Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Болалардан Ислом ҳукмларини талаб қилиш 7 ёшдан бошланади ва бу иш ота-оналар, ёшларга масъул инсонлар учун суннат ва 10 дан кейин бу иш вожиб айтаданади. Пайғамбар (с.а.в) шундай деганлар: «Болаларингиз етти ёшга етгач, уларни намозга буюринглар. Ўн ёшга етганида (намоз ўқимагани учун) уринглар ва уларнинг ётиш жойларини бошқа-бошқа қилинглар». Бу ҳадисни имом Аҳмад ўз «Муснад»ида ривоят қилган. Шундан аён бўладики ўн ёшдан то вояга етгунига қадар одоб бериш учун керак бўлиб қолса урилади ҳам, лекин вояга етмай туриб унга шаръий ҳадлар ва жазолар татбиқ этилмайди. Чунки Пайғамбар(с.а.в): «Уч кишидан қалам кўтарилган: гўдакдан то вояга етгунига қадар, уйқудаги одамдан то уйғонгунига қадар, жиннидан то тузалгунига қадар», деганлар. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Ундаги «қалам кўтарилган» деган сўзнинг маъноси вазифа-мажбурият юклатилмаган, демакдир.
Лекин куфр системалар томонидан ёки бузуқ урф томонидан бўлган ношаръий ишларга қарши курашиш фақат сизнинг зиммангиздаги вожиб иш эмас. Бу Уммат зиммасидаги иш бўлиб, ҳар бир ўзини мўминман деб билган инсон бундай бузуқликларни ўзгартириш учун бошқотириши ва муносиб хиссасини қўшишларини Аллоҳ Таоло вожиб қилган. Бунга далиллар жуда кўп, масалан: Адий ибн Умайядан ривоят қилинади, Росул(с.а.в) дедилар: «Аллоҳ айрим кишилар қилмиши билан барчани азоблайди. Одамлар ўз ораларида мункарни кўрсалар, мункарни қайтаришга қодир бўла туриб қайтармасалар, шунда Аллоҳ барчани азоблайди». Ушбу ҳадислар маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш
вожиблигига очиқ далолат қиляпти.
Бу вожибни адо қилиш тариқати сиёсий ҳизб томонидан бузуқ урфларга, куфр қонунларига нисбатан фикрий ва сиёсий кураш олиб боришдир. Бу айнан Росулуллоҳ(с.а.в)нинг куфр жамиятини Исломга ўзгартиришдаги тариқатлари бўлиб, унга эргашишимиз вожиб.
Демак, шу ишга қодир ҳизб йўқ экан, унга ҳаракат қилаётганлардан ташқари ҳамма мусулмонлар гуноҳкор бўладилар. Чунки “важибни адо қилиш учун зарур бўлган нарса ҳам вожибдур” деган шаръий қоидага кўра қандайдир бир ҳизбни эмас, балки шу ишга қодир сиёсий ҳизбни ташкил қилиш ҳамма мўминларнинг зиммасидаги энг зарур вожибга айланади. Шунинг учун шундай ҳизб ташкил қилиш учун бор кучимизни сарфлашлигимиз айнан Шореънинг талабидир. Агар шундай ҳизб бор бўлиб, ўз ишини қилмаётган бўлса, уларни муҳосаба қилиш вожиб.
Аслида, Исломни ҳаётда мавжуд бўлишини таъминлаб, ҳаётни тўғри тартибга солиш давлат зиммасида. Исломни тадбиқ қиладиган давлат йўқ бўлса, уни тиккалашга бор кучимизни сарфлашимиз, ҳатто бор бўлиб, ўз ишини қилмаётган бўлса шу иш асосида муҳосаба қилиш ҳизб етакчилиги асосида Уммат зиммасида бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳар бир мўмин шу ишларни тўғри кетишидан жавобгар, ё рози бўлади ва ёрдам беради ёки қарши бўлиб, амру-маъруф ва наҳий-мункар қилиши вожиб, акс ҳолда гуноҳкор бўлади. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилишича, Росулуллоҳ(с.а.в) бундай дедилар:
“Огоҳ бўлингки, ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз раиятидан масъулсиз. Одамларга бош бўлган имом раҳбардир ва у ўз раиятидан масъулдир...”. Яна айтадиларки: «Эътиборини Аллоҳдан бошқага қаратган ҳолда тонг оттирган одам Аллоҳдан эмас. Мусулмонларнинг ишига аҳамият бермаган ҳолда тонг оттирган одам мусулмонлардан эмас».
Пайғамбаримиз(с.а.в) бундай дедилар: «мўмин хушёр зийракдир». Яна бундай дедилар: «Ким Аллоҳни рози қилишга аҳамият бермай тонг оттирса, бас, Аллоҳ ҳам унга аҳамият бермас. Ким мусулмонлар ишларига аҳамият бермаса, бас, у мусулмонлардан эмас» (Хоким)
Муттақий.
|