Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ислом давлатида ғойридинлар ўз динлари бўйича ибодат қилишлари учун ҳеч қандай қаршиликлар бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:
لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ
“Динда мажбурлаш йўқ...” [2:256]
7-модда - Давлат - хоҳ мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин - исломий тобеиятга эга барча инсонларга Ислом шариатини қуйидаги тарзда жорий этади:
а) Мусулмонларга барча Ислом аҳкомларини ҳеч бир истисносиз ижро қилади.
б) Ғайримусулмонларга ўз эътиқод ва ибодатларида умумий низомга мувофиқ амал қилишга рухсат беради.
в) Исломдан қайтган муртадларга - ўзлари муртад бўлсалар - муртад ҳукми татбиқ қилинади. Агар муртадларнинг фарзандлари бўлиб, ғайримусулмон ҳолда туғилган бўлсалар - мушрик ёки аҳли китоб эканликларига қараб - ғайримусулмонлардек муомала қилинадилар.
г) Ғайримусулмонларга озиқ-овқат ва либосларга тааллуқли бўлган ишларда - шариат аҳкомлари ижозат берган доирада - ўз динларига мувофиқ муомала қилинади.
д) Турмуш қуриш ва ажралиш муносабатлари ғайримусулмонлар ўртасида уларнинг ўз динлари бўйича ажрим қилинади. Улар билан мусулмонлар ўртасидаги муносабатлар эса Ислом аҳкомлари бўйича ҳукм этилади.
е) Давлат булардан бошқа шаръий ҳукмларни ва муомалот, уқубот (жазо чоралари), баййинот (жиноятни исбот қилиш ҳужжатлари), бошқарув ва иқтисод низомлари ва бошқаларга оид бўлган Ислом шариатининг ҳамма ишларини барчага - мусулмон ва ғайримусулмонларга - бирдек ижро қилади. Шунингдек, юқоридаги ҳукмларни раийятнинг ҳар бир шахсига ижро қилганидек, муоҳидлар, мустаъминлар ва Ислом ҳокимиятига бўйсунувчиларнинг ҳар бирига ҳам қўллайди. Фақат дипломатик дахлсизликка эга бўлган ваколатхона ходимлари, консуллар, элчилар ва шу кабилар бундан мустасно.
Муттақий.
|