Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Золимларни, Кофирларни, Президентларни сиёсий танкид килиш "ғийбатми"?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Золимларни, Кофирларни, Президентларни сиёсий танкид килиш "ғийбатми"?
        March 5, 2018, 01:47
Иқтибос

Ассаламу Алайкум Туркистон сайти ходимлари.

-Ижтимоий тармокларда Умматга зулм қилаётган золимларни танқид килаётган муаллифларга нисбатан баъзи инсонлар муносабат билдираётганда "ғийбат" килманглар деган сўзларни кўп ишлатишмокда.
Пайғамбаримиз Мухаммад САВ хам Макка зодагани Абу Лахабни сиёсий танкид килганларку.
Савол шуки :- Золимларни ,Кофирларни,Президентларни сиёсий танкид килиш "ғийбатми"?
Жавоб учун олдиндан рахмат.Роббий сизларни хифзи химоясида асрасин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Золимларни, Кофирларни, Президентларни сиёсий танкид килиш "ғийбатми"?
        March 5, 2018, 01:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Танқид қилиш аниқ мақсадга қаратилган бўлиш керак, шунчаки қоралаш, одамларни тўғри йўлга йўллашни ўз ичига олмаган хеч қандай фойдасиз “ғийбат” қилиш мўминларнинг иши эмас. Аллоҳ Таоло айтади.

وَالَّذِينَ هُمْ عَنْ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
“Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.” [23:3]

“Сиёсат”да сиёсат юргизаётган шахсга одамлар сиғиниш даражасида тақлид қилаётган бўлсалар фикр юритишларига имкон бўлиши учун танқид қилинади ва у чикараётган қарорларни, у тадбиқ қилаётган системани очиб берилади, токи одамларнинг ҳаётига асос бўлаётган система ақлий далил асосида нотўғри томонларига оммани фикрини қаратиш мақсад қилинади. Масалан: ««…Исломга қилинаётган даъватда ақидаларни тўғирлаш, Аллоҳга боғланишни кучайтириш яққол кўзга ташланиб турмоғи, инсонларга уларнинг муаммоларининг ечимлари баён қилинмоғи лозим. Токи бу даъват ҳаётнинг барча соҳаларида тирик ва жонли бўлсин. Росул(с.а.в) одамларга Маккада бу оятни ўқиб берар эдилар:

تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ
– „Абу Лаҳабнинг қўли қуруқ қолсин!“ [111:1]
(бу оятда Абу Лаҳабни донолар доноси деб кўкларга кўтараётган оммани эътиборини тортиш мақсад қилинган). Бир вақтнинг ўзида ушбу оятни ҳам тиловат қилар эдилар:

إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ ۩ وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍ قَلِيلاً مَا تُؤْمِنُونَ
– „Бу - Аллоҳнинг улуғ эътиборга молик бўлган Росули (Аллоҳнинг элчиси)нинг сўзлари. Бу «шоир»нинг сўзлари эмас. Сизлар ҳеч нарсага ишонмайсиз“. [69:40-41]
(бу оятдан эса, қулоқ солишга лойиқ инсон - Абу Лаҳаб эмас, балки Аллоҳнинг Росули(с.а.в) эканига эътибор қаратиляпти, токи одамлар оятларни фикрлай бошласинлар). Маккада уларга бу оятни ўқиб берар эдилар:

وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ ۩ الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُواْ عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ ۩ وَإِذَا كَالُوهُمْ أَو وَّزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ
– „Нарсаларни ўлчаётганда бошқаларнинг ҳаққига хиёнат қиладиганларнинг ҳолига вой бўлур. Улар одамлардан ўлчаб олсалар, ўз ҳаққидан ҳам зиёда қилиб оладилар. Ўз нарсаларини бошқаларга ўлчаб ёки тортиб бергудек бўлсалар, уларнинг ҳаққига хиёнат қиладилар, уларга зарар етказадилар“. [83:1-3] …»» (“Ислом низоми” китобидан).

Росулуллоҳ(с.а.в) бу оятда жамиятдаги иқтисодий система яроқсиз экани ўша даврдаги ақлларга хос услуб билан очиб берганлар. Шунга ўҳшаб қизларни тириклайин кўмиш ёки ирқий камситишларни ноҳақ экани баён қилиниши билан ижтимоий система ҳам яроқсиз, бирор ақл эгаси тан олмайдиган аҳволда экани, айниқса шу системани келтириб чиқараётган ақидани қабул қилиш аҳмоқликнинг ўзгинаси деб ҳаммани фикр юритишга чақирган. Масалан; “Бақара” сурасининг 170-чи оятида: “Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар, ҳам-а?” ёки “Моида” сурасининг 5-чи оятида: “Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар», дейилса, улар:«Биз учун ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли»,дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!”.

Тўғри, фосиқлиги аниқ бўлиб турган: ёлғончи, қасамҳўр, ароқҳўр, беномоз, савдо муомилаларида одамларнинг ишончидан чиққан ёки даюс инсонни ҳам мақташ ҳаромдир. Лекин хеч қандай мақсадсиз ёмон кўргани учун бировни камситиш, яъни нима учун қоралаётганини аниқ бўлмасдан бировларни қоралаш мўминнинг иши эмас.

Шариатда қуйдаги мақсадлардагина ғийбат жоиз, яъни олимлар олти сабабга кўра ғийбатга рухсат берганлар:

1. зулм кўриш. Зулм кўрган инсон менга бу золим манашу-манашу ишларни қилган деб.

2. мункарни ўзгартириш учун ёрдам сўраш. Ноҳақлик бўлаётган жойни ўнглаш учун золимни танитиш мақсатида “ғийбат”га тўғри келса ҳам шу ишни қилиш мумкин.

3. фатво сўраш. Яъни фақиҳ инсондан бир инсонни воқеълигини айтиб, ўша ҳақидаги ҳукмни билиш мақсатида.

4. мусулмонларни ёмонликдан эҳтиётлантириб насиҳат қилиш. Яъни ғийбат қилинаётган инсонни мисол қилиб, сен ҳам шу кетишда ўша одамга ўҳшаб қоласан деган маънода “ғийбат” қилиш.

5. таништириш ҳамда ошкора фосиқлик. “ғийбат” қилинаётган одамни танитиб қўймаса бошқалар ҳам ундан зиён кўриб қолмаслиги учун ёки ҳамма биладиган бўлса.

6. бидъат қилувчини эслаш. Динга янгилик киритган инсонни танитиш учун.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.042 seconds.