Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ислом давлатида христян ва буддистларни ибодатхоналарига рухсат бериладими
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ислом давлатида христян ва буддистларни ибодатхоналарига рухсат бериладими
        February 18, 2018, 04:13
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи баракатух.

Ислом давлатида христян, буддистларни ибодатхоналарига рухсат бериладими кенгроқ жавоб берсангиз илтимос .Оллох илмингизни зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ислом давлатида христян ва буддистларни ибодатхоналарига рухсат бериладими
        February 18, 2018, 04:14
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ислом давлатида ғойридинлар ўз динлари бўйича ибодат қилишлари учун ҳеч қандай қаршиликлар бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ
“Динда мажбурлаш йўқ...” [2:256]
7-модда - Давлат - хоҳ мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин - исломий тобеиятга эга барча инсонларга Ислом шариатини қуйидаги тарзда жорий этади:

а) Мусулмонларга барча Ислом аҳкомларини ҳеч бир истисносиз ижро қилади.

б) Ғайримусулмонларга ўз эътиқод ва ибодатларида умумий низомга мувофиқ амал қилишга рухсат беради.

в) Исломдан қайтган муртадларга - ўзлари муртад бўлсалар - муртад ҳукми татбиқ қилинади. Агар муртадларнинг фарзандлари бўлиб, ғайримусулмон ҳолда туғилган бўлсалар - мушрик ёки аҳли китоб эканликларига қараб - ғайримусулмонлардек муомала қилинадилар.

г) Ғайримусулмонларга озиқ-овқат ва либосларга тааллуқли бўлган ишларда - шариат аҳкомлари ижозат берган доирада - ўз динларига мувофиқ муомала қилинади.

д) Турмуш қуриш ва ажралиш муносабатлари ғайримусулмонлар ўртасида уларнинг ўз динлари бўйича ажрим қилинади. Улар билан мусулмонлар ўртасидаги муносабатлар эса Ислом аҳкомлари бўйича ҳукм этилади.

е) Давлат булардан бошқа шаръий ҳукмларни ва муомалот, уқубот (жазо чоралари), баййинот (жиноятни исбот қилиш ҳужжатлари), бошқарув ва иқтисод низомлари ва бошқаларга оид бўлган Ислом шариатининг ҳамма ишларини барчага - мусулмон ва ғайримусулмонларга - бирдек ижро қилади. Шунингдек, юқоридаги ҳукмларни раийятнинг ҳар бир шахсига ижро қилганидек, муоҳидлар, мустаъминлар ва Ислом ҳокимиятига бўйсунувчиларнинг ҳар бирига ҳам қўллайди. Фақат дипломатик дахлсизликка эга бўлган ваколатхона ходимлари, консуллар, элчилар ва шу кабилар бундан мустасно.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.