Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Инсон ўз аъзосини сотиши ёки хадия қилишни хукми кандай?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Инсон ўз аъзосини сотиши ёки хадия қилишни хукми кандай?
        September 23, 2017, 12:56
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

Инсон ўз аъзосини сотиши ёки хадия қилишни хукми кандай. Масалан; Бўрак ёки кўз ва хаказоларни?

Ўлаётган одамларни ёки ўлиб қолган одамларни ички аъзоларини олиб ишлатиш халолми (мумкинми) ёки Харомми (мумкин эмасми) !?

Авалдан жавобга рахмат !

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Инсон ўз аъзосини сотиши ёки хадия қилишни хукми кандай?
        September 23, 2017, 12:58
Иқтибос

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ўликларни аъзоларини сотиш ҳаром, аммо тирик вақтида ўз аъзоларини сотиш ёки ўшандай тирик инсондан сотиб олиш жоиз, чунки Аллоҳ Таоло инсонга аъзоларида тасарруф хуқуқини берган:

فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاءٌ إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ذَلِكَ تَخْفِيفٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَرَحْمَةٌ

فَمَنْ اعْتَدَى بَعْدَ ذَلِكَ فَلَهُ عَذَابٌ أَلِيمٌ

Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир. Бу (хукм) Парвардигорингиз томонидан енгиллик ва раҳм-шафқатдир. Бас, кимки шундан кейин ҳаддан ошса (масалан, товон тўлангандан кейин ҳам қотилни ўлдирса), унинг учун аламли азоб бордир. [2:178]

Яъни бир шахснинг қўли бошқа бир инсон томонидан кесилса ёки кўзи ўйиб олинса ўша инсондан ҳун олишга ёки ҳунини кечиб юборишга хаққи бор. Бу шуни англатадики, ушбу шахс аъзолари эвазига олинадиган бойликка эга бўлиш ёки кечиб юбориш хуқуқи бор, демакки аъзоларида ҳам тасарруф хуқуқи бор, ҳохласа ҳадя қилади ёки сотади.

Лекин бу ишда бир неча шарт бор: Биринчиси; ўз иҳтиёри билан(кимдир биров томонидан қўрқитилиб ёки мажбурланмасдан) бериш. Чунки бу тасарруф хуқуқи унга берилган.

Иккинчиси; ҳаётлик вақтида бериш керак, чунки ўлгандан кейин ундан тасарруф хуқуқи кетади ва ўлган жасадга бошқалар(м: ўлик эгаси) томонидан озор бериш харом.

Имом Аҳмад, Абу Добуд ва Ибн Ҳаббонлар мўминлар онаси Оиша(р.а)дан ривоят қилади, Росулуллоҳ(с.а.в) деди:

-“ўликни суягини синдириш уни тириклигида синдиргани кабидир”.

Учунчиси; ўз аъзосини бераётган инсонни ўлимига олиб бормаслик шарт. Чунки Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ

-“Ҳамда ўзларингизни ўлдирмангиз!” [4:29]

وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ

-“Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонларни ўлдирмангиз, магар ҳақ билан (яъни қасос олиш учун ё муртад бўлгани, ёки зино қилгани учун шариат ҳукми билан ўлдиришингиз мумкин)”. [6:151]

Тўртинчиси; аъзосини бераётган шахс бичилиб қолмаслиги керак. Имом Буҳорий Абдуллоҳ ибн Масъуд(р.а)дан ривоят қилади: -“Набий(с.а.в) билан бирга ғазот қилар эдик, биз учун аёллар йўқ эди. Эй, Росулуллоҳ ўзимизни бичиб алмаймизми деб сўраганимизда бизни бундан қайтарган.- деди.

Бешинчиси; инсоннинг нарсасини олиш ёки бериш наслни бузилишига олиб бормаслик керак. М: инсоннинг уриғини бировга сотиш ёки бериш мумкин эмас. Доримий Абу Ҳурайра(р.а) ланатлашиш ояти нозил бўлганда Росулуллоҳ(с.а.в)ни ушбу ҳадисни айтаётганини эшитганлигини ривоят қилади: -“қайсики аёл ўз қавимига улардан бўлмаган наслни олиб кирса, бас у Аллоҳдан бирор нарса умид қилмасин ва уни Аллоҳ ҳаргиз жаннатга киргизмайди...”.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.046 seconds.