Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Мажол давлат бўлиши учун қандай шартлар бўлиши керак?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Мажол давлат бўлиши учун қандай шартлар бўлиши керак?
        December 20, 2017, 19:16
Иқтибос

Ассаламу алейкум ва рахматуллоху ва баракатуҳу.

Савол: Мажол давлат бўлиши учун қандай шартлар бўлиши керак?

У давлатга қайси давлатлар кириши мумкун?

Жавоб учун олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Мажол давлатнинг шартлари қайсилар бўлиш керак?
        December 20, 2017, 19:27
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ.

Агар қонунлари Ислом аҳкомлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлса, у Ислом диёридир. Агар қонунлари куфр қонунлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлмаса, у куфр диёри ёки дору-л-ҳарб (яъни фатҳ қилиниши зарур булган диёр)дир.

Демак, Ислом давлати бўлиш учун икки шарти бор, биринчиси фақат Ислом аҳкомларини тадбиқ қилиш. Икинчиси эса, ҳимояси фақат мусулмонларнинг салтанатига таянган бўлиши. Шу икки шартни амалга ошириш мумкин бўлган ҳар қандай ўлка исломий давлат бўлишга яроқли. Тафсилоти қуйдагича:

Шаръий истилоҳда Ислом диёри Ислом аҳкомлари асосида бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлган, яъни ички ва ташқи ишлари мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини ғайримусулмонлар ташкил этса ҳам.

Аммо куфр диёри шаръий истилоҳда куфр ҳукмлари билан бошқариладиган ҳамда хавфсизлиги Ислом ҳимоясида бўлмаган, яъни мусулмонларнинг салтанати ва ҳимоясида бўлмаган диёрдир, гарчи аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этса ҳам.

Бирор диёрга Ислом диёри ёки куфр диёрилиги юзасидан эътибор берилаётганда юртга ёки аҳолига эмас, балки қонунларга ва ҳимояга эътибор берилади. Агар қонунлари Ислом аҳкомлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлса, у Ислом диёридир. Агар қонунлари куфр қонунлари бўлиб, хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимоясида бўлмаса, у куфр диёри ёки дору-л-ҳарб (яъни фатҳ қилиниши зарур булган диёр)дир.

Бу фикр Сулаймон ибн Бурайданинг ҳадисидан олинган. Унда келганки, «...уларни Исломга даъват эт. Агар даъватингни қабул қилсалар, улардан (Исломини) қабул қилиб қиличингни тий. Сўнг уларни ўз диёрларидан муҳожирлар диёрига кўчиб ўтишга даъват эт ва уларга билдирки, агар кўчиб ўтсалар муҳожирларга берилган барча ҳуқуқлардан улар ҳам баҳраманд бўлурлар ва муҳожирларнинг зиммасидаги вазифалар уларга ҳам юкланур».

Ҳадиснинг мазмуни шуки, улар кўчиб ўтмасалар муҳожирларга, яъни Ислом диёридагиларга берилган ҳуқуқлар уларга берилмайди. Бу ҳадис муҳожирлар диёрига кўчиб ўтадиган кишиларга тегишли аҳкомларнинг унга кўчиб ўтмайдиган кишиларга тегишли аҳкомлардан фарқлилигини баён қилади. Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг даврларида муҳожирлар диёри Ислом диёри, бошқа диёрлар эса куфр диёри эди.

Ислом диёри ва куфр диёри ёки дору-л-ҳарб истилоҳи шу ҳадисдан истинбот қилингандир. Бу ўринда диёр сўзини «Ислом», «куфр» ёки «ҳарб» сўзлари билан боғланиши «бошқарув» ва «салтанат» сўзлари билан боғланишни ифодалайди.

Шу фикрлардан аён бўладики, бирор диёрни Ислом ёки куфр диёри деб ҳисоблашда салтанатнинг нисбати нимага берилаётгани эътиборга олинади. Салтанат фақат икки иш билан юзага келади:

биринчиси, одамларнинг алоқа ва муносабатларини муайян аҳкомлар асосида бошқариш; иккинчиси, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлайдиган ва қонунларни ижро этадиган қувват, яъни ҳимоя. Шу боис мазкур икки иш шарт қилинди.

Бундан ташқари, бирор диёрни Ислом диёри деб эътиборга олиш учун Ислом аҳкомларини татбиқ этиш шартлигига яна далил Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзидир:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

— „Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир". [5:44]

Аммо хавфсизлик Ислом ҳимояси билан, яъни мусулмонларнинг салтанати билан бўлиши вожиблигига келсак, у Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзидан олингандир:

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً -,

– „Мўминларнинг устидан кофирларнинг ҳукмрон бўлишига Аллоҳ ҳеч йўл қўймайди", [4:141]

яъни мўъминлар устидан кофирларнинг салтанатга эга бўлиши жоиз эмас. Чунки уларга салтанатнинг бериб қўйилиши мусулмонларнинг хавфсизлигини Ислом ҳимоясига эмас, балки куфр ҳимоясига топширишдир.

Шунингдек, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган ҳар қандай юртга қарши, хоҳ унинг аҳолиси мусулмон, хоҳ ғайримусулмон бўлсин, ғазот қилишга буюрар эдилар ва қуролли жанглар олиб борар эдилар. Бунга далил аҳолиси мусулмонлар бўлса Расулуллоҳ уларни ўлдиришдан қайтарганларидир. Анас (Розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди, у айтди: «Расулуллоҳ бир қавмга қарши ғазот қилсалар, тонг ёришгунгача уруш очмас эдилар. Агар азоннинг овозини эшитсалар ҳужум қилмас, агар азоннинг овозини эшитмасалар тонг ёришганидан сўнг ҳужум бошлар эдилар». Исом ал-Музанийдан ривоят қилинди, у айтди: Пайғамбар (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ҳар бир сарийяни жўнатаётганларида айтар эдилар: «Масжидни кўрсаларинг ёки азоннинг овозини эшитсаларинг бирор кишини ўлдирманглар». Азон ва масжид Ислом анъаналаридандир. Бу ҳадис бирор юртда мусулмонларнинг яшаётганлиги унга қарши курашиш ва қуролли жанглар олиб боришни ман қилмаслигини англатади. Яъни мусулмонлар салтанатига тобеъ бўлмаган юртлар дору-л-ҳарб яъни куфр диёри, деб эътибор қилинди. Чунки бу юртларда Ислом анъаналари кўринсада, лекин уларнинг хавфсизлиги Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг салтанати, яъни Ислом салтанати ва ҳимояси билан таъминланмас эди. Шу боис, бундай юртлар дору-л-ҳарб (фатҳ қилиниши зарур бўлган диёр) деб эътибор қилиниб, ҳар қандай дору-л-ҳарбга қарши жанг қилингани каби унга қарши жанг қилинди.

Шу фикрлардан маълум бўладики, бугунги кунда исломий юртларнинг барчасида Ислом билан ҳукм юритиш шарти мавжуд эмас, гарчи уларнинг кўпчилигининг хавфсизлиги мусулмонларнинг ҳимояси ва салтанати билан бўлса ҳам. Шунинг учун, бу юртлар исломий юртлар ва аҳолиси мусулмонлар бўлишига қарамай, афсуслар бўлсинки, Ислом диёри деб эътибор қилинмайди. Чунки диёрга баҳо берилаётганда юрт ва аҳолига эмас, балки аҳкомлар ва ҳимояга эътибор берилади.

Бугунги кунда исломий юртлардаги жамиятнинг воқелигига келсак, у ғайриисломий воқеликдир.

Зеро, жамият фақат шахслардан эмас, балки шахслар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топган. У фақат шахслардан иборат бўлганида аҳолиси мусулмон бўлган жамиятни мусулмон жамияти деб айтилиши ўринли бўлар эди.

Аслида, ораларида доимий алоқалар мавжуд бўлган одамларнинг мажмуаси жамиятдир. Уларнинг ораларида доимий алоқалар мавжуд бўлмаса, улар жамият бўлмай, балки жамоат бўлурлар. Масалан: кемадаги ёки тайёрадаги ёки карвондаги йўловчилар каби.

Одамлар ўртасида доимий алоқа юзага келиши учун уларнинг фикрлари, туйғулари ҳамоҳанг ва уларга татбиқ этилаётган қонунлар бир хил бўлмоғи зарур. Шу уч унсур ҳамоҳанг ва бир хил бўлмас экан, уларда доимий алоқа юзага келмайди. Бинобарин, улар жамият бўла олмайдилар.

Шунга кўра, жамият кишилар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан таркиб топади. Жамиятлар шуларга қараб белгиланади. Шунинг учун, одамлар ўртасида жамиятлар улардаги фикрлар, туйғулар ва қонунларнинг ҳар хил бўлишига қараб бир-биридан фарқ қилади.

Исломий юртлардаги аҳолининг аксари мусулмон бўлишига қарамай, улардаги жамиятга аралаш фикрлар, туйғулар ва қонунлар ҳукмронлик қилмоқда. Шу сабабдан, мусулмонлар ўртасида фикрлар ва туйғуларда очиқ зиддият ва қарама-қаршиликларга дуч келишингиз таажжубланарли ҳол эмас. Улар Исломга интилаётган бир пайтда ҳокимлари кофир бўлишига рози бўлиб, ўзларига татбиқ этилаётган куфр қонунлари хусусида лом-мим демай келмоқдалар. Исломнинг ҳаёт майдонига қайтишини кутишаётган бир пайтда миллатчилик, маҳаллийчилик ва тоифий мазҳабпарастлик фикрларига маҳкам ёпишиб олмоқдалар. Америка, Британия ва Россияни ўз душманлари деб ҳисоблаётган бир пайтда улардан ёрдам сўраш улар билан дўст бўлиш ҳамда ўз муаммо ва масалаларини уларнинг ҳал қилиб беришига интилмоқдалар.

Мусулмонлар мўъминларни ўзаро биродар деб эътиқод қила туриб, ўз миллат ва қитъаларига тарафкашлик қилмоқдалар. Араб араблигига, турк туронлигига, форс форслигига, ҳаттоки ироқлик Ироғига, шомлик Шомига, мисрлик Мисрига тарафкашлик қилмоқда. Ҳолбуки бу ишларнинг барчаси Ислом аҳкомларига мутлақо зиддир.(“Ҳизбут таҳрирнинг ўзгартиришдаги манҳажи” китобчасидан олинди).

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.