Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Зино қилаётган мусулмонни қандай қайтаришлик керак?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Зино қилаётган мусулмонни қандай қайтаришлик керак?
        December 25, 2017, 03:42
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматулоҳи ва барокатуҳ.

Савол: Қўл билан қайтаришлик ҳақида?

(Агар бир мункар ишни кўрсангиз қўлингиз билан қайтаринг, ёки тилингиз билан ёки қалбингизда ёмон кўринг)

Бир одам зино қилаётган бўлса, уни қай холатда қайтаришлик керак бўлади? Баъзи бирлари уриб дўпбослаб қўйиш керак деса баъзилари уришлик бўлмайди деган гапларни айтишяпди.

Шунга шариатда қай даражада қайтаришликга рухсат бор?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Зино қилаётган мусулмонни қандай қайтаришлик керак?
        December 25, 2017, 03:54
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мункарни қайтариш тўғрисидаги ҳадисларда қўл билан қайтаришни қиличга олиб бормайдиган шаклда имкон топган ҳар қандай йўл билан қайтаришни энг афзал иймон деб баён қилган ва кўп ҳадислар уни Ислом билан иш олиб бораётганини даъво қилаётган мусулмон раҳбарларга қаратилган. Аммо жоҳилларга аввал ўша ҳукмни тиниқ тушунтиргандан кейин амру-маъруф ва наҳий-мункар қилинади ва ҳоказо. Чунки бирор кимсани жазолашда қозини текшируви ва карори бўлмасдан жазолаш гуноҳ ҳисобланади.

Лекин куфр ҳамма ёққа ҳукмрон бўлиб, Ислом қонунлари тадбиқ қилинмаётган жамиятда, яъни дорул куфрда мункарларни ўзгартириш учун Русулуллоҳ(с.а.в) тутган йўлга риоя қилиниши вожиб.

«… ҳадисда Росулуллоҳ(с.а.в) ҳоким(яъни бу инкор қилиш халифанинг мункар ишига хос эмас, балки ҳар бир амирни, хоҳ у икита мўминга амир бўлсин у)нинг мункар ишига қарши чиқиб, инкор қилишни буюрдилар ва қўлдан келадиган ҳар қандай восита билан инкор қилишни вожиб қилиб қўйдилар. Фақат бу восита жанг бўлмаслиги, яъни қилич бўлмаслиги ва мутлақ тил билан, яъни сўз билан бўлиши ёки қўл ва тил билан ўзгартиришдан ожизлик қилса, қалб билан бўлиши шарт. Фақат агар халифанинг очиқ куфрни қилаётгани кўринса, шунда қилич кўтариб қарши чиқилади. Пайғамбаримиз(с.а.в) қарши чиқиб, инкор қилмаган кимсани гуноҳда ҳоким( ҳатто ҳар бир амирга, хоҳ у учта мўминга амир бўлсин инкор қилмаган кимса ун)га шерик деб ҳисобладилар. Чунки Пайғамбаримиз(с.а.в) кимки ҳокимлар қилган ишга рози бўлса ва эргашса гуноҳдан покланмаслигини ва саломат қолмаслигини айтдилар. Лекин бу инкор қилиш(мўминларга алоқадор, яъни) ҳокимлар(амирлар) Ислом билан ҳукм юрита туриб, ёмон иш қилиб қўйишган тақдирдагина бўлади…».

«...Ҳоким зиммасига вожиб бўлган бу масъулиятлардан Шореъ умумий масъулиятларни ўта аниқ белгилаб бергани кўриниб турибди. Ҳоким халифа бўладими ёки унинг муовиними, волий ёки омилми, бундан қатъий назар, шу масъулиятлар доирасидан чиқмаслиги лозим. Чунки бу масъулиятлар амирга вожиб экан, омма ишидан жавобгар кишига ҳам аллақачон вожибдир. Бу ерда халифа бўладими ёки волийми, мусулмонлар ишларидан бирон ишни бошқарадиган ҳар бир кишини ўз ичига олиб умумий келган бир қанча ҳадислар бор. Бунга мисол Росулуллоҳ(с.а.в)нинг: «Бирон бандани Аллоҳ фуқаро устидан бошлиқ қилган бўлсаю…», «Ким Умматим ишидан бирон нарсани бошқариб…», «Огоҳ бўлингки, омма амиридан кўра катта ғаддорлик қилган ғодир бўлмайди», деган сўзлари ҳамда Аллоҳ Таолонинг:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан…» [Моида: 45]

деган қавлидир. Бу нассларнинг ҳаммаси умумий лафз билан келган бўлиб, волийни ҳам, халифани ҳам ўз ичига олади. Росулуллоҳ(с.а.в)га қилинган хитоб хоҳ халифа бўлсин ва хоҳ волий бўлсин, ҳар бир ҳокимга қилинган хитоб ҳамдир. Лекин Росулуллоҳ(с.а.в) халифанинг фуқароси борасидаги масъулиятини ҳадисда алоҳида насс билан баён қилиб, унда умумий масъулиятларни умумий тарзда баён қилди. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилишича, Росулуллоҳ(с.а.в) бундай дедилар:

«أَلاَ كُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالإِمَامُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ عَلَى أَهْلِ بَيْتِهِ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ عَلَى أَهْلِ بَيْتِ زَوْجِهَا وَوَلَدِهِ وَهِيَ مَسْؤُولَةٌ عَنْهُمْ، وَعَبْدُ الرَّجُلِ رَاعٍ عَلَى مَالِ سَيِّدِهِ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْهُ، أَلاَ فَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир. Эркак киши ўз уйи аҳлига раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир. Аёл эрининг уйи аҳли ва болаларига раҳбардир ва у улардан масъулдир. Кишининг қули ўз хўжайини молига раҳбардир ва у ундан масъулдир. Огоҳ бўлингки ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз». Демак Шореъ халифани ўз раиятидан умумий масъул қилиб қўйди ва бу билан ҳоким зиммасида умумий масъулиятлар бўлади.

Бу масъулиятлар халифа зиммасига ҳам, амир зиммасига ҳам юкланади. Шореъ йўл-йўриқ кўрсатиб ва шаръий ҳукмларни қилиб бериб, бу умумий масъулиятлар юкини кўтариш ва уларни адо этиш мажбуриятини ҳоким зиммасига бутунлай юклади. Йўл-йўриқ кўрсатишга келсак, Шореъ ҳокимни – агар у бу масъулиятлар борасида лоқайдлик қиладиган бўлса, уларни адо этмаса – Аллоҳ азобига учрашидан огоҳлантириб, агар уларни адо этолмайдиган заиф кимса уларни ўз зиммасига оладиган бўлса бу масъулиятлар қиёмат куни расволик ва надомат бўлишини баён қилди. Росулуллоҳ(с.а.в) Аллоҳдан Исломий Умматга машаққат қилган кимсага машаққат қилиб қўйишини сўрадилар ва Аллоҳ бутун Умматга насиҳат қилмайдиган кимсага жаннатни ҳаром қилди. Ва булардан бошқа огоҳлантиришлар ҳам борки, уларда ҳокимга ўз масъулиятларини адо этмасликнинг ёмон оқибати, яъни Аллоҳ томонидан бўладиган азоб баён қилинади. Лекин шариат бу билангина кифояланмади, балки Умматни ҳоким ўз масъулиятларини қандай адо этиши устидан назоратчи қилиб қўйди. Агар ҳоким ўз масъулиятлари борасида лоқайдлик қиладиган бўлса ёки ёмон иш юритадиган бўлса, бунга қарши чиқиб, инкор қилишни Уммат зиммасига мажбурият қилиб юклади....». (“Исломий шахсия” 2 чи китобдан).

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.