Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Исломда қулдорлик?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Исломда қулдорлик?
        October 2, 2017, 07:51
Иқтибос

Ассаламу алайкум

Савол: Исломда қулдорлик бўлган ва хозирда йўқ. ИншиАллох Ислом кайтганда яна қулдорлик, чўрилар бўладими???

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Исломда қулдорлик?
        October 2, 2017, 07:57
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ислом келган пайтда оламнинг ҳамма томонида қуллар мавжуд эди. Қулдорлик дунёнинг ҳамма тарафида, барча халқлар ва миллатларда кенг тарқалган низом эди. Дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин қуллар сотилар ва озод одамлар қулга айлантирилар эди. Қулдорлик йўқ бўлган бирон юрт бўлмаган. Ислом бу муаммонинг икки жиҳатга тааллуқли эканини кўрди: Биринчиси амалда қулга айлантирилган қулларга тааллуқли эди. Бу қуллар озод одамлардан паст даражада ҳисобланар, уларга паст назар билан қаралар эди. Улар олди-сотди қилинадиган, устида савдолашиладиган ҳар қандай товар сингари бир товар ҳисобланишар эди. Шунинг учун бу қулликни ана шу қулларни озод қилиб озод одамларга айлантиришга олиб келадиган ечим билан муолажа қилиш лозим эди. Иккинчи жиҳат эса қул қилишга тааллуқли бўлиб, бу жиҳатни қул қилишга чек қўядиган ечим билан муолажа қилиш зарур эди. Шунинг учун бу икки жиҳатни инсон учун фойдали бўлган ва инсон воқесига ҳамда шахслар ўртасида ва миллатлар ўртасида бўладиган алоқалар воқесига асосланган ечим билан муолажа қиладиган оятлар ва ҳадислар келди.

“Исломий шахсия” икинчи китобида муфассал ечиб берган.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.048 seconds.