Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хизб ут-Таҳрир Оли Имрон-105 сурасига зидми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Хизб ут-Таҳрир Оли Имрон-105 сурасига зидми?
        April 11, 2018, 01:13
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

Хизбут Тахрир оли имрон сурасининг 104 оятига асосан ташкил бўлган дейилса базилар йўқ, Хизбут Тахрир нотўғри чунки оли имрон сурасининг 105 оятига зид деб айтишябди. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз?

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
Аниқ хужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир. [3:105]

Оятдаги бўлиниш, ихтилоф, талашиб тортишишларни қандай тушунамиз?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Хизб ут-Таҳрир Оли Имрон-105 сурасига зидми?
        April 11, 2018, 01:15
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Савол: Хизбут Тахрир нотўғри чунки оли имрон сурасининг 105 оятига зид...?

Жавоб: Сиз кимсиз, яъни мужтаҳидмисиз ёки муттабеъмисиз ёки омимисиз?

1. Агар мужтаҳид бўлсангиз нотўғри жойини шаръий ҳужжат асосида исботланг. Яъни ҳозирдаги ҳамма жойни қоплаб олган куфр, жаҳолат, разилликларни ўзгартириш учун Росулуллоҳ(с.а.в) ўз даврида қилиб кўрсатганидек ва оятда Аллоҳ Таоло амр келганидек ҳизб асосида қилишни тўғри деб билганимизни ҳужжат асосида “ҳато”сини келтиринг ва тўғриси қандай бўлишини далилланг. Ислом келган илк даврлардан тортиб то фиқҳ гуллаб яшнаган даврларда ҳам бир мўмин фақат ҳужжат билан бошқаларнинг райига қарши чиққан. Ҳужжатсиз қарши чиқиш ўта кетган жоҳилларнинг ёки Ислом душманларининг иши, яҳуд ва насороларнинг қилиғи, яъни ўзларига ўҳшатиб бизларни ҳам Ислом асосидан чиқариш учун далилсиз қарши чиқишга одатлантиришни хоҳлашади. Исломдан бехабар кимсалар ҳам уларнинг мақсадларига хисса қўшишмоқда.

Лекин оятда Аттоҳ Таоло ҳужжат келтиришни талаб қилган:

وَقَالُوا لَنْ يَدْخُلَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ كَانَ هُودًا أَوْ نَصَارَى تِلْكَ أَمَانِيُّهُمْ قُلْ هَاتُوا بُرْهَانَكُمْ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
“«Жаннатга фақат яҳудий ёки насроний бўлганлар киради», дейишди. (Яъни яҳудийлар: «Биз кирамиз», дейишса, насронийлар: «Биз кирамиз», дейишди.) Бу уларнинг хом хаёлларидир. Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжат келтиринг!»”. [2:111]

2. Агар муттабеъ бўлсангиз у ҳолда сиз талашиб, тортишишга ҳаққингиз йўқ, ўзингизни ўрнингизни ва вазифангизни билинг, ўзингиз билган ҳукмларга амал қилиш ва уларни чиройли етказиш билан кифояланинг. Фақат мужтаҳидлардан далили кучли бўлганига эргашишингиз вожиб бўлади. Сиз шу мавзуъдаги мужтаҳидларнинг далилларини ўрганиб чиқишишгиз ва улардан энг тўғри, далили кучли деб билганингизга эргашишингиз билан Исломга амал қиласиз.

3. Агар омий бўлсангизчи, у ҳолда кимни олимроқ, шаръий ҳукмларни билишда ва шариатга таслим бўлишда, яъни тақвода кучлироқ деган мўминдан ҳар бир амалнинг ҳукмини, шулар қатори бу ҳизбнинг ҳам ҳукмини сўраб, ўша айтган ҳукмга эргашишингиз вожиб бўлади, яъни Росулуллоҳ(с.а.в) бизларга етказган шариатни сўзи билан ҳам, амали билан ҳам етказаётганига ишонган олимиздан шариатни ўрганасиз. Бунда сиз қалбан ўша одамни ҳақни устидалигига ишонсангиз, у билган ва сизга айтган шаръий ҳукм сиз учун шариат бўлади.

Мўминларнинг ҳар бир вокеъликка бўлган муносабати шу уч ҳил кўринишда бўлади. Демак, ҳозирги вокеъикка рози бўлиб, сабр қилиб яшаш керак деса унга ҳужжат келтирсин ёки ўзгартириш керак деса ҳужжат келтирсин. Ҳужжатсиз, ўз ақлларидан келиб чиқиб гапириш яҳуд ва насороларнинг амали.

Савол: Оятдаги бўлиниш, ихтилоф, талашиб тортишишларни қандай тушунамиз?

жавоб: Бу иҳтилофларни қисқача айтадиган бўлсак, шариат келгандан кейин ҳам йўлини топа олмаётган кимсалар каби талашиб тортишманглар деган маънони ифодалайди. Ҳужжат асосида “бўлинишлар” ёки ҳужжатни тушунишдаги иҳтилофлар Исломда қораланган эмас. Масалан Росулуллоҳ(с.а.в) Аҳзоб ғазотидан қайтгач:

«لاَ يُصَلِّيَنَّ أَحَدٌ الْعَصْرَ إِلاَّ فِي بَنِي قُرَيْظَةَ»
«Бирон киши аср намозини Бани Қурайзага етмагунича ўқимасин» дедилар. Шунда айрим кишилар Пайғамбаримиз(с.а.в) шошилишни кўзда тутдилар деб тушунишди ва аср намозини йўлда ўқиб олишди. Бошқалар эса Пайғамбар(с.а.в) шу жумладаги маънони кўзда тутдилар деб тушунишди-да, аср намозини ўқишмади ва уни кейинга суришди. Бани Қурайзага етиб бориб, ўша ерда асрни ўқишди. Бу хабар Росулуллоҳ(с.а.в)га етгач иккала гуруҳ тушунчасини ҳам маъқулладилар.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.03 seconds.