Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл киши бошқа аёлни ўпиши жоизми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёл киши бошқа аёлни ўпиши жоизми?
        April 7, 2018, 00:36
Иқтибос

Ассаламу алейкум вр вб!

Бир бродар опамизнинг номидан савол. Аёл киши бошқа аёлни ўпиши жоизми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёл киши бошқа аёлни ўпиши жоизми?
        April 7, 2018, 00:37
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Йўқ, жоиз эмас. Кўришганда “ассалому алайкум” деб ёки қўл бериб саломлашиш суннат, яъни аёл аёл киши билан ёки эркак эркак киши билан қўл бериб кўришлари ҳам суннат. Узоқ сафардан келганда қучоқ очиб кўришиши ҳам жоиз. Аммо ўпишиб кўришиш Исломда қайтарилган. Росулуллоҳ(с.а.в)дан Анас ибн Молик(р.а) ривоят қилади:

قَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، الرَّجُلُ مِنَّا يَلْقَى أَخَاهُ أَوْ صَدِيقَهُ أَيَنْحَنِي لَهُ ؟ قَالَ : لا
. قَالَ : أَفَيَلْتَزِمُهُ وَيُقَبِّلُهُ ؟ قَالَ : لا . قَالَ : أَفَيَأْخُذُ بِيَدِهِ وَيُصَافِحُهُ ؟ قَالَ : نَعَمْ
“бир киши; ё Росулуллоҳ, биздан бирортамиз биродарига ёки дўстига йўлиққанда эгилиб саломлашиши мумкинми? Йўқ – деди. Бағрига босиб, ўпиб кўришишичи? Йўқ – деди. Қўлидан ушлаб, қўл сиқиб кўришишичи? Ҳа - деди”. Термизий ривояти.
Яна йўлиққанда қўл сиқиб кўришга тарғиб қилиб шундай дейди:

إِنَّ المسْلِمَ إِذَا صَافَحَ أَخَاهُ تَحَاتَّتْ خَطَايَاهُما كَمَا يَتَحَاتُّ وَرَقُ الشَّجَرِ
“мусулмон биродари билан қўл сиқиб кўришса, хатолари дарахт барги тўкилгандек тўкилади”. Барроз ривояти. Яна Росулуллоҳ(с.а.в)дан Анас ибн Молик(р.а) ривоят қилади:

كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَآلِهِ وَسَلَّمَ إِذَا تَلاَقَوْا تَصَافَحُوا، وَإِذَا قَدِمُوا مِنْ سَفَرٍ تَعَانَقُوا
“Росулуллоҳ(с.а.в)нинг асҳоблари бир бирлари билан йўлиқишганда қўл сиқиб кўришишар эди. Агар сафардан қайтишса қучоқ очиб кўришишар эди”.Табароний ривояти.

Биз Исломдан узоқлашишимизга ва ҳаётимизга келмаётганига асосий сабаб “фиқҳ”дан нафратланишимиз бўлди. Сиёсатни тушунмаган, айниқса куфрнинг найрангларини англамаган бродарларимиз томонидан ҳам фиқҳга нафрат билан қараш ва уни арзимас нарса қилиб қўйиш билан Исломни ҳаётга қайтишини кечга сурмоқдалар. Исломий кутубхоналар турли услубларда бобларга бўлинган ва баён қилинган юз минглаб фиқҳий асарлар билан тўлиб-тошди, гуллаб яшнади. Бироқ кофирлар милодий XVIII аср ўрталаридан кейин мусулмонлар юртларини босиб олишгач мусулмонларни исломий илмлар борасида алдаб, адаштиришга киришишди. Мусулмонларга фиқҳни – худди сафсатачи кимса одамларга асални «бу арининг ахлати» деб ёмон кўрсатганидек – хунук кўрсата бошлашди. Кофирлар исломий фиқҳни «қора рўйхат»га тиркашди. Мақсад ундан мусулмонларни юз ўгиртириш эди. Зеро мусулмонлар фиқҳдан юз ўгиришса Ислом ҳукмларини билишдан юз ўгиришган бўлар, натижада Аллоҳ динини билмайдиган нодон кимсаларга айланиб, жаҳолат тузоғига тушишган бўларди. Шундай ҳам бўлди. Шунинг учун ҳам мусулмонларни фиқҳни зўр бериб ўрганишга тарғиб қилиш, уни ўрганишга шавқ, қизиқиш уйғотиш учун исломий фиқҳдан намуналар тақдим қилиш зарур бўлиб қолди. Умумий алоқаларга оид – уларни бугунги кунда сиёсий ҳукмлар ёки дастурий фиқҳ деб аталмоқда – шаръий ҳукмлардан намуналар келтириш одамлар учун жуда фойдали бўлиб қолди. Шахсларнинг бир-бирлари билан бўлган алоқаларига тааллуқли – бу алоқаларни фуқаролик қонуни деб аташмоқда – шаръий ҳукмлардан намуналар келтириш, жазо чораларига тааллуқли шаръий ҳукмлардан намуналар келтириш, баййинот (исбот, ҳужжат)га тааллуқли шаръий ҳукмлардан намуналар келтириш ҳам фойдалидир. Ана шунда фиқҳ ҳақида тамоман аниқ, равшан тасаввур пайдо бўлади. Шояд шунда бу тасаввур исломий фиқҳни асосий, мўътабар фиқҳ китоблари бўйича ўқиб-ўрганишга қизиқиш уйғотса.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.