Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёлларни турли намойишларга чиқишлари жоизми
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёлларни турли намойишларга чиқишлари жоизми
        April 7, 2018, 13:02
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биродарлар Аллоҳ сизларга куч қувват берсин ва ўз паноҳида асрасин. Менинг саволим қуйидагича: Ҳозирги кунда айрим минтақаларда муслима аёллар турли намойиш(митинг)ларга чиқишябди, шунга айрим шахслар-"бу нарса хато,"динда йўқ" каби гапларни айтмоқдалар, Биз бунга жавобан нима десак тўғри бўлади?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёлларни турли намойишларга чиқишлари жоизми
        April 7, 2018, 13:03
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

“аёлларнинг намоишларга чиқишлари йўқ” деган фикр динни тушунмаган одамни гапи.

««…Ҳозирда сиёсий кураш номини олган иш айни амри маъруф, наҳи мункар ва ҳокимларни муҳосаба қилиш бўлиб, бу сиёсий кураш мусулмонларга фарздир. Пайғамбар(с.а.в) айтадиларки: « Шаҳидлар улуғи −Ҳамза ва золим имомга қарши туриб, унга амри маъруф ва наҳи мункар қилган, сўнг золим ҳоким ўлдириб юборган киши». Ва яна айтадиларки: «Яқинда амирлар бўлади. Сизлар уларга амри маъруф, наҳи мункар қиласизлар. Кимки маъруфга буюрса, гуноҳдан пок бўлади, мукардан наҳий қилса, саломат бўлади. Лекин кимки рози бўлиб эргашса...». бошқа ривоятда қуйидагича келган: « ...кимки ёмон кўрса, гуноҳдан пок бўлади, мункардан наҳий қилса, саломат бўлади. Лекин кимки рози бўлиб, эргашса ...». бу ривоят аввалги ривоятни шарҳлаяпди. Бу ҳокимларнинг нотўғри ишларига қарши туриш. Буларнинг барчаси сиёсий кураш, деб номланган ишдир. Бу далиллар сиёсий кураш олиб бориш учун қатъий талаб бўлиб, сиёсий кураш фарзлигига очиқ далолат беради. Бундан аёлларни истисно қиладиган далил келмаган.

Ахир Росулуллоҳ(с.а.в) ҳатто суннат ишларга ҳам аёлларни чиқишлигини талаб қилиб турса, фарзни бажариш учун чиқишлари нотўғри бўладими?! Умму Атийя ривоят қилади:

«أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ r أَنْ نُخْرِجَهُنَّ فِى الْفِطْرِ وَالأَضْحَى، الْعَوَاتِقَ وَالْحُيَّضَ وَذَوَاتِ الْخُدُورِ، فَأَمَّا الْحُيَّضُ فَيَعْتَزِلْنَ الصَّلاَةَ وَيَشْهَدْنَ الْخَيْرَ، وَدَعْوَةَ الْمُسْلِمِينَ. قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِحْدَانَا لاَ يَكُونُ لَهَا جِلْبَابٌ، قَالَ: لِتُلْبِسْهَا أُخْتُهَا مِنْ جِلْبَابِهَا»
«Расулуллоҳ(с.а.в) бизга ёш қизларни, ҳайз кўриб турган ва бўйига етган қизларни Рамазон ва Қурбон ҳайитларига чиқаришимизни буюрдилар. Ҳайз кўриб турганлари намоздан четлашадилар, яхшиликка ва мусулмонларнинг дуосига гувоҳ бўладилар». Айтдимки: «Биримизнинг ёпинчиғи (жилбоби) бўлмаса-чи?». Дедилар: «Унга опаси (дугонаси) жилбобини кийдирсин». (Муслим ривояти).

Албатта аёллар кўчага чиққанларида ҳам шаръий ҳукмлар асосида ишларни олиб боришлари шарт. Лекин намоишларга чиқишдан қайтарган фикр бизнинг “босқичлар” номли китобимизда қуйдаги иборада келади:

««…Исломий оламдаги юзаки фикрлашни чуқур фикрлашга ўзгартириш билан, масалан:
– мустамлакага қарши намоиш қилиш ўрнига мафкурани ёйиш кераклиги ҳақида фикрлашни,
– бойликларни ишлаб чиқариш ҳақида эмас, балки тақсимлаш кайфияти ҳақида фикрлашни тушинтириш каби …»».

Ушбу фикрлардан намоишларга чиқиш ҳато ёки бойликларни ишлаб чиқариш тўғрисида фикрлаш нотўғри дегани чиқмайди, балки бойликни ишлаб чиқариш тўғрисида фикрлаш ҳам жоиз, лекин бу жамиятдаги муаммони ҳал қилмайди, балки тақсимлаш ҳақидаги тўғри фикр иқтисодий муаммони ҳал қилишигини тушунтириш керак, бунинг учун чуқур фикр керак бўлади: масалан, Қирғизистонда бойлик йўқ, шунга йилдан йилга қарзи кўпаймоқда деган фикрни чуқур фикр юритишга қаратиш, яъни бойлик йўқ бўлса, “Кумтор” каби конларни нимага чет элликларга бериб юборяпмиз, бойлик йўқ бўлса, нимага депутатларнинг, министр-президентларнинг қарзлари кўпаймаяпти, аксинча миллионлари миллиардлар бўлмоқда? Нимага? - деб чуқурроқ фикрлашга эътиборни тортиш керак бўлади.

Шунга ўҳшаб, намоишларга чиқиш ҳам жоиз, лекин Уммат намоишларга чиқишлари билан Исломини тушуниб, ҳаётий ишларига Ислом, яъни шаръий ҳукмлар асос бўлиб қолмайди. Балки бунинг учун ҳар бир ишдаги Аллоҳ Таолонинг ҳукмини, яъни фиқҳни яхши билиш керак ва буни амалга оширадиган суратда туйғуларига боғлаб бериш керак. Бунга ҳам чуқур фикр қилиш керак бўлади: фиқҳ ўзи нима? фиқҳсиз ҳам Исломни билиш ва амал қилиш мумкинми? Иқтисод, ижтимо ёки бошқарув соҳасидаги фиқҳни сарой уламолари Умматга баён қиладими? Унда мўътадилликдан қандай сақланамиз, яъни мукаммал Исломни Уммат қачон тушунади?- каби саволлар билан чуқур фикрлатишга ва тўғри жавобларни, соф Исломни халқ тилида қилиб, Умматга етказиш кераклигини - мустамлакага қарши намоиш қилиш ўрнига мафкурани ёйиш кераклиги ҳақида фикрлашни – талаб қилмоқда.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.