Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ота-онани розилиги учун ажрашиш!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ота-онани розилиги учун ажрашиш!
        October 10, 2017, 17:15
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Агар биринчи аёл қизғониш ортидан иккинчи аёлни ажраштириб юборса гуноҳи кимга аёлгами ёки эригами?
Агарда ота-онаси қарши чиқиб ажраш деса, ўғил хотини билан ажрашиб юбориш тўғрими? Ота-онани розилиги учун.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ота-онани розилиги учун ажрашиш!
        October 10, 2017, 17:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Оилани бузиш шайтоннинг иши, ким бу ишга бир калима билан бўлса ҳам ёрдам қилган мўмин шайтон томонда бўлади, тезда тавба қилиш керак. Оила Аллоҳ Таолонинг эътиборида жуда буюк, буни шайтон ва уни тўдасигина бузишга ҳаракат қилади. Мўмин адашиб шу ишга киришган бўлса, тавба қилиши ва шу оилани бузиш учун қилган ишларини тўғрилаши учун бор кучини сарфлаш керак. Жобир(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

(إِنَّ إِبْلِيسَ يَضَعُ عَرْشَهُ عَلَى الْمَاءِ ثُمَّ يَبْعَثُ سَرَايَاهُ فَأَدْنَاهُمْ مِنْهُ مَنْزِلَةً أَعْظَمُهُمْ فِتْنَةً، يَجِيءُ أَحَدُهُمْ فَيَقُولُ: فَعَلْتُ كَذَا وَكَذَا، فَيَقُولُ: مَا صَنَعْتَ شَيْئًا، قَالَ: ثُمَّ يَجِيءُ أَحَدُهُمْ فَيَقُولُ: مَا تَرَكْتُهُ حَتَّى فَرَّقْتُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ امْرَأَتِهِ، قَالَ: فَيُدْنِيهِ مِنْهُ وَيَقُولُ نِعْمَ أَنْتَ) وفي زيادة عند أحمد "فَيَلْتَزِمُهُ - وَيَقُولُ: نِعْمَ أَنْتَ أَنْتَ

“Иблис денгиз устидаги аршида туриб, ўз лашкарларини(шайтонлардан бўлган ёрдамчиларини)одамларнинг орасига (фитна-шариатга қарши иш қилиш) учун юборади. Иблисга энг яқини обрўлиси фитнаси энг кучлиги бўлади; бирлари келиб, мен шундай шундай қилдим деса, сен хеч нарса қилмабсан дейди. Кейин бирлари келадида, мен эр ва хотинни ажрашиб кетгунларича тек қўймадим деб ҳисоб беради. Шунда Иблис унга яқинлашиб; сенга қоилман, яъни ёмон иш қилиш, ҳақдан адаштириш бўйича ғолибсан дейди”. Муслим ривояти.

Шунинг учун оилани бузиш шайтонга ёрдам бўлади. Мўмин бузилиб кетаётган оилани ҳам қайта тиккалаш учун ҳатто ёлғон ишлатиб бўлса ҳам жонбозлик кўрсатиши керак. Асмо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) бир хутбаларида шундай деганлар:

«أَيُّهَا النَّاسُ مَا يَحْمِلُكُمْ عَلَى أَنْ تَتَابَعُوا فِي الْكَذِبِ كَمَا يَتَتَابَعُ الْفَرَاشُ فِي النَّارِ كُلُّ الْكَذِبِ يُكْتَبُ عَلَى ابْنِ آدَمَ إِلاَّ ثَلاَثَ خِصَالٍ رَجُلٌ كَذَبَ عَلَى امْرَأَتِهِ لِيُرْضِيَهَا أَوْ رَجُلٌ كَذَبَ فِي خَدِيعَةِ حَرْبٍ أَوْ رَجُلٌ كَذَبَ بَيْنَ امْرَأَيْنِ مُسْلِمَيْنِ لِيُصْلِحَ بَيْنَهُمَا»

«Эй одамлар, ўтга парвона бўлган ҳашаротдек, ёлғонга парвона бўлишга сизларни нима мажбур қиляпти? Уч хислатдан бошқа ҳар бир ёлғон Одам боласининг зарарига ёзилади. Улар: хотинини рози қилиш учун ёлғон гапирган эр, урушда алдаш учун ёлғон гапирган киши ва икки мусулмон орасини ўнглаш учун ёлғон гапирган кишилардир» Аҳмад ривояти.

Оилани ташкил қилишда эркак ва аёл ўртасидаги розилик билан никоҳ битими боғлансада, бу оилани бошқариш эрнинг зиммасида. Агар бошқаришга ақли етмай қолиб ёки аёли бузуқ ишларга моил бўлганини билгандан кейингина бу оилани бузиш ҳуқуқини эрга берган. Шу оилани сақлаб қолиб, яна давом этишидан хеч бир умид қолмагандагина талоқ қилишга Аллоҳ йўл беради. Чунки, оилани хеч қандай шаръий сабабсиз бузиш ҳалол бўлсада, Аллоҳни ғазаблантирадиган иш бўлганидан талоқ қилишдан имкон қадар қочиш керак. Росулуллоҳ(с.а.в):

أبغض الحلال إلى الله الطلاق

“ҳалолларнинг Аллоҳга энг ғазаблиси - талоқдир” деган.

Аёл амонат, уни яхшилик ва масъулият билан бошқариш Ислом талаби. Арзимас нарсалар билан зулм қилиш, ота онаси айтгани учун талоғини бериши масъулиятсизлик бўлади.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Аёллар эрларига итоат қилишлари вожиб қилингани каби эрлари ҳам уларга яхшилик билан дўстона муомала қилишлари вожибдир».

Ота оилани бошқариш учун ўғлидан аёлига талоғини беришини талаб қилиши жоиз. Умар(р.а) Абдуллоҳ ибни Умар(р.а)дан аёлини талоқ қилишини талаб қилган, ҳатто Росулуллоҳ(с.а.в)га ҳам шу ишни кўтарган. Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам талоқ қилишини айтган, лекин Абдуллоҳ ибни Умар(р.а) унамаган. Бу ишга Росулуллоҳ(с.а.в) жазо қўлламасдан ўз ҳолига ташалаб қўйганидан отага итоат қилиши суннатлиги маълум бўлади. Шундан ота онасини гапига кириб ажрашиб кетса ҳам ёки ажрашмасдан яшайверса ҳам гуноҳкор бўлмайди, ўғил унга итоат қилиши вожиб эмас, балки суннат.

Энди аёлини итоат қилдириш мақсадида тарбия деб талоқ қилиш эса ҳаром, чунки Аллоҳ Таоло тарбия учун бошқа йўл қилган, унга таслим бўлмасдан ўзича йўл тутиш эса ҳаром. Аллоҳ Таоло айтади:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا

“Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир”.

И з о ҳ . Ушбу оятда оиладаги эр билан хотиннинг ўрни белгилаб берилган. Шариат ҳукмича, эр аввало оиланинг барча молиявий ва маънавий тарафларига жавобгар бўлган, уни четдан бўладиган ҳар қандай хуружлардан ҳимоя қиладиган шахсдир. Мана шулар эвазига ва эркак киши учун фазилат ҳисобланмиш оғир-босиқлик, оила тебратишдаги тадбиркорлик каби сифатлар сабабли у оиланинг бошлиғи саналади. Яхши хотин эса диёнатли, эрнинг уйини обод қиладиган ва унга бир умр садоқатли бўлган аёлдир. Агар хотин томонидан оиланинг ё эр-хотиннинг тинч-тотувлигига раҳна соладиган бирон феъл содир бўлса, эрнинг вазифаси аввало унга яхшилик билан тушунтириш, тушунмаса меҳру муҳаббатини дариғ тутиш билан ўз норозилигини билдиришдир. Бу ишлар фойда бермаган тақдирдагина хотинга (уни уриб роҳатланиш учун эмас, балки тўғри йўлга солиш мақсадида) қўл кўтаришга рухсат берилади. Лекин, табиийки, эрга итоат қилишни ўзи учун бурч деб билгаи аёл ва ўзидан қудратлироқ бўлган зот — Аллоҳ кўриб турганига иймони комил бўлган эр бу охирги чорагача етиб келмайдилар. [4:34]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.054 seconds.