Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ражаб ойнинг биринчи куни рўза тутса катта савоб олади-а?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ражаб ойнинг биринчи куни рўза тутса катта савоб олади-а?
        March 17, 2018, 12:47
Иқтибос

Ассалому алайкум

Хурматли устоз ражаб ойнинг биринчи куни кайси кун у кун рўза тутса катта савоб олади-а? Олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ражаб ойнинг биринчи куни рўза тутса катта савоб олади-а?
        March 17, 2018, 12:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Йил ўн икки ой бўлиб, ойларнинг тартиби қуйдагича: муҳаррам, сафар, робиул аввал, робиус сони, жумодул увло, жумодул охир, ражаб, шаъбон, рамазон, шавволь, зул қаъда, зул ҳижжа. Бу ойлардан тўрттаси; ражаб, зул қаъда, зул ҳижжа, муҳаррам ойлари ҳаром ойлари, яъни бу ойларда уриш бошлаш жоиз эмас, ҳамда шу ойларда қилинган гуноҳларнинг бошқа ойлардагидан кўра қаттиғроқ гуноҳлигидир. Абу Бакра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

السَّنَةُ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا , مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ , ثَلاثٌ مُتَوَالِيَاتٌ : ذُو الْقَعْدَةِ وَذُو الْحِجَّةِ وَالْمُحَرَّمُ , وَرَجَبُ مُضَرَ الَّذِي بَيْنَ جُمَادَى وَشَعْبَانَ
“йил ўн икки ойдан иборат. Ундан тўрттаси ҳаром ойлари, учтаси бирини кетин келган; зул қаъда, зул ҳижжа, муҳаррам ойлари ва жумодул билан шаъбон ўртасидаги ражаб ойи”.

Бундан бошқа фарқи йўқ. Шунинг учун бу ойдаги тутулган рўзаларнинг ҳукми ҳам суннат эканлигига мужтаҳидлар ижмо қилишган, яъни рамазондан бошқа кунлари ҳам рўза тутишга тарғиб қилинганмиз. Ражаб ойи ҳам бу тарғиботдан мустасно эмас. Лекин жоҳилиятда бу ойни бошқача қадрланар эди. Бундан Росулуллоҳ(с.а.в) қайтармадилар:

أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ قَالَ حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ عَنْ يَعْلَى بْنِ عَطَاءٍ عَنْ وَكِيعِ بْنِ عُدُسٍ عَنْ عَمِّهِ أَبِي رَزِينٍ لَقِيطِ بْنِ عَامِرٍ الْعُقَيْلِيِّ قَالَ قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّا كُنَّا نَذْبَحُ ذَبَائِحَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ فِي رَجَبٍ فَنَأْكُلُ وَنُطْعِمُ مَنْ جَاءَنَا فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا بَأْسَ بِهِ
“...Абу Разийн Лақийт ибн Аъмир ал-Уқайлий –эй, Росулуллоҳ, албатта биз жаҳилиятда Ражаб кунлари сўйишлар сўйиб, тановул қилардик, келган меҳмонларни таомлантирар эдик...шунда Росулуллоҳ с.а.в. зарари йўқ”- дедилар. Нисоий ривояти.

Аммо энг ачинарлиси шуки, бизлар ўзимиз сезмаган ҳолда демократ бўлиб қоляётганимизда. Чунки демократлар қилиш керак бўлган ишни белгилашдаги асос ўз хоҳши, нимани хоҳласа ўша асосида шу ишни қиламан деб фикрлайди, шундай эмасми?! Демократларнинг сиёсати таъсирида биз ҳам уйдан чиқмайдиган ибодатлар билан қалбимизни-иймонимизни қондиришга ёки ўзимиз хоҳлагандек Исломга амал қилишга ҳаракат қилиб қолганимизда. Минглаган нафл амаллар битта фарз ўрнини тўлдиролмайди. Нафл амаллар фарз амалларининг зийнади, мўминнинг фазли. Аммо фарз амаллар эса мўминнинг асоси, яъни мўминни ҳақиқий эканини ёки мунофиқ ё фосиқ эканининг асоси. Нафл қилмаса ҳам мўмин, лекин фазилати йўқолади. Аммо фарзни қилмаса иймонидан ажраб қолиши ёки фосиқликка алмаштириб қўйиш хавфи бор. Чунки фарзни қалбидан инкор қилиш куфр, зоҳирида тан олгандек қилиб инкор қилиш эса мунофиқликдур. Аммо фарз эканини билиб туриб қилмаслик фосиқлик бўлади. Шундай экан нафл ибодатларни фарзларнинг зийнати қилиш билан мукаммал мўминлардан бўламиз, иншо Аллоҳ. Яъни фарзларнинг тожи бўлган Исломни ҳаётга мукаммал ҳолда қайтариш учун ўз ҳиссамизни қўшиш билан бирга нафлларга қўпроқ аҳамият қаратишимизни шариат талаб қилган.

Куфрга рози бўлмасдан уни парчалаб, ўрнига Исломни тўла тадбиқ қиладиган халифаликни қайтаришлик фарз, ҳатто фарзларнинг тожиси, чунки Исломнинг жуда кўп ҳукмлари ўша фарзнинг амалга ошишлигига боғлиқ. Унга беэътибор бўлиш кофирликдир. Чунки Муслим Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

و...َمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً
«... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Байъат фақат халифага берилади.

Аммо бу ишга ҳам хоҳлаганимиздек эмас, балки Исломда кўрсатилгандек ҳаракат қилиш фарз, яъни жамоат-ҳизбга аъзо бўлмасдан ўз ҳолича ҳаракат қилиш билан ёки бир натижани рўёбга чиқараман деб аниқ ишни мақсад қилмасдан тинмай қилинган ҳаракат билан ҳам фарзни адо қилмаган фосиқлар қаторида гуноҳкор бўладилар, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ташкил қилгани каби жамоатни ташкил қилиш куфрни таг-томири билан йўқ қилиб, ўрнига Исломни барпо қилиш тариқатидаги дастлабки қадам, яъни ҳаммага, ҳатто куфр жамиятини бошқараётганларга ҳам ижро қилаётган тузумлари нотўғри эканини, Аллоҳ Таоло бандаларига нозил қилган тузум адолатли, ҳар қандай ақлли инсон ўрганиши билан қалбан талпинадиган тузум эканини тушунтиршга қодир даъватчиларни ташкил қилиш тариқатнинг бошланиши. Кимда ким шу жамоатни таёрламасдан кейинги қадамга ўтса, бошқа йўл билан Исломни қайтаришни мақсад қилса, гарчи юз минглаган мўминларни ўзига эгаштирган бўлсалар ҳам, 20-30 йил даъватда юрган бўлса ҳам тариқатдан чиққан бўлади. Ундай даъватчилар Росулулллоҳ(с.а.в)га эгашмаганлари учун гуноҳкор бўлишларидан ташқари ҳеч қандай натижага эришолмайдилар. Чунки замондошлари, ватандошлари; - нимага сизлар бу тизим(система)ни ўзгартираман деб айюҳаннос соляпсизлар - деб ўзи таниган, билган бродарини ёки тасодифан учршиб қолганда ўзини шу ишни даъво қилаётганлардан бири эканлиги билинган даъватчини саволга тутадилар. Ижтиҳодга тескари гапирса... ёки улар китобларимиздан ўрганиб олиб ёки амиримиз билан учрашиб келгач мақсадимизни тушунадида, кейин сафга қўшилишадиларми?! Йўқ, албатта. Балки уларга мақсадни аниқ ечиб беришлари билан ўзларини фикр эгалари эканини, ҳамда бу жоҳилиятни нақадар жирканчлик тизимлиги ва унга алтернатив бенуқсон тизим борлигини ифодалашлари билан ўзгартириш йўлларини ўрганиб чиқанликларига қаноатлантиришлари натижасида улар ҳам сафга қўшиладилар, биз қатори Росулуллоҳ(с.а.в)ни ўзларига йўлбошчи қиладилар, мақсадга қараб интиладилар. Сафимиз кун сайин кенгаяди. Ҳар томонлама ўсиб боради. Демак, куфрни ўрнига Исломни олиб келаман ва Росулуллоҳ(с.а.в)нинг тариқатлари билан қадамма қадам юраман деган ҳар қандай мўмин бор кучни шу жамоатни ташкил қилишга, яъни иқтисодчисига ҳам, жамиятшуносига ҳам, судя-қозиларига ҳам, таълим-тарбия билан шуғулланаётган ўқитувчию, талабаларга ҳам Мусъаб ибн Умайр(р.а) ўз даврида Мадинада ҳаммага Исломни баён қилиб берганидек иш олиб боришлари учун ҳозирги даврда ҳам куфр тузумларини қанчалар нуқсонлик эканини ва Яратгувчининг низомини эса ақлларни қаноатлантирадиган тарзда баён қилишлари билан Ислом адолатни кўришларини мақсад қилишлари, тиниқ етказишлари учун етарли таёрланишлари билангина шу жамоатдан кўзланган ишни тушунган, унинг ҳақиқий аъзоси, ҳамда Аллоҳ Таолони ва Русули(с.а.в)ни яхши кўрган мўминлардан бўладилар: ««...Ибн Исҳоқ айтади: Мадиналиклар қайтаётганда Расулулло(с.а.в) уларга Мусъаб ибн Умайрни қўшиб, уларга Қуръон ўқиб бериш, Исломни ўргатиш ва динда билимдон қилишни буюрдилар. Шу боис Мусъаб Мадинада “Қуръон ўқиб берувчи” деб номланар эди...»»

««…Усайд найзасини олиб йўлга чиқди. Асъад уни кўриб, Мусъабга деди: «Бу одам қавмининг саййиди, сенинг олдингга келяпти. Холис бўл». Мусъаб деди: «Келиб ўтирса, гаплашаман». Усайд уларнинг тепасига келиб, сўкиниб: «Биз томонларга нима учун келдиларинг? Ожиз одамларимизни аҳмоқ қиляпсанлар. Жонларинг ўзларингга керак бўлса, бу ердан кетларинг», деди. Мусъаб унга: «Бир ўтириб гапларимизни эшитмайсанми, агар маъқул келса, оласан, ёқтирмасанг олмайсан», деди. Усайд: «Инсоф қилдинг», деб найзасини ерга санчиб, уларнинг олдига ўтирди…»»

Ҳа, Росулуллоҳ(с.а.в) таёрлаган жамоат аъзолари Ҳабашистонга борганларида ҳам ўша юртнинг раҳбари Нажошийга нима мақсадда Муҳаммад(с.а.в)га эргашганларини тиниқ ва қониқарли қилиб баён қилишганини ҳам бир фикрлаб кўрайликда, кейин бизда шундай ишни уддалайдиган қанча сафдошларимиз борлиги,.. аксинча навбатдаги ишни қилишлигимиз тариқатга тўғри келмайдиган иш экани аён бўлади:

««…Нажоший мусулмонлардан бу хусусда нима дейишларини билиш учун уларни чақиртириб сўради: «Сизлар қавмингиздан ажралишингизга, менинг динимга ва бошқа ҳеч бир миллатнинг динига кирмаслигингизга сабаб бўлган бу дин қандай?» Унга Жаъфар ибн Абу Толиб жоҳилиятдаги аҳволлари, ўзлари қандай сифатда бўлганларини баён қилиб, жавоб берди. Кейин Ислом олиб келган ҳидоятни, мусулмон бўлганларидан сўнг аҳволлари қандай суратга ўзгарганини баён этди…»»(“Ислом давлати” китобидан).

Зеро, Аллоҳ субҳнаҳу ва Таоло мусулмонларга шаръий аҳкомларга амал қилишни, шунингдек, Расулуллоҳ(с.а.в)дан ўрнак олишни ҳамда Расулуллоҳ(с.а.в) Аллоҳ тарафидан олиб келган барча ишларни қабул қилишни вожиб қилгандир. Аллоҳ Таоло деди:

لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الاَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
– „Сизлар учун, яъни Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Пайғамбарида гўзал намуна бордир". [33:21]

قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ
– „Айтинг (Эй Муҳаммад), „Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир". [3:31](“Ҳизбут таҳрирнинг ўзгартиришдаги манҳажи” китобчасидан муфассал ўрганиб олишингиз мумкин).

Аммо бу жамоанинг аъзоси бўлиш учун Исломнинг фикрат(ҳаёт тарзи)ни ҳам, тариқати(ўша ҳаёт тарзини ҳаётда бор қилиш йўли)ни ҳам тушунган бўлиши вожиб бўлсада ёки араб тилини билиш фарзи айин бўлсада, лекин араб тили громатикасини, яъни сарф ва наҳв фанларини пуҳта ўрганган Сибавайҳ каби буюк олим бўлиш, Замаҳшарий каби тилшунос бўлиши ёки Қуръонни тафсири билан ўрганиб чиққан Ибни Касир каби муфассир бўлиши, ҳадисларни ровийлари билан мукаммал ўрганиб чиққан Бухорийдек ҳадисшунос бўлиши ёки Қуръон ва ҳадисдан ҳукмларни келиб чиқиш жараёнларини яхши билган, усул илмига асос солган Абу Ҳанийфа, Шофиий каби усул олимлари бўлиши талаб қилинмайди. Ҳатто куфрни йўқотиб, ўрнига Исломни олиб келиш учун ва замонамий муаммоларга тўла ечимлар ишлаб чикиш учун Тақийюддин Наббаҳоний каби мужтаҳиди мутлоқ бўлиши ҳам талаб қилинмайди. Уларни ҳаммаларини Аллоҳ Ўз раҳматига олсин. Умматга қилган ҳизматлари эвазига ажри азимлар берсин.

Балки биздан бор йўғи 10-15 та китобни ўзининг она тилида яхши ўрганиш ва Аллоҳ Таолонинг ҳузурида, яъни жойнамозда турганда, Қуръон ва ҳадис ўқиганда нима деганини тушуниб турадиган бўлиши талаб қилинади халос. Бу талабни вояга етмаган болаларнинг мактаб программасидаги дарсликларга солиштирадиган бўлсак бир-икки ўқув йилидаги китоблар миқдоридан ҳам ортиб кетмайди. Ёшлар – агар дарс вақтини “каридор”да эмас, балки қунт билан ўрганишга сарфласа - шу муддатда тил-адабиёт, алгебра-гиометрия ва ҳимия-физикалар билан бир қаторда бошқа тилларни ҳам маълум даражада ўзлаштирадилар. Шу ишдан ҳам қочган инсон Уммат юкини – тоғлар бардош беролмайдиган юкни - зиммасига кандай олсин?!
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.