Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
“гипнос” грекча “уйқу” деган маънони ифодалаб у ҳақида бир қанча афсонавий диний тушунчалари бор. Уларнинг бирортасига ҳам ишониб бўлмайди.
Лекин гипноснинг воқеълиги мен билишимча, инсоннинг мияси жасадини бошқаради. Ҳар бир аъзога мия буйруқ беради. У ҳайвонда ҳам бор. У ақлдан бошқа нарса, яъни шу мияни ишлаш ҳолати.
Инсон уҳлаганда мия ишлашдан тўҳтайди, дам олади. Бошқа аъзолар ҳам, масалан кўзнинг сезиши тўҳтайди ёки буруннинг ҳид билиши, баданни сезиши ҳам тўҳташ даражасида бўлади. Гипнос қилинган одам ҳам уҳлагандек ҳолатда бўлади. Мияга қулоқ орқали таъсир ўтказиб, организмни бошқарилади. Шунинг учун гипносчилар ишни бошида ташқаридан таъсирланиши кучли бўлган инсонларни танлаб оладилар. Шунда гипнос қилиш осон ва тасири кучли бўлади. Таъсирчан инсонлар танлаб олингандан кейин гипнос қилувчи ўшаларнинг мияларига буйруқ беради ва мия ўз ишини ўша буйруқ асосида бажаради. Масалан, совуқни бадан сезиб, мияга етказса мия оёқларга иссиқ хоналар томон юришни буюради. Шунга ўҳшаб, гипнос қилинган одамга ҳам ташқаридан: сен совқатяпсан, қаттиқ совуқ бошланди деб буйруқни берса, мия бутун организмни шунга хозирлайди, ўз ҳукмини ўтказади, соватишни бошлайди, қалтирайди, ва ҳоказо. Менимча гипносда бўлаётган жараён шу каби бўлади. Бу каби гипнос ўшанга эътиқод қилганларда ва таъсирчан инсонларда кучли бўлади. Уларни таъсиридан қутилиш учун паноҳ дуоларини ўқишнинг ўзи кифоя.
Лекин “мажозий гипгос”(гипносга ўҳшаган ҳолат) ҳам бор, у сиёсатда ишлайди. Масалан бизларга мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари ўтган асрнинг охирларида: “сизлар мустақил бўлдинглар” ёки “ҳаёт демократия асосида ривожланади” деб уқтирса, шунга ишониб олганимиз каби. У ҳақида фикрлаб ҳам кўрмаяпмиз.
Яна бир мисол, ҳозирда “дин фақат ибодат ва аҳлоқдан иборат”, “дин хозирда сиёсатга, иқтисодга ёки бошқарувга ярамайди” ёки “диндан фақат эътиқодини қабул қилиб олиб, бор билган нарсанглар, урфдаги “Ислом” билан ҳам ҳақиқий мусулмонлардан бўласизлар” деб бизларни гипнос қилишяпти. Биз ишонишимиз учун малай “уламоларни” кўкларга кўтаришмоқда. Уларнинг гаплари текширилмасдан олиниши шарт эмиш, бу гап қайси далилга асосланган, саҳоба(р.а)лар шундай қилишганми? Бу гапларнинг асоси қани?, кайси манбаъдан келиб чиқиб бу гапларни гапиришмоқда? Далили нима ёки кимнинг ижтиҳоди?! Ёки улар Росуллаҳ каби маъсумларми?! Бу ҳақида содда одамларимиз фикрлаб ҳам кўрмай, уларга ишонишда, ҳар бир ишни ўшалар асосида тартиблаштиришда давом этишмоқда. Бу “гипнос” ҳаммани ўз ичига олган ва унинг касофатидан биз уларнинг “ноғариса” ўйнаб келмоқдамиз. Ислом эса буни қоралайди. Аллоҳ Таоло айтади:
أَفَلَا تَعْقِلُونَ
Ахир ақл юргизмайсизларми?!» [21:67]
Ислом нафақат қабул қилишда, балки даъватда ҳам ақлий хужжат келтиришни ўргатган. Масалан:
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِي حَاجَّ إِبْرَاهِيمَ فِي رَبِّهِ أَنْ آتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّي الَّذِي يُحْيِي وَيُمِيتُ قَالَ أَنَا أُحْيِي وَأُمِيتُ قَالَ إِبْرَاهِيمُ فَإِنَّ اللَّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنْ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنْ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсанинг (Намруднинг) ҳоли-хабарини билмадингизми? Қайсики Иброҳим: «Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган зотдир», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим айтди: «Албатта Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради. Сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?» Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди. [2:258]
قَالَ بَلْ فَعَلَهُ كَبِيرُهُمْ هَذَا فَاسْأَلُوهُمْ إِنْ كَانُوا يَنطِقُونَ ۩ فَرَجَعُوا إِلَى أَنفُسِهِمْ فَقَالُوا إِنَّكُمْ أَنْتُمْ الظَّالِمُونَ ۩
ثُمَّ نُكِسُوا عَلَى رُءُوسِهِمْ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا هَؤُلَاءِ يَنطِقُونَ ۩ قَالَ أَفَتَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَنفَعُكُمْ شَيْئًا وَلَا يَضُرُّكُمْ ۩
أُفٍّ لَكُمْ وَلِمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
(Уни келтиришгач): «Худоларимизни сен шу (ҳолга) солдингми, эй Иброҳим?» деб (сўрашди).(Иброҳим) айтди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси мана бу «ҳайкал» қилди. Бас, (бутларингиздан) сўранглар, агар гапира оладиган бўлсалар (айтиб берсинлар)».Бас, (мушриклар) ўзларига келиб, (бир-бирларига): «Сизлар ўзингиз золимларсиз» дедилар. Сўнгра эса яна бошлари айланиб: «Сен уларнинг гапирмасликларини яхши билардинг-ку?!» дейишди. (Иброҳим) айтди: «Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда хам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!» [21:62-67]
Шунинг учун бу ноёб неъматни Аллоҳ Таоло қадрига етадиган, ўз ўрнида ишлатадиган ва ўша ҳужжати талаб қилаётган ҳулосада собит турганларга инъом қилади, Аллоҳ Таоло айтяпти:
يُؤْتِي الْحِكْمَةَ مَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُؤْتَ الْحِكْمَةَ فَقَدْ أُوتِيَ خَيْرًا كَثِيرًا وَمَا يَذَّكَّرُ إِلَّا أُوْلُوا الْأَلْبَابِ
У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат (фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга кўп яхшилик берилибди. Ваъз-эслатмаларни фақат ахли донишларгина оладилар. [2:269]
Бундай ҳужжатлашиш даъватнинг қуроли. Ундай неъматга эга бўлмаганлар ҳеч қачон зафарга эришолмайдилар. Чунки даъват фақат ўз йўли билангина натижа беради:
ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُمْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنْ ضَلَّ عَنْ سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ
(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига ҳикмат(ақлий ҳужжат) ва чиройли мавъиза (бу дунёнинг ҳақиқатини эслатиб, Охиратда абадий ҳаёт ва ундаги ҳолатларни кўз олдига келтириш) билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билур ва У зот ҳидоят топгувчи кишиларни ҳам жуда яхши билур.[16:125]
Демак, “сиёсий гипнос”дан қутилиш учун ҳар бир гапни манбаъси билан олиш шарт. Агар заиф ижтиҳод бўлса ҳам саҳиҳ ижтиҳоддан олсак ҳеч қачон бизларни “гипнос” қилишолмайди. Бир неча марта бизни “гипнос” қимоқчи бўлган ишончсиз одамнинг гапига умуман ишонмай қўйишни ёки текшириб олишимизни Қуръонимиз талаб қилмоқда. Буни урфга киргизиш билан малайларнинг найрангларини тўсган бўламиз. Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар! [49:6]
Муттақий.
|