Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бугун халифалик давлатни қайси йўл билан тиклаймиз
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бугун халифалик давлатни қайси йўл билан тиклаймиз
        January 29, 2018, 03:14
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух менда савол бориди.

"Бугун халифалик давлатни кандек тиклаймиз" жиход биланми? Ахлок биланми? Ибодат биланми? Ё дават биланми? Дават билан болса кандек? Олдиндан рахмат Аллох рози болсин Аллох яхшиликлар билан мукофотласи.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бугун халифалик давлатни қайси йўл билан тиклаймиз
        January 29, 2018, 03:15
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Бугунги кунда халифаликни тиккалаш даъват билан бўлади. Асли Ислом Давлатини қайта тиккалаш иши фақат сиёсат, яъни инсонларга ҳозирги ҳаёт тарзи, яшашлари ҳақида фикр юритиб, уларни нақадар жабр-зулмлар асосида эканини баён қилиш ва ўрнига Аллоҳ Таоло бандаларига нозил қилган ҳаёт тарзи асосида яшашга чақиришдир, яъни зулматлардан нурга чиқишларига чақириқдир. Бизнинг ҳамма ишимиз Исломни тўлалигича ҳаётга қайтаришга асосланган. Уни фикр асосида сиёсий йўл билан амалга оширамиз, иншо Аллоҳ. Табанний қилинган китобларимиз фақат Росулуллоҳ(с.а.в) аввалда қилиб кўрсатиб берган шу сиёсатини моҳирлик билан қилиш учунгина қабул қилинган. Буларни яхши билган мушриф билан ҳар бир даъватчи ўрганиши қатъий қарор қилинган. Бу қарорни бузиш ёки беэътибор бўлиш “Уҳид” ғазотидаги итоатсизлар каби ғалабани мағлубиятга айлантиради.

Сиз сўраган мавзуъни тафсилоти билан айтиш учун қарийиб ҳамма китобимизни келтириш керак. Чунки бизнинг ишимиз шундан иборат, ишимиз учун зарур бўлганларинигина табанний қилинган. Лекин қисқача "Бугун халифалик давлатни кандек тиклаймиз"га ишора қиламан: Ҳар бир ишда Росулуллоҳ(с.а.в)га эргашиш фарз. Бу фарз адо бўлиш учун уч шарти бор.

Биринчиси; Росулуллоҳ(с.а.в) қилган ишни қилиш, қилмаган ишни қилмаслик, масалан чошгоҳда икки ракат намоз ўқиганлиги(нафл) ёки енгил уҳлаганлиги(мубоҳ).

Иккинчиси; Росулуллоҳ(с.а.в) қилганлиги учун қилиши. Тасодифан бир ҳил бўлиб қолиши эргашиш эмас, масалан: жумъа номозига кетаётганизда сиздан аввал кетаётганларга эргашган бўлмайсиз, бир вақтда бир ҳил намоз адо қилиш учун кетаётган бўлсангиз ҳам олдингизда кетаётган одамларга эргашиб бу амалингизни қилмаяпсиз.

Учунчиси; Росулуллоҳ(с.а.в) қилгандек, яъни фарз бўлса “фарз” деб, нафл бўлса “нафл” ёки мубоҳ бўлса “мубоҳ” деб қилиш. Агар фарзни нафл қилиб олсак ёки мубоҳни суннат қилиб олсак, у ҳолда биз эргашган бўлмаймиз.

"Бугун халифалик давлатни кандек тиклаймиз" деган муаммони ҳам Росулуллоҳ(с.а.в)нинг куфр жамиятини ўрнига Ислом ҳукмронлигини олиб келишидан, яъни Қуръон ва ҳадислардан олишимиз фарз.

1.«…жиход биланми?» Ўша даврларда жиҳод оятлари нозил бўлмаган эди, жиҳод оятларининг биринчиси Мадинада Давлат барпо бўлгандан кейин нозил бўлган. Демак, жиҳодни "Бугун халифалик давлатни кандек тиклаймиз"га алоқаси йўқ, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам Ёсир оиласи каби баъзи саҳобаларга бўлган жабр-зулмларни, ҳатто Сумайя Умми Аммор(р.а.)ни хуник суратда ўлдиришларига қарамасдан “жиҳод”га қўшин тайёрлашга киришмадилар. Лоақал Ҳамза(р.а) ва Умар(р.а) каби шерюрак асҳобларидан маҳфий харбий ташкилот ҳам - имкони бўла туриб - қилмадилар. Ҳамда зулмлар сабабли ишни аёллардан қайтармади. Бу иш Давлат тиккалагунча давом этган, «…бу пайғамбарликнинг ўн иккинчи йили, яъни милодий 622 йил эди. Ҳақиқатан, Мадинадан жуда кўп ҳожилар келди, уларнинг ичида 75 та мусулмон бўлиб, 73 эркак ва иккиси аёл эди. Бу аёллар Бану Мозин ибн Нажжор қабиласидан Насиба бинти Каъб Умми Умора ва Бану Салима қабиласидан Асмо бинти Амр ибн Адий эди…».(“Ислом давтати” китобидан).
2.«Ахлок биланми?» «Ибодат биланми?» аҳлоқ ҳам, ибодат ҳам жамиятнинг асосларидан эмас, балки шахснинг асосларидан(шунинг учун “Исломий нафсия асослари” китобимизда шахсни тарбиялашда бу мавъзуни муфассал баён қилганмиз). Аммо Маккада Бутлар қад кўтариб турганда ҳам аҳлоқлик инсонлар бўлган. Лекин жамитятнинг асоси аҳлоқ эмас, балки бутлар эди, ҳар бир иш ўша бутлар асосида қилинар, ўзаро алоқалар ҳам ўшалар асосида тартибланар эди. Шунинг учун ҳар ишни Билгувчи Зод Аллоҳ Таоло Росули(с.а.в)га шу асосни парчалаш билан иш бошлашни бурди. Аллоҳ Таолонинг:

فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ
– „Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни Ҳақ динга даъват қилишни) амалга оширинг ва мушриклардан юз ўгиринг, уларга эътибор берманг!“ [15:94]
3. «Ё дават биланми?» “даъват” сўзи чақириқ маъносин билдиради. Агар инсонни нимагадур чақириш бўлса, ўша ишни тушунтириб, унга тарғиб қилиш билан бўлади. масалан: учрашувлар учун, тўйлар учун, концертлар учун бўлган чақириқлар. Инсон чақирилган жойни тушунмасдан туриб бормайди. Ақлан қилишим керак деб билса, кўрмаса ҳам ўша ишни қилишга қодир. Тушунтириш ўрнига кўрсатиб бериш керак деганда икки иш бор, биринчиси Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам гап-сузларсиз, яъни Қуръон оятлари ва қовлий(сўз билан баён қилган) ҳадисларсиз Исломни тўла кўрсатиб беролмайди. Иккинчидан, фақат кўрсатиш билан даъват қилиш ё атрофидаги инсонларни паст санаган бўлади, (чунки тушунмаса ҳам кўрганига эргашиш ҳайвонларга нисбатан қўлланади, уларни кўрсатиш билан чақирилади, яъни ғариза ва аъзо эҳтиёжларининг талаблари кўз олдига келтириб, туйғуларини қўзғатиш билан амалга ошади, масалан: товуққа донни, эшакка емни кўрсатиш билан бўлади). Ёки ўзи нимага чақираётганини яхши билмайди.Бу иккиси ҳам Исломда мумкин эмас.

Аслида “Исломга чақириқ”, яъни даъват ҳам ақидами ё шаръий ҳукмми тушунтириш билан бошланади. Нимага чақираётганлигини тушунтириш ва унга тарғиб қилиш билан, муҳитларни тўғрилаш билан бўлади, фақат тушунтириш ёки фақат тарғиб билан бўлмайди. Бизда эса Исломга даъват қилиш борасида Ислом талаб қилган таълим тариқати эмас, балки миссионерлар қўллайдиган ваъзу иршод тариқати ҳукмрон. Бу билан Исломни ўрганувчилар худди ҳаракатланувчи китоблардек таъсирсиз олимларга ёки жамиятга ҳеч қандай таъсири бўлмаса ҳам, одамларга зерикарли хутбаларни такрорловчи ваъзхонларга айланиб қолганлар. Улар Ислом асосида тарбиялаш маъносини англаб етмаяпдилар. Яъни, Ислом асосида тарбиялашнинг маъноси мусулмонларга уларнинг туйғуларига таъсир қиладиган ва уларни Аллоҳнинг азоби ва ғазабидан қўрқитадиган суратда динларидаги ишларни ўргатишдирки, мусулмон Аллоҳнинг оятларини ўрганиш ва ўргатиш тариқати натижасида туйғулари ақлига боғланган пайтда таъсир қилувчи кучга айлансин. Ҳа, улар буни англаб етмаган эдилар. Таъсирли чуқур ўргатиш тариқати ўрнига саёз ва сийқа маърузаларга чекланадиган ваъзу иршод тариқатини қўлладилар.

Исломда ҳамма нарса баён қилинган. Ҳар бир мусулмон яхши ўрганган нарсаси битта бўлса ҳам уни ўргатиши фарз. Лекин Умматга етакчиликни даъво қилаётган даъватчи жамиятни қандай ҳолатга ўзгартириш кераклигини яъни фикратни ҳамда ўзгартириш ҳукмлари, яъни тариқатни яхши билишлари шарт. Аксинча у сиёсат майдонида бир қадам ҳам олдинга юролмайди, бўш ҳалқа ичида айланиб юраверади. Жоҳилий ҳаётдан ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. XIII ҳижрий (XIX милодий) асрдан бошлаб уйғониш учун бир неча ҳаракатлар юзага келди. Улар - гарчи ўзидан кейингиларда қайта уринишлари учун кучли таъсир қолдирган бўлса ҳам - муваффақиятсиз уринишлар бўлди. Чунки улар фикрат ва тариқатни билмаган, бировларга маймунлардек эргашадиган тақлидчилар, яъни тушуниб эмас, кўриб қиладиган онгсиз, иродасиз эдилар.

Шунинг учун бу гуруҳларнинг ўзидаги бор куч-ғайрати тугагунча интилиши, сўнгра ҳаракати сўниб, инқирозга учраши табиий эди. Бу ҳаракатларнинг барчаси муваффақиятсизликка учраши табиий эди. Чунки улар аниқ, равшан ва тўғри фикратга асосланмаган, тўғри тариқатни билмаган, онгли шахслар ва тўғри робитага таянмаган эди.

Шунинг учун даъватчи ҳаётни қандай ҳолатга ўзгартирмоқчи эканлигидаги аниқ тасаввурга эга бўлиши шарт. Биздаги китобларни табанний қилишда кўпайиб кетиши ҳам ҳар бир соҳани зарурат юзасидан кифоя қилинадиган, етарлича тушунтиришни эътиборга олинган. Чунки Пайғамбармиз(с.а.в) бир кишини тиланчилик қилиш ўрнига болта билан арқон сотиб олиб, ўтин қилиб сот ва шу йўл билан тирикчилик ўтказ, деб кўрсатма берганларидан фуқароларини иш билан таъминлаш юзасидан Давлат иш программаларини ишлаб чиқишлигини англатса, ҳозирги даврда ҳар бир соҳа тартиблашиб қолгандан жорий бўлиб турган низомдаги ҳатоларни кўрсатиш ва ўрнига тўғрисини, яъни Қуръон ва ҳадисдан саҳиҳ ижтиҳод билан ишлаб чиқилган программаларни баён қилиш билан даъват ўз қолибига тушади. Шунда фикрий майдонда мағлуб бўлиб, ўз сиёсатларини ҳийла-найрангларга, ҳамда таҳдид-террорга асослаган қалбаки етакчиларни куни битади, чунки тўғри тузумни тушуниб, ҳақни кўрганларидан кейин инсонлар яшаб турган золимона системаларни улоқтириб, исломий ҳаётга интилишлари ва етакчиликларини шундай даъватчиларга топширишлари аниқ, ҳуддики Мусъаб ибн Умайр(р.а) ва ансорлари Мадинадаги ҳар қандай фикрни парчалаб, ҳар кимга янги ҳаёт тарзи-Исломни тушунтиришга қодир бўлгани ва уларга сиёсий йўлбошчи бўлгани каби.

Демак, неча йиллар кетса ҳам аввал фикратни яхши ўрганиш, ўргатиш ва шу инсонлардан уюшма ташкил қилиш керак. Бу тариқат, ««…шунинг учун ҳизбга кираётган ҳар қандай киши билан шуғулланишда - унинг олий маълумотли ёки ўрта маълумотли бўлиши ёки тарбия олишга лаёқати бор-йўқлигидан қатъий назар - шу жиҳатга катта аҳамият бермоқ лозим. Ҳар қандай шахс билан шуғулланишда бу сақофатга бепарво қараш - гарчи у ҳизбга аъзо бўлса ҳам - шахсни ҳизб ташқарисида қолдириб қўяди. Гоҳо бундан умумий жиҳозга зарар етиб қолади. Ҳизб бу босқичда ҳизбий сақофат билан тарбияланган шахслар етишиб чиқмасдан туриб, амалий фаолиятга киришмаслиги лозим. Шунинг учун бу босқич фақат сақофат босқичидир. Иккинчи босқич - умматга таъсир қилиш босқичи. У кураш ҳамроҳ бўладиган босқичдир. У нозик босқич деб эътибор қилинади. Ундаги муваффақият ҳизбнинг тўғри ташкил этилганига далилдир. Муваффақиятсизлик эса унда тузатилиши лозим бўлган камчилик мавжудлигидан далолат беради. У ўзидан аввалги босқичга таянади. Шунинг учун биринчи босқичдаги муваффақият иккинчи босқичдаги муваффақият учун асосий шартдир…»», чунки саҳобалар Арқам ибн Убу Арқамнинг уйида уч йил(араб тилини билган, Қуръонни тушунишда мушрифлари Росулуллоҳ(с.а.в) бўлганда ҳам уч йил) давомида сақофатда пишиб етилгач, ақллари Ислом билан шакллангач ва нафслари шариат ҳукмларига биноан қаноатга кўниккач, Расулуллоҳ(с.а.в) хотиржам бўлдилар. Саҳобаларнинг Аллоҳ Таолога бўлган алоқаларини идрок қилишлари уларнинг амалларида очиқ намоён бўлаётганини кўрдилар. Бу ишлардан Расулуллоҳ(с.а.в) хурсанд бўлдилар. Зеро, мусулмонлар уюшмаси кучли ва бутун жамиятга қарши туришга қодир уюшмага айланган эди. Шунинг учун Аллоҳ буюрган пайтда бу уюшмани ошкор қилдилар...

Ҳизб ёки уюшма жамиятдаги ишини тўғри адо қилиш учун улар янги ҳаёт тарзининг тарафдорлари эмас, балки янгича ҳаётни ўргатувчи бўлишлари керак... «« Улар жамиятдаги бевосита устозлардир. Маҳаллий жиҳозлар ва уларнинг ҳалқалари синфхоналар, бутун жамият эса мактаб бўлади. Мактаб асосидаги бундай фаолият ҳизбга аъзо бўлиб, унинг тушунчаларини қабул қилган кишилардан чуқур ўрганиш, тўғри тушуниш, ҳизб сақофатини доимий равишда муҳокама этиш, у қабул қилган дастур, муҳим аҳкомлар ва умумий қоидаларни ёдда тутишни тақозо этади. Бунинг учун мактаб асосидаги ўрганиш лозим бўлади»».(“Ҳизбий уюшма”дан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.