Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Талоқда шарт қўйишлик
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Талоқда шарт қўйишлик
        February 13, 2018, 05:05
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух

биродар олдинги жавоб учун Аллоҳ рози бўлсин!
Бир биродарни икки хотини бор адолат киляпман деб иккаласига хам икки талокдан берган энди шу иккинчисини тухмат қилиб қилмаган иши бўйича айблаяптикан қасам ич деса аёли мен қилмаган ишга қасам ичмиман дебди лекин агар қасам ичсам мени тинч куясанми деган ха дебди эр,аёл қасам ичган энди уларни ўртаси нима бўлади шарт қўйилган хисобланиб талок тушадими йўқми ё шарт фақат эркак тарафдан қўйиладими илтимос шуни батафсил тушинтириб берсанглар. Хозир шарт аёл тарафидан қўйилган бўлиб турибди.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Талоқда шарт қўйишлик
        February 13, 2018, 05:07
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шарт ким тарафидан қўйилганининг фарқи йўқ. Фақат шу қўйилган шартни эркак киши эътиборга олиб ўз ҳуқуқи(талоқ қилиш)дан фойдаланишида. У шартни ўзи қўйиб туриб, кейин шартли қалоқ қиладими ёки аёли айтган ё ташқаридаги биров томонидан айтилган шартни асос қилиб “талоқ” қилиши ҳуқуқидан фойдаланадими, ҳеч фарқсиз ўша шарт топилса талоқ тушади, чунки ким томонидан бўлса ҳам ўша шарт топилишига талоқ тушишини боғлиқ қилиб қўйди.

Аммо “тинч қўясизми” деган сўздан фақат талоқ тушунилмади. Бундай маъноси аниқ бўлмаган сўзларда эрининг шу сўздан қаст қилган маъно(нияти) эътибори билан ҳукм қилинади, агар талоқ ниятида ўша гапни, яъни “тинч қўясизми”ни қабул қилиб, жавоб берган бўлса талоқ тушади. Агар талоқ нияти йўқ бўлса, “тинч қўясизми” деган сўз билан талоқ тушмайди.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.