз шарт. Бу эса бизга истинбот учун керакли маърифатни ҳосил қилишдан бошқа чорамиз йўқлигини англатмоқда. (бу гапни биз учун айтмоқда, ўзи 20 йиллар аввал мужтаҳиди мутлоқ бўлганини яхши биламиз)
Тўғри, шаръий ҳукмни билиш фарзи аъйн, шаръий аҳкомларни истинбот қилиш эса фарзи кифоядир. Аммо воқеа ва ҳодисаларнинг янгиланиш зарурати ҳамда шаръий ҳукмдан бошқа ҳар қандай ҳукмни олишни Ислом ҳаром қилганлиги, (шу икки нарса) мана шу фарзи кифояни АЪЙНДЕК зарур қилиб қўяди. (эътибор беринг-а, мужтаҳидликни фарзи айндек деган ҳулосага келган экан: ... янгиланиш зарурати ... бошқа ... ҳукмни олишни Ислом ҳаром қилганлиги ... АЪЙНдек зарур қилиб қўяди... нимага аъйндек...???) Шунинг учун Умматда истинботчилар ва мужтаҳидларнинг кўплаб жамоаси бўлиши зарур.
Бундан маълум бўладики, шаръий қонунчилик(фиқҳ)ни билиш - фикрлашнинг энг қийин турларидан бири бўлиши билан бирга, шаръий ҳукмни билиш учунми ёки истинбот қилишдаги фикрлаш бўладими, ҳеч фарқсиз, исломий уммат учун энг керакли фикрлаш туридир. Бироқ шаръий ҳукмни истинбот қилишни фикрлаш енгил-елпи ва соддалик билан олиниши дуруст эмас (яъни шаръий ҳукмни ҳар ким билганича ақлидан олиши жоиз эмас), балки бунга жиддий эътибор билан ёндашиш, ҳамда керакли маълумотларга эга бўлмаган одам унга яқинлашмаслиги вожиб. Шаръий нусусларни (қонунчилик ибораларини) фикрлашда керакли учта ишга, улар; араб тили, шаръий ишлар(усулфиқҳ қоидалари), воқеъликнинг ҳақиқатини (манотини) ва айнан шу воқеликка ушбу шаръий ҳукмнинг мос келишилигини билишга муҳтож эканлигини англаш вожиб. Бундай мос келишини билиш истинбот қилиш учун керакли маърифатларидан бири ҳисобланмаса-да, лекин ҳукмни ўз воқеълигига боғлаш (яъни шаръий ҳукмни тўғри тушуниб, ўз вокеълигига боғлаш) шу учала ишни яхши билишнинг натижасидир.
Бу шаръий қонунчиликни фикрлашдир, яъни ўз воқелигига боғланувчи маълумот(нусус)лар айнан шу воқеликнинг шаръий ҳукмини билиш учун ёки унга ҳукм истинбот қилиш учун етарли маълумот бўлишидир.
Модомики душманларимиз бизни чалғитишда муваффақият қозониб, бизларни «асал - пашшанинг ахлати» деб қарайдиган, ундан бурун жийириб, юзимизни бурадиган қилиб қўйишган экан, яъни фиқҳни ёмон кўрсатиб, ундан юз ўгирадиган бўлиб қолган эканмиз, энди мана шу чалғитувчи фикрларни фош қилиш вақти келди. Бахт-саодатимиз ҳам, ҳаётимиз ҳам фақат шаръий аҳкомлар туфайли амалга ошади деб қарашимиз, яъни уларга фақат фиқҳ билан эришамиз, айниқса фуқаролик қонунлари(гражданлик кодекси) каби Исломдан бўлмаган қонунлар фақат шайтоннинг шариати ва Қуръоннинг очиқ оятлари ман қилган куфр қонунчилиги эканлиги аён бўлиб турганда, тўғри йўлни, келажагимизни фақат шаръий аҳкомларни билиш (яъни фиқҳ) ва уларни истинбот қилиш билангина бўлади деб англашимиз фурсати етди.
Шаръий ибора-нусусларни фикрлаш бошқа ҳар қандай ибораларни тушинишдан фарқ қилади. Яъни: а). адабий ибораларни фикрлашда сўзларни ва жумлаларни келтириш тартибини, қофиясини тушунишга, ҳамда мана шу соҳани билишдан ҳосил бўладиган (яъни адабиётчиларда, шоирларда бўлган) завққа муҳтож бўлинади.
б). фикрий ибораларни тушунмоқчи бўлинаётганда, мавзуъга(яъни техниками, химия-физиками, шулаарга алоқадор) етарли савиядаги билим зарур.
в). сиёсий ибораларни фикрлашда воқеа ва ҳодисаларни ифодалаётган матинлар-сиёсий хабарларни билиш керак.
г). шаръий ибора-нусусларини тушинишда, яъни фиқҳни билишда ҳаммасини: адабий ва фикрий-нусус-ларни ҳам, вокеълик-жорий бўлаётган сиёсат-ни ҳам билиш керак. Чунки фиқҳда сўзларни, жумлаларни билиш ҳам(адабий), юқори савиядаги шаръий воқелик-усул илмини билиш(фикрий) ҳам, шаръий ҳукм татбиқ қилинадиган воқеа ва ҳодисаларни(сиёситни) билиш ҳам зурур. Шунинг учун шаръий қонунчиликни фикрлаш, яъни фикрат ва тариқатни тушуниш ҳар қандай фикрлашдан кўра машаққатлироқ ва мусулмонларга зарурроқ…»»!!!
Айниқса бизга жуда зарур, чунки бизнинг ишимиз ҳаётимизда жорий бўлаётган қонунларни шариатга ва ҳаётга тўғри келиш-келмаслигини оммага тушунтиришда....
Энди бир фикрлаб кўринглар, фақиҳлар бўлмаса кунимиз жоҳилларга қолади. Шу кунгача биз нимага куфр чангалида қийналмоқдамиз?! Исломнинг бу ботқоқликдан чиқариш йўллари йўқлигиданми?! Астағфируллоҳ. Аллоҳ Таоло айтади:
وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ
– „Ва сизга - ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни - Қуръонни нозил қилдик". [16:89]
Ислом мукаммал диндир, бунга шубҳа қилиш куфрликдир, бизнинг ҳозирги ҳолатимизни ҳам Ислом баён қилган. У қуйдаги каби ҳадисларда акс эттирилган: Бухорий Урвадан ривоят қилган ҳадисида Урва айтади, Абдуллоҳ ибн Амр бизга хужжат келтириб, Росулуллоҳ(с.а.в.)ни шундай деганини эшитганман деди: «Албатта Аллоҳ Таоло илмни сизларга берганидан кейин уни қайта тортиб олиб қўймайди, лекин уни олимларни илмлари билан бирга қўшиб олиб қўйиш билан одамлардан тортиб олиб қўяди. Оқибатда фатво сўралса ўз раъйи бўйича фатво бериб адаштирадиган ва ўзи ҳам залолатга кетадиган жоҳил одамларгина қолади, холос».
Мана ҳозирда тепамизда кимлар турибди, фосиқлар, илмсизлар: «халифалик Қуръонда йўқ» ёки «Исломни мукаммал ўрганиш шарт эмас, “мўътадил ислом”ни, яъни ақидани билсанглар ва ҳозирги ҳаётга ярашасини билишинглар ҳам етарли» деб адаштирадиган, Исломни мукаммал ўрганишнинг йўли бўлган фиқҳдан, ижтиҳоддан нафратлантирадиган, куфрни мақсадини амалга ошириб, уларнинг олқишларига, “орденлар”ига лойиқ имом-домлаларга қолдик. Шулар бизга диний пешво ва йўлбошчилар, “Дин”даги ишларимизни ўшалар айтгандек қилишимиз керак, кунимиз, келажагимиз шуларнинг қўлида бўлиб қолди…
Кўзимизни очилиб қолишидан, шариат асосида ҳақиқатни, оқ-қорани билишимиздан, яъни мужтаҳидликка интилиш эмас, ҳатто фақиҳлар бўлишимизга қаттиқ қаршиликлар қилишадилар, чунки, Исломни фақат фиқҳ асосида ўрганишимизни, яъни ҳатосини тан олиб, минбарда туриб “ҳаммангиз Умардан олимроқсиз” деб кечирим сўрайдиган Умар(р.)лар чиқадиган муҳидни фиқҳ пайдо қилишини куфр яхши билади. Аммо бизникилар эса, сиёсий кўрлигидан, онгсизлигидан ёки жон сақлаш мақсадида, лаганбардонлик қилиб, қўрқоқликдан Исломни ўрганишимизга, айниқса унга етиш йўли-фиқҳга, фикрга қарши чиқмоқдалар. Саҳобалардек бўлишни тилларидан тушуришмасалар-да, лекин амалда улардек бўлишга қарши туришмоқда.
Росулуллоҳ(с.а.в)нинг жамоати мужтаҳидлардан ташкил топган эди, яъни саҳобаларнинг барчаси, ҳатто ҳокимлар, волийлар, қозиларнинг аксарияти мужтаҳидлар бўлишган: ««...Ибн Исҳоқ айтади: Мадиналиклар қайтаётганда Расулулло(с.а.в) уларга Мусъаб ибн Умайрни қўшиб, уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни ўргатиш ва динда билимдон қилишни буюрдилар. Шу боис Мусъаб Мадинада “Қуръон ўқиб берувчи” деб танилган эди...»» Қуръон фақат лафзи билан эмас, балки маъноси билан бирга Қуръондир. Уни тушунишга ҳамма ҳам қодир эмас, фақат мужтаҳидлар тушунадилар.
««…Усайд найзасини олиб йўлга чиқди. Асъад уни кўриб, Мусъабга деди: «Бу одам қавмининг саййиди, сенинг олдингга келяпти. Холис бўл». Мусъаб деди: «Келиб ўтирса, гаплашаман». Усайд уларнинг тепасига келиб, сўкиниб: «Биз томонларга нима учун келдиларинг? Ожиз одамларимизни аҳмоқ қиляпсанлар. Жонларинг ўзларингга керак бўлса, бу ердан кетларинг», деди. Мусъаб унга: «Бир ўтириб гапларимизни эшитмайсанми, агар маъқул келса, оласан, ёқтирмасанг олмайсан», деди. Усайд: «Инсоф қилдинг», деб найзасини ерга санчиб, уларнинг олдига ўтирди…»»
Ҳа, Росулуллоҳ(с.а.в) таёрлаган жамоат аъзолари Ҳабашистонга борганларида ҳам ўша юртнинг раҳбари Нажошийга нима мақсадда Муҳаммад(с.а.в)га эргашганларини тиниқ ва қониқарли қилиб баён қилишганларини ҳам бир фикрлаб кўрайликда, кейин бизда шундай ишни уддалайдиган, яъни сиёсий доираларга кириб, мақсадимизни, ҳақни баён қиладиган қанча сафдошларимиз борлиги фикрлайлик, яъни жамиятдаги ўз ишимизни адо қилишга қанчалар тайёрмиз?! Сиёсийлар биздан нималарни сўрайди?! Ёки биз сиёсий майдондан четда иш олиб борамизми?!... шуни тушунсак, бунга тайёр бўлмасдан навбатдаги ишни қилишлигимиз тариқатга тўғри келмайдиган иш экани аён бўлади:
««…Нажоший мусулмонлардан бу хусусда нима дейишларини билиш учун уларни чақиртириб сўради: «Сизлар қавмингиздан ажралишингизга, менинг динимга ва бошқа ҳеч бир миллатнинг динига кирмаслигингизга сабаб бўлган бу қандай ДИН?» Унга Жаъфар ибн Аби Толиб жоҳилиятдаги аҳволлари ва ўзлари қандай сифатда бўлганларини, яъни Маккадаги жоҳилиятни баён қилиб берди. Кейин Ислом олиб келган ҳидоятни, мусулмон бўлганларидан сўнг аҳволлари қандай суратга ўзгарганини баён этди…»»(“Ислом давлати” китобидан).
Аллоҳ субҳнаҳу ва Таоло мусулмонларга Расулуллоҳ(с.а.в)дан ўрнак олишни вожиб қилган. Аллоҳ Таоло деди:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الاَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
– „Сизлар учун, яъни Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир". [33:21]
Аллоҳни яхши кўришимиз тил билан эмас, балки Росулуллоҳ(с.а.в)га қадама-қадам эргашимизда эканини қуйдаги оят баён қилмоқда:
قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ
– „Айтинг (Эй Муҳаммад), „Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир". [3:31]
Ҳозирги кунимизга, ҳолатимизга Ислом нима деб ҳукм чиқарган, нималарни қилишимизни талаб қилмоқда? Ҳозир халифа йўқ, шундайми? Демак, шариат асосидаги бизнинг вокеълигимизни қуйдаги ҳадис аниқ ифодалаяпти, яъни бизнинг ҳолатимизга бўлган Исломнинг баҳоси: бизнинг ҲАЁТИМИЗ ЖОҲИЛИЙЯТ, ҳидоятда эмас, шунга ишонасизми?!: Муслим Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
و...َمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
«... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди».
Байъат фақат халифага берилади. Ким бу ҳадисдаги ваъийд(қўрқинчли хабар) мендан бошқаларга деб айта олади? Ким?! Ислом шу, бизнинг ҳамма амалларимизни: ибодатларимизни; намоз, рўза, ҳаж, ҳамда хойри-эҳсонларимизни, бировларга қанчадан қанча қилган ёрдамларимизни, золимларни зулмига сабр қилганимизни, ҳамма ҳаммасини бор ёки йўқ қиладиган асос шу: «... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса ...» яъни – «буддист, демократ ёки атеистдек ўласан ва Қиёматда улар қаторида тириласан» - дегани-да, ҳадиснинг мазмуни, шундайми?! Аллоҳ сақласин!
Аллоҳ Таоло айтди:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ
– „Аллоҳ ва пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир". [33:36]
Ҳадисдаги бу қўрқинчли хабар мендан бошқаларга деб ҳужжатсиз ҳотиржам бўлиш билан фақат ўзимизни алдаймиз халос. Бу ҳадисдан бирор инсонни истисно қилиш учун шаръий ҳужжат керак, масалан: Умар(р.) вафот қилганларидан кейин Усмон(р.) халифа этиб байъат берилгунча саҳобалар(р.лар) уч кун “байъат” сиз яшашдилар. Улар гуноҳкор бўлишмади, чунки улар Умар(р.)нинг уч кун ичида халифа сайланишини шарт қилган охирги қарорига жим туришлари билан “халифасиз яшаш уч кунгача жоиз” деган ҳукмнинг асоси аён бўлди.
Яна - халифасиз яшаш ҳаром - деган бу ҳукмни билмаганлар ҳам ҳадисдаги азобдан омонда қоладилар, чунки “Исро” сурасининг 15-оятида:
وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولًا
“Биз то бирон пайғамбар юбормагунча азоблагувчи эмасмиз”(17:15) – деб, ҳар бир ишнинг ҳукми етарлича баён қилинмасдан туриб бирор инсонни Аллоҳ Таоло азобламаслигини ҳабар қилмақда.
Сизнинг ҳадисдаги азобдан сақлаб қоладиган ҳужжатингиз борми?! Мустамлакичи кофир малайлари: урфдаги ақидани ва баъзи ҳукмларни билганинглар етади деган алдовлари билан ҳотиржам юрибсизларми?! Исломни мўътадил деб «фикрат ва тариқат»ни мукаммал ўрганишимдан чалғитаётган куфр фиркидан бошқа далилингиз борми?! саҳиҳ иштиҳоддан, “китоб”ларимиздан ҳужжатингиз борми?!
Мен буларни билмаганман деб Аллоҳга ҳужжат келтирмаслигимиз учун:
رُسُلًا مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ لِأَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى اللَّهِ حُجَّةٌ بَعْدَ الرُّسُلِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا
Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун пайғамбарларни хушхабар элтувчи ва қўрқитувчи қилиб юбордик. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир. [4:165] деб хабар бермоқда.
Росуллардан кейин бу иш мўминларга қолган ва Исломни етказиш энди мўминларнинг ишидир. Сиз шуларни биласизми, етказилганми?! яъни уч кундан ортиқ халифасиз яшаш ҳаром деган ҳукм етганми?! Билмаган жоҳилларнинг ҳужжати бор: менга буни айтишмаган, ҳеч ким етказмаган, қўшним ҳам, дўстим ҳам айтмаган деб ўзини оқлаб қолади, сизчи?!
لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَيْكُمْ حُجَّةٌ
Токи (айрим) одамлар учун сизларга қарши ҳужжат бўлиб қолмасин. [2:150]
Бу фарзни тарк қилишимизга ёки унга етарли даражада аҳамият беролмаётганимизга бошқа ишлар билан машғул бўлишимиз шаръий узр ва бизни оқловчи бўлолмайди, чунки «байъат»ни бор қилиш ишини саҳобаи киромлар энг биринчи ўринга қўйганликлари тарихдан маълум ва машхур. Биринчи Халифа Абу Бакр (р.)ни «Халифа» бўлиб сайланишини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, ўшанда Бану Соиданинг айвонида мусулмонлардан баъзилари бу ишни муҳокама қилганларини кўрамиз. Халифаликка номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакрлар эди. Лекин Умар билан Абу Убайда Абу Бакрга рақобатчи бўлишга рози бўлмадилар. Гўё масала фақат Абу Бакр билан Саъд ибн Убоданинг ўрталаридагина эди. Баҳсу муҳокамадан сўнг аҳли ҳал вал-аҳд Абу Бакрни Халифа қилиб сайлаб, унга инъиқод байъатини беришди, шу вақтдан бошлаб мусулмонларнинг расмий раҳбари (Халифаси) мавжуд бўлди. Кейин эртаси куни масжидда мусулмонлар Абу Бакрга итоат байъатини бердилар.
Яъни бошқа фарзлар: Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини кўмиш, муртадларга жазо қўллаш ва Усома бинти Зайд бошчилигидаги армияни жиҳодга сафарбар қилиш ишлари зарур бўлишига қарамасдан кейинга қолдиришганларидан, биринчи навбатда мусулмонлар ўз раҳбарлари “Халифа”ни сайлаб олишлари нақадар зарур фарз эканлиги тушунилади. Бу ижмо бўлиб, бизга шаръий ҳужжат, яъни бу фарзни тарк қилишимизга ёки унга етарли даражада аҳамият беролмаётганимизга бошқа ишлар билан машғул бўлишимиз шаръий узр ва оқловчи бўлолмаслигига ҳужжат бўлади. Кўпчилик учун бу гаплар янгилик эмас, ҳаммамиз ҳам буларни яхши биламиз, фақат эсга олиш маъносида бир қатор келтирдик.
Демак, «байъат»ни бор қилиш учун унга ҳаракат қилиш энг зарур фарз, уни ўрнини бошқа ишлар билан тўлдириш мумкин эмаслигини ҳужжат асосида кўриб чиқдик ва бу ишлардан бизлар-билганлар жавобгармиз.
Буни ёрқинроқ тушуниш учун бир мисол келтираман: бир халққа бошқа давлат канализациясини буриб, аҳлатхонага айлантирган, нажосат манбаълари мактаб-ўқув даргоҳлари, телевидения-матбуот бўлса, кўчаларда, ҳамма жойда нажосат, у ердаги одамлар анча йиллардан бери тоза ҳаётдан узилиб қолишган, ҳатто тоза ҳаётда яшаш нималигини билмайдиган, яъни “бомушлар”га ўҳшаб “аҳлатхона”га кўникиб, бефарқ юрадиган ҳолатни пайдо қилганларидан ташқари, инсон саломатлиги учун зарарли-заҳарли таварларни ёки муддати ўтаб бўлинган яроқсиз ҳолдаги эски машиналарини, станокларини, ҳамда фақат малай ҳокимларни ҳимоя қилишга ярайдиган, эскириб қолган қуролларини олтин баҳосида зиммага юклаб, қарзларни кундан кунга ортираётган, конлардаги бойликларини талон-тарож қилишаётган, халқини эса капангадой қилиб, бошқа улкаларда қуллик қилишларига мажбур қилиб қўяётган... ҳар куни ҳорлик, қийинчиликлар, ноҳақликлар.... уриш-жанжаллардан боши чиқмайдиган халқ бор. Уларни тасаввур қиляпсизми?!
Улар учун ёрдам бериш керак... шунда бир саҳоватли инсон чиқиб: сизлардан минг одамни ўзимнинг ҳисобимдан ҳаж сафарига юбораман ёки минглаган болаларга таълим берадиган мадраса қуриб бераман ёки муҳтожларга ёрдам бераман деса... бундай саҳоватли инсонга сиз нима деган бўлардингиз?
Бу саҳовати ўша халққа қанчалик ёрдам деб биласиз?!
Ўша ҳаётга рози бўлиб яшаётганларга фикрингиз қандай?!
Менга шу ҳаёт тўғри келади дегандек, ўша ҳаётни ўзгартириш учун бош қотирмаётган, ҳаракат қилмаётганларгачи?!
Бундай ҳаётни сақлаб қолиш учун жонбозлик кўрсатаётганларгачи?
Мўмин ҳар бир ҳолатга шариат қараши билан қарайди, чунки ҳар томонлама текширилганда ҳам хатоси топилмайдиган ягона ҳақиқат шариат, яни Қуръон ва ҳадисдир. Шунинг учун Росулуллоҳ(с.а.в): «Сизлардан бирор киши то хоҳиши мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча мўмин бўлмайди», - деб айтганлар. Мўминнинг кўзида ҳар бир иш-холат шу каби бўлади.
Мункарларга тўла бўлган бу ҳаётни ўзгартириш учун ҳам хоҳлаганимиздек эмас, балки Ислом талаб қилганидек ҳаракат қилишимиз фарз, яъни бирор жамоат-ҳизбга аъзо бўлмасдан ўз ҳолимизча ҳаракат қилиш билан ёки ҳизбнинг аъзоси бўлсакда, бир натижани рўёбга чиқараман деб аниқ, ақлан етиш мумкин бўлган натижани мақсад қилмасдан, ғояни белгиламасдан режасиз тинмай қилинган ўзбошимча ҳаракат билан ҳам тариқатда юрмаган бўламиз, яъни фарз ва суннатларни қилиш билан умримизни ўтказаётган бўлсак ҳам, гарчи бу ишлар Исломда жуда улуғ ва хойрли ишлардан бўлсада, лекин энг зарур бўлган фарзни адо қилмаганимиз учун фосиқлар қаторида гуноҳкор бўламиз, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ташкил қилгани каби жамоат-ҳизбни ташкил қилиш куфрни таг-томири билан йўқ қилиб, ўрнига Исломни барпо қилиш тариқатидаги дастлабки қадам, фарзларни тожиси: ҳаммага, ҳатто куфр жамиятини бошқараётганларга ҳам ижро қилаётган тузумлари нотўғри эканлигини, Аллоҳ Таоло бандаларига нозил қилган тузум эса, инсон ўрганиши билан қалбан унга талпинадиган, адолатли, мукаммал тузумлигини тушунтишга қодир “муаллимлар жамоати”ни, “тирик Қуръон”ларни ташкил қилиш, яъни ҳақиқий ҳизбни ташкил қилиш тариқатнинг бошланишидир. Чунки ҳизбнинг жамиятдаги асосий иши мабдаъни тўлалигича ҳаётга қайтаришдир. Ҳамма иш шунга қаратилиши, ҳамда Умматни ҳам саҳиҳ ижтиҳод асосида бошқаришга лойиқ ҳизбни ташкил қилишга сафарбар қилиниши керак. Жамиятда ҳам, ҳалқаро сиёсатда ҳам ҳақиқий “ҳизб”сиз мақсадга етолмаймиз.
Буни футбол командасини мисол қилиш билан тушунтиришга ҳаракат қиламан. Футбол командаси қандай ташкил бўлишини ва кимлардан ташкил бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу командани кучи ташқи формасида эмас, балки ҳар бири тажрибадан ўтган, фудбол тартиб-қоидаларини ва тўп ўйнатишни пуҳта эгаллаган, тажрибали мураббий томонидан сараланган, зоҳирида кўринмасада, лекин ўйин мобайнида бизларга ҳам намоён бўладиган маҳоратларида. Улар футболни яхши билишлари керак дегандан ҳаммани бир ҳил қилишни қасд қилинмаётганлиги ҳаммага аён. Ҳар ким ҳам Пелли ёки Мародани каби футбалист бўлолмайди-да деб, фудболнинг тартиб-қоидаларини билмайдиган, тартибга риоя қилмайдиган, “бир команда бўлиб” ўйнашга ақли етмайдиган, ҳатто ўз дарвозасига “гол” уриб, осмонга сакрайдиганлардан ёки команданинг зафар қозонишига эмас, ўзи билгандек тўп суришни, ўзи гол уришни “тўғри” деб биладиганлардан ташкил бўлган командада, “бир команда бўлиб” деган иш амалга ошадими?! Шунга ўҳшаб куфрни таг-томири билан қўпориб ташлаб, ўрнига Исломни мукаммал ҳолда тадбиқини йўлга қўйиш учун халифаликни қайтариш иши ҳам “ҳизб”нинг иши, фикрат ва тариқатни билганлардан ташкил топган командани ишидир. Булар нафақат бир команда, балки маънавий шахсият-“тирик Қуръонлар”нинг замонавий кўринишидир. Табанний қилинган китобларимизни яхши ўзлаштирмасдан туриб бу командани аъзоси бўлиш вақтинчалик ҳолат бўлиш керак. Аммо сиёсий майдонга тушганлар тартиб-қоидаларини, табаннийдаги ҳар бир фикрни яхши билишилари керак.
Кимда ким шу жамоатни таёрламасдан кейинги қадамга ўтса, жамиятда якка ҳолда, ўз билганича иш олиб борса ёки хойрия ишлар, масжид-мадрасалар қуриш каби бошқа йўл билан Исломни қайтаришни мақсад қилсалар тўғри қилган бўладиларми?
Гарчи юз минглаган мўминларни ўзларига эгаштирган бўлсалар ҳам, 20-30 йиллаб даъватда юрган бўлсалар ҳам тариқатдан чиққан бўладиларку?! Ундай даъватчилар Росулулллоҳ(с.а.в)га эргашмаганлари учун гуноҳкор бўлишларидан ташқари ҳеч қандай натижага эришолмайдилар. Чунки замондошлари, ватандошлари, айниқса сиёсий доиралардагилар; - нимага сизлар бу тизим(система)ни ўзгартираман деб айюҳаннос соляпсизлар – деган саволларига таниган бродарларидан ёки тасодифан учрашиб қолганда ўзини шу ишни даъво қилаётганлардан жавоб излайдилар. Шунда ижтиҳодга тескари, билганича гапирса, табаннийга зид иш тутса нима бўлади?! Ақлларию, амаллари бир ҳил бўлган маънавий шахсия, фикрий вужуд қаерда қолади? қасамини бузгандан ташқари хоин уламолардан нимаси билан фарқ қиладилар?!...
Ёки уларга китобларимиздан ўрганиб олиб ё амиримиз билан учрашиб, мақсадимизни тушунинглар-да, кейин сафимизга қўшилинглар деймизми?!
Йўқ, албатта. Уларга мақсадни аниқ ечиб бериш ҳар биримизнинг ишимиз, шу иш учун тоқатимиз борича ҳарақат қилишга қасам ишганмиз, шундай эмасми?! Қачонки ўзимиз ҳар бир ҳукмни фикран билишимиз, замонавий жоҳилият-демократия-ни нақадар жирканчлик тизимлиги ва унга алтернатив бенуқсон тизим борлигини ифодалаб беришимиз билангина бузуқ вокеъликни ўзгартириш йўлларини ўрганиб чиққанлигимизга қаноатланишлари натижасида улар ҳам сафимизга қўшиладилар, биз қатори Росулуллоҳ(с.а.в)ни ўзларига йўлбошчи қиладилар, мақсадга қараб интиладилар. Сафимиз кун сайин кенгаяди. Ҳар томонлама ўсиб боради.
Демак, куфрни ўрнига Исломни олиб келаман ва Росулуллоҳ(с.а.в)нинг тариқатлари билан қадамма қадам юраман деган ҳар қандай мўмин бор кучни шу жамоатни ташкил қилишга, яъни иқтисодчисига ҳам, жамиятшуносига ҳам, судя-қозиларига ҳам, таълим-тарбия билан шуғулланаётган ўқитувчилару, мураббийларга ҳам Мусъаб ибн Умайр(р.а) ўз даврида Мадинада ҳаммага Исломни баён қилиб берганидек Ислом адолатни фикран кўришларини мақсад қилишлари, тиниқ ва қониқарли етказишлари учун етарли таёрланишлари билангина шу жамоатдан кўзланган ишни тушунган, унинг ҳақиқий аъзоси, ҳамда Аллоҳ Таолони ва Русули(с.а.в)ни яхши кўрган мўминлардан бўладилар. Чунки бу команда футболистларнинг командаси эмас, балки олимларнинг, фақиҳларнинг командаси, чунки олам олдида ўйнайдиган “бу ўйин” тўп суриш эмас, балки ҳозирги даврдаги куфр тузумларини қанчалар нуқсонлик эканини ва Яратгувчининг низомини эса ақллар қаноатланадиган, инсон табиатига мос келадиган низомлигини баён қилишлари билан фикрат ва тариқатни намоён қилишлик ЎЙИНИ, яъни ҳаёт қандай бўлиши ва уни қандай маҳорат билан ҳаётга қайтариш “ўйини”дир.
Бу конунлар, тузумлар кураши, ақллардан келиб чиққан куфр бошқаруви, сиёсати билан шаръий ҳукмлар асосидаги Исломий боқарув бўйича сиёсий майдондаги беллашувдир. Ҳамма ҳам Тақийидин Набаҳонийдек ёки Ато Абу Рушро каби моҳир бўлолмаслиги мумкин, лекин бу кураш Исломни тушунмайдиганлар майдони эмас.
Агар бу командада фикрат ва тариқатни китобларимиздан ўрганмасдан, фиқҳни фикран билмаса ҳам бўлаверади деб, “сиёсий майдон”га тушсалар, зафарга эришолмайдилар, балки куфрнинг ноғарасига ўйнайдиган, уларни рози қиладиганлар, ўз дарвозасига гол уриб фахрланадиганлар ва дунёга ҳаммани шарманда қиладиганлар командаси бўлиб сиёсий майдонга тушадилар. Шунинг учун бу ҳизб фикрат ва тариқатни яхши билганлардан, моҳирона ишлашда, тариқатга риоя қилишда тажриба ортирганлардан ташкил топиши, лоақал кўпчилиги фақиҳлардан бўлиши керак, чунки Исломни тушунтирадиган ва уни ҳаётга олиб келадиган асосий ўйинчилар - фақиҳлардир. Фиқҳнинг кучи, натижаси ибодатда кўринмайди, балки Ислом сиёсатида кўринади. Биздаги асосий муаммойимиз ҳам шу апаратимизнинг заифлигидадир. Фиқҳни фақат ибодатда деб тушунтириш, сиёсатдан эса фиқҳни четлатиш куфрнинг режаси бўлиб, бу режаларига ҳаммани ишонтирмоқда. Биз динимизни ўргатадиган мужтаҳидларни, фақиҳларни нима учун етиштира олмаяпмиз?!
Тарихда яҳудлар бизни диндан чиқариш учун “Абрам” исмли болани “Абдурраҳмон”га ўзгартиришиб, уни шайхул Ислом даражасига кўтаришди. Исломни бузиш учун ҳаммалари ҳаракат қилишди, баъзилари “шайхул ислом” бўлдилар, қолганлари шунга катта ёрдам беришди.... Бу ишларини бир фикрлаб кўринглар-а!!! Уларнинг мақсадлари бизга Динимизни бузиб бериш, Ислом ҳақиқатини ўзгартириш эди. Шу ишда булар жиддий бўлишди ва кўзланган мақсадларига маълум даражади эришишди. Чунки биз фиқҳдан нафратланадиган, диннимизни кофирлар хоҳлагандек тушунадиган, амру-маъруф ва наҳий-мункарни тушунмайдиган манқуртларга айландик. Натижада фиқҳга қарши чиқиб, Президент сўзларини, китобларини дастуруламал ва Маклавелли каби куфр сиёсатчиларини имом қилиб олдик. Аслида бу фикрлар капиталистик ёки сациалистик жамиятга тўғри келса-да, Умматга тўғри келмаслигини, ундай китоблардан, яъни куфр сиёсатини ўргатадиган китобардан фойдаланиш учун қўлга олиш ҳаромлигини эътиборга олмадик. Натижада Росулуллоҳ(с.а.в)нинг сўзлари ўз исботини топди: «Яқинда инсонларга ёлғончи йиллар келади, унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй ёлғончига чиқарилади. Хиёнаткор омонатгўй ва омонатгўй эса хиёнаткор ҳисобланади. Рувайбиза нутқ сўзлайди. Рувайбиза ким? деб сўралди. Омма иши ҳақида гапирадиган калтабин киши, деб жавоб берди Росул(с.а.в)».
Лекин бу жамоанинг аъзоси бўлиш учун Исломнинг фикрат(ҳаёт тарзи)ни ҳам, тариқати(ўша ҳаёт тарзини ҳаётда бор қилиш йўли)ни ҳам тушуниш вожиб бўлса-да, ҳамда араб тилини билиш фарзи айин бўлса-да, лекин араб тили громатикасини, яъни сарф ва наҳв фанларини пуҳта ўрганган Сибавайҳ каби буюк олим бўлиш, Замаҳшарий каби тилшунос бўлиши ёки тафсири билан Қуръонни ўрганиб чиққан Ибни Касир каби муфассир бўлиши, ровийлари билан ҳадисларни мукаммал ўрганиб чиққан Бухорийдек ҳадисшунос бўлиши ёки Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни келиб чиқиш жараёнларини яхши билган, усул илмига асос солган Абу Ҳанийфа, Шофиий каби усул олимлари бўлиши талаб қилинмайди. Ҳатто куфрни йўқотиб, ўрнига Исломни олиб келиш учун ва замонавий муаммоларга тўла ечимлар ишлаб чиқиш учун Тақийюддин Наббаҳоний каби мужтаҳиди мутлоқ бўлиши ҳам талаб қилинмайди. Уларни ҳаммаларини Аллоҳ Ўз раҳматига олсин. Умматга қилган ҳизматлари эвазига ажри азимлар берсин.
Балки араблардан бошқалар ҳам ўзиларнинг она тилиларида, бор йўғи 10-15 та китобни яхши ўрганишлари ва Аллоҳ Таолонинг ҳузурида, яъни жойнамозда турганда, намозда ёки Қуръон ва ҳадис ўқиганда нима деганини тушуниб турадиган даражада араб тилини билиш қатъий талаб қилинади халос. Бу талабни вояга етмаган болаларнинг мактаб программасидаги дарсликларга солиштирадиган бўлсак икки ўқув йилидаги китоблар миқдоридан ҳам ортиб кетмайди. Ёшлар – агар дарс вақтини “каридор”да эмас, балки жиддий ўрганишга сарфласалар - шу муддатда тил-адабиёт, алгебра-гиометрия ва ҳимия-физикалар билан бир қаторда бошқа тилларни ҳам маълум даражада ўзлаштирадилар. Шу ишдан ҳам қочган инсон Уммат юкини – яъни еру, осмонлар, тоғлар бардош беролмайдиган юкни – қандай ўз зиммасига олсин?! Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّا عَرَضْنَا الْأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَالْجِبَالِ فَأَبَيْنَ أَنْ يَحْمِلْنَهَا وَأَشْفَقْنَ مِنْهَا
Албатта Биз бу омонатни (яъни шариати Исломийяни) осмонларга, ерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. [33:72]
Шунинг учун айнан муна шундай ҳизбни ташкил қилиш билан бирга кўп мужтаҳидларни, фақиҳларни чиқаришга ҳам бор кучимизни сарфлашимиз фарз. Бу фарзни Уммат орқали қиламиз, албатта. Бу ишга Уммат ёрдам бериши керак. Яҳудлар Исломни бузиш учун ҳам олимларини, шайхларни етиштириб чиқара олишди, бизчи?!
Бўлаётган ишларни “Қазо”га тўнгаб, дуолар қилишга тарғиблар қиламиз, ожиза-кампирларга ўҳшаб йиғи-сиғи қиламизу, лекин ишнинг ҳақиқатини тушунгимиз келмайди.
“Фикрлаш” китобида яна қуйдаги фикрлар келади: Бизнинг бундай дангаса бўлиб қолишимизнинг ««…боиси шундаки, Қаффол исмли машхур олимга ўхшаган уламолар гуруҳи пайдо бўлди ва улар ижтиҳоднинг эшигини қулфлашга чақиришиб, ижтиҳодни тақиқлашга уриниб, инсонларни ижтиҳоднинг «хатарига» ишонтиришди. Мусулмонлар ҳам ушбу чақириқни тасдиқлашиб, унга амал қилишди. Уламолар ижтиҳод қилишни исташмади, муфаккирлар ундан хавфсирашди, одамлар эса мужтаҳидларни ёмон кўришди. Ҳамма қитъалардаги афкори омма бу фикрни қабул қилишди. Шу билан фикрлаш тўхтади, тақлидга ўтилиб, ақллари ишдан чиқди ва ижтиҳод қилишга жураътлари етмади. Натижада бу инсонлардаги фикрлашни тўҳтатиб қўйди ва бу жараён ҳамон давом этяпти. Инсон табиатан дангасадир. Шунинг учун Уммат то ҳозирги кунгача фикрлашдан тўхтаб турибди. Ўн асрни фикрсиз ўтказди. Шунинг учун бундай Умматда фикрлашни ҳаракатга келтириш ва унга фикрлашнинг аҳамиятини тушунтириш осон иш эмас....»».
Демак, бизга тўғри фикрлашимизгина нажот йўлини кўрсатади, чунки бизга Роббимиз неъмат қилиб бераган «Ислом»ни мукаммал тушунишимиз ва амалга оширишимиздаги асос фикрдир, яъни ҳар бир ишдаги шаръий ҳукмни билиш-фиқҳдир. Бунинг учун ҳар бир воқеани(яъни сиёсатни) яхши ўрганиб, ўша вокеъликка алоқадор Аллоҳнинг ҳукмини билиш(фиқҳ)ни фикран қабул қилишдир. Масалан: хозир куфр ҳукмронлиги ҳамма жойни қоплаган. Ислом бунга руҳсат берган эмас, чунки куфрнинг нуфузи остида яшашни Аллоҳ Таоло ҳаром қилган:
وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]
Уч кун халифасиз яшашга руҳсат бўлса ҳам куфр нуфузи остида яшашга бир кунга ҳам руҳсат йўқ, жимгина, рози бўлиб яшаш ҳаром. Эрта-ю, кеч савоб иш қилаётганлар ҳам, ҳатто ўзиларича даъват ишларини қилиб юрганлар ҳам бир команда бўлиб, аниқ натижани кўзлаб ишламаслар экан, шаръан кабул эмас. Чунки мафоҳимда ««... Ислом фикратини ижро қилиш кўзланадиган барча амаллардан ҳис қилинадиган натижа мақсад қилинмаса бутунлай инкор қилинади ва бу Ислом тариқатига зид деб ҳисобланади....
...тариқатга далолат қилган амал ҳис қилинадиган натижага эга бўлган моддий амал бўлса-да, бу амал Аллоҳнинг амру наҳийлари асосида юритилиши ва уни Аллоҳнинг амру наҳийлари асосида юритишдан Аллоҳнинг розилиги кўзланиши лозим...
... Аммо натижаларга етишда эса амалий қоидага эргашмоқ лозим. Амалнинг фикр устига қурилиши ва муайян ғоя учун бўлиши амалий қоидадир...
… амалга киришаётган ҳар бир шахсга уни бошлаш учун муайян ғоя тушунарли ва равшан бўлиши керак…»» деган фикрларни ўқиганмиз.
Бундай ҳолатда Росулуллоҳ(с.а.в)нинг Маккада бошлаган ишини ўрнак қилиш вожибдир. Демак, ғоямизнинг кичик бир бўлаги-бошланиши “ҳизб”ни ташкил қилишдир. Шунга етиш учун фикрлаймиз, ўшанга олиб борадиган ишларга шошиламиз. Чунки Арқам ибн Абу Арқам(р.а.)нинг уйида Росулуллоҳ(с.а.в) асҳоблари билан Исломни ўрганиб, тирик Қуръонлар бўлганидек, хар бир ишимизга Қуръон ва ҳадисдан туриб баҳо берадиган “ҳизб”ни ташқил қилиш биринчи қадам экани тариқатдир. Унинг учун ўқиш керак, биз фикрат ва тариқатни, яъни саҳиҳ иштиҳоддан келиб чиққан исломий тушунчани тўлиқ эгаллашни шарт қилганмиз.
“Ла илаҳа иллАллоҳ”ни эшитган заҳоти тушунган саҳобалар Арқам ибн Абу Арқам(р.а.)нинг уйида уч йил нимани ўрганишди?! Ўзлари, билганларича ўрганишдими?! Йўқ албатта, Росулуллоҳ(с.а.в) ўргатди. Шунинг учун Амиримиз ҳам ҳар бир табанний қилиниб, ҳалқада ўрганишликни вожиб қилган китобларни иқтидорлик мушриф билан юзма-юз, муҳокама қилиб, амал қиладиган даражада тушуниб ўқишликни шарт қилди. Аммо бу қарор ҳар бир шахсни мустақил китобларни ўқишдан манъ қилмайди. Балки ҳалқада ўқиш вожиб бўлган китобларни иқтидорлик, ҳар бир мавзуъни ва унга алоқадор воқеълигини ўқувчилар яхши тасаввур қилиб, ўз ҳаётларида амал қиладиган қилиб баён қилиб берувчи мушриф билан ўрганиб, шу мавзуъ бўйича уларда ҳеч қандай иккиланиш қолмайдаган даражада ўрганишлари вожиб, яъни Амирнинг қароридир.
Юзаки ўрганиш, ўзи билганича тушуниш назарий бўлиб қолади. Тушунмаган фикрга қандай амал қилади?! Амалсиз ўрганиш ёки ҳар ҳил фикрга келиб қолиш ҳизбга зид бўлиб, ҳизбнинг бирлигига путир етади. Демак, «... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди» деган азоб хабаридан сақланиш учун “ҳизб”нинг идорий тўпламдаги қарорларига риоя қилган ҳолда жиддий ўрганиш ўрнига қарорларга беэътибор бўлиш билан ёки ўзгартириш билан шаръан фарз адо бўлмайди, чунки айнан шу фарзга бенуқсон амал қилиш учун ушбу қарорлар чиқарилган. Мактабул амир(Амирнинг мажлисидаги ҳизбийлар)нинг жиддий мулоҳазалардан кейин ҳар бир қарор қабул қилинган, масалан: мафоҳимда келган жиҳод ояти шундай маънони ифодалайди: «Мусулмонларнинг барчаси бирданига жиҳодга чиқишлари жоиз эмас. Бир жамоа жиҳодга чиқиб, бошқалари Расул(с.а.в)дан Дин аҳкомларини ўрганиш учун қолсалар бўлмайдими?! Мужоҳидлар қайтганларида эса қолганлар улар ўргана олмай қолган Аллоҳнинг аҳкомларини уларга таъсир қиладиган суратда ўргатсинлар».
Мужоҳидлар тери ва шу каби нарсаларга ёзиб қўйилган оятларни ўранишлари билан динни нуқсонлик ва ҳар ҳил тушуниб қолишликлари табиий ҳол. Шунинг учун юзма-юз ўтириб, ҳаммага тўғри тушунишларига имкон берадиган, яъни оятларни шарҳлаб берадиган даражадаги Росулуллоҳ(с.а.в) каби муаллимлар бўлишлари учун мужоҳидлардан баъзиларини жиҳоддан қолишга буюрмоқда. Нимага?! Ҳолбуки жиҳод ўша даврларда жуда муҳим ва сон саноқсиз мужоҳидларга эҳтиёж бор бўла туриб, Аллоҳ Таоло ҳар бир нозил бўлган оятларни баён қилиб берувчи қилиб юборган Росулуллоҳ(с.а.в)дан ўрганишларини талаб қилган. Биз ҳам шундай ўрганяпмизми, нимага?! Амир бекор қилганми?! Саҳобалардаги(Аллоҳ улардан рози бўлсин) Дин аҳкомларини ўрганишга ва Расул(с.а.в) билан бирга бўлишга ташналиклари ҳам ўзларича тушуниб олишлари етарли эмаслигига далолат қилади. Яъни, уларнинг баъзилари сарийяларда жиҳодга чиқар, қолганлари эса дин аҳкомларини ўрганиш учун қолар эдилар. Кейин мужоҳидлар қайтганида, қолганлар улар ўргана олмаган аҳкомларни уларга ўргатар эдилар. Шунинг учун Амиримиз ҳам ҳар бир табанний қилиниб, ҳалқада ўрганишликни вожиб қилган китобларни иқтидорлик мушриф билан амал қиладиган даражада юзма-юз ўтириб, муҳокама қилиб, тушуниб, бир фикрга келиб ўқишликни шарт қилди.
Шундай ўрганишдан кейин мавжуд бўлган ҳизб ҳақиқий, кучли бир команда, фикрий бир вужуд, маънавий шахсия бўладики, сиёсий майдонда кофирлар ва уларнинг малайлари қилаётган ишларни тамоша қилиш, таҳлил қилиш билангина эмас, балки маълум бир режа асосида иш қилишга қодир ва рақибларини лол қилдирадиган ғолиб бўлади. Аллоҳ Таолонинг изни ва ёрдамида.
Тариқатда натижага олиб бормайдиган режасиз ишларнинг ҳеч эътибори йўқ, ундай ишлар инкор қилинади, яъни Умматни куфрнинг нажосатидан қутқариш ҳойрия ишлар, муҳтожларга, мазлумларга ёрдам бериш ёки мадрасалардаги таълим-тарбия, масжидлар қуриш билан бўлмайди. Ҳатто бу олимларнинг, фикрат ва тариқатни ўрганувчиларни иши экан деб бошқа ишлар билан мушғул бўлган мўминлар ҳам ҳадисдаги азоб хабаридан сақлана олмайдилар. Балки ҳамма шу жамоатни тезда ташкил қилишга, Ҳизбга қўшилмагини учун узрлари бўлса ҳам бу жамоатни тезроқ ташкил қилишга қўлидан келган хиссасини қўшишлари фарз. Чунки айнан Умматни куфр чангалидан, жоҳилий ҳаётдан қутқариш учун ҳизб бошчилигида Умматни ҳаракатга келадиган режа бўлиши керак. Бу режани биринчиси: ҳаётнинг ҳамма соҳасида йўлбошчи бўладиган “йўлчи юлдузлар”ни кўпайтириш, Уммат улар ишонган “ҳизб”ни ташкил қилиш зарур. Ҳамма иш шунга қаратилган бўлиши шарт: ҳойрия ишлар ҳам, ҳойру-эҳсонлар ҳам, таълим-тарбия ҳам, муҳосаба ҳам фақат шу “ҳизб”ни, ҳақиқий ҳизбни ташкил қилишга ва имкон қадар тезроқ ташкил қилшга каратилган режа асосида ишлар олиб борилиши тариқатнинг биринчи қадами.
Шу ишга жиддий ёндошишимиз билан: ҳар ким имконига қараб, Аллоҳ Таолодангина ажр-мукофот умид қилиш асосидаги фидоийликлар, ҳаракатлар, сарф-ҳаражатлар билан бу ҳукм амалга ошади. Масалан: даволанишим керак ёки арабчани ўрганишим керак деб қўйиб, бошқа ишлар билан машғул бўлиб, даволанишга, арабчага вақт ажратмаган одам ўз мақсадида жиддийлиги йўқ бўлганидек, яхши ният қилишнинг ўзи билан ҳам бу ҳукм адо бўлмайди.
Айнан манашу ҳизб - номигагига, шакли бор, ҳақиқати йўқ ҳизбни эмас - балки китобларимизда айтилаётган фикрат ва тариқатни пуҳта ўрганган, тиниқ фикрлар билан қуролланган ҳақиқий ҳизбгина Умматни куфр чангалидан озод қилишга, яъни жаҳолат зулматлари, куфр чангалидан Ислом нурига олиб чиқишга қодир бўлади.
Аллоҳим, бизларга Ўзинг рози бўладиган йўлни тушунишимизга, амал қилишимизга ва Ўзинг рози бўладиган йўлни бошқаларга ҳам етказишимизга Ўзинг ёрдам бер.
Қийин мавзуъларни тушунгинимизгача қайта-қайта ўқиб, фикрлашимизга сабр-тоқат бер! Аллоҳим, фикрларимизни тиниқ бўлишига, ҳамда бошқаларга тушунарли ва равон етказишимизга ҳужжатимизни кучлик, тилларимизни равон қил.
السلام عليكم و رحمة الله و براكاته
Бродарингиз Ғариб.
|