Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Исломда посредникни хукми кандай?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Исломда посредникни хукми кандай?
        October 27, 2017, 16:42
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Исломда посредник (фирма билан ишчиларни ўртасидатурган одам)ни хукми кандай?

Мисол: посредни фирмадан ойлик олиб яна одамлардан хам пул олса буни хукми кандай?

Олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Исломда посредникни хукми кандай?
        October 27, 2017, 17:07
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Иш берувчилар билан ишни амалга оширувчилар ўртасида ўртамчи бўлиб ҳақ олса бўлади.

Бу икки турли: биринчисида, бу ўртамчи ишчилардан ёки иш беривчидан ўзи бажарадиган иш учун қанча ҳақ беришини аниқлаб олиши керак, яъни сенга иш топиб беришим эвазига ёки сенга ишчи топиб беришим эвазига қанча берасан деб, аниқ миқдорга келишиб олишлари керак. Иш тури ҳеч қандай номаълумлик қолдирмайдиган даражада аниқ белгиланиши шарт. Шунда аниқ, маълум нарсага ёллаш бўлади. чунки номаълум нарса (иш)га ёллаш фосид (нотўғри, ботил) ёллаш бўлади.

Ибн Масъуддан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг: «Агар бирортангиз ишчи ёлласа, унга ҳақини айтиб қўйсин», деганлари ривоят қилинган. Бу ҳадис «Канзул уммол» китобида Доруқутнийдан ривоят қилинган.

Иккинчи тури эса, агар киши бирон ишга қабул қилинса, лекин у бу ишни бошқа ўзи оладиган ҳақдан арзонроққа бериб, қолган маблағни ўз фойдага қолдирса жоиздир. У ўша бошқа одамга ёрдам берадими ёки йўқми бунинг фарқи йўқ. Чунки у бошқа одамни ўзи оладиган иш ҳақига тенг ҳақ билан ёки озроқ ё кўпроқ ҳақ билан шу ишга ёллаб ишлатиши жоиз бўлади. Бу ишчиларга ўзлари оладиган иш ҳақига тенг миқдорда ҳақ берадиларми ёки озроқ ё кўпроқ ҳақ берадиларми, бунинг фарқи йўқ. Чунки бу ҳам ёллаш ҳисобланади Бунда муайян ишларга ёллаш бўладими ёки муайян муддатга бўладими, бунинг фарқи йўқ. Бу ҳам шариатда жоиз бўлган хусусий ишчи ёллаш турига киради.

Аммо ишчиларнинг иш ҳақидан олиб қолиш шарти билан ишчилар ёллаш жоиз эмас. Чунки бу ҳолатда белгиланган ҳақнинг бир қисмини олиб қолган бўлади. Абу Довуд Абу Саид Худрийдан Расулуллоҳ rнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Қисоматдан сақланинглар. (Абу Саид) айтди: Биз: қисомат нима? - дедик. Расулуллоҳ(с.а.в) айтдилар: Одамлар орасидаги нарсани озайтириш». Ато Расулуллоҳ(с.а.в)дан қилган бир ривоятда «Расулуллоҳ(с.а.в) айтдилар: Киши одамлар орасида тақсимловчи бўлиб унинг ҳақидан, бунинг ҳақидан олиши бўлади, натижада унинг насибасидан ва бунинг насибасидан олади». Масалан, бир шахс билан шартнома тузган одам юзта ишчи олиб келиб, ҳар бир ишчига бир динордан беришга келишиб олган бўлса, сўнг ишчиларга бир динордан озроқ берса, бу иш жоиз бўлмайди. Чунки келишиб, гаплашиб олинган миқдор ҳар бир ишчига белгиланган ҳақ ҳисобланиб, камайтирса уларннинг ҳақига хиёнат қилган бўлади. Аммо юзта ишчи олиб келишни гаплашиб бериладиган иш ҳақини айтмаса ва уларга келишиб гаплашилган пулдан камроқ ҳақ берса жоиз бўлади. Чунки бу пайтда уларнинг белгиланган иш ҳақидан камайтирган бўлмайди.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.