Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қарздор ароқ сотиб қарзини тўласа бўладими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Қарздор ароқ сотиб қарзини тўласа бўладими?
        September 9, 2017, 10:50
Иқтибос

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Саволим қуйидагича. Бир киши қарздор бўлиб, қарз олган одам фосиқ бўлиб яъни ароқ сотиб шу сотган ароқни пулидан қарзини тўласа бўладими...

Жавоб учун олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Қарздор ароқ сотиб қарзини тўласа бўладими?
        September 9, 2017, 11:00
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу саволда икки иш бор, биринчиси; қарзини тўлаш қарз олган инсон зиммасидаги фарз бўлиб, албатта уни ҳалол йўл билан ўташ керак.

Иккинчи иш эса, ҳақдор ўз пулини ундираётганда қарзини тўловчи инсон ҳаром йўл билан топган пуллар билан зиммасидаги қарзини адо қилса, шу пулларни ҳақдор олишлиги ҳалол бўладими?, деган саволга келса, ҳа, ўз ҳаққини олса бўлади, фақат ҳаром йўл билан бўлса ҳам тўлашига ҳақдор мажбур қилса гуноҳкор бўлади, кутиш керак. Кечиб юбориши суннат. Аллоҳ Таоло айтади:

وَإِنْ كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَنْ تَصَدَّقُوا خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Агар (қарздор) ночор бўлса, бойигунча кутинг! Агар билсангизлар (берган қарзингизни) садақа қилиб юборишингиз ўзингиз учун яхшироқдир. [2:280]

Аммо ўз иҳтиёри билан, ҳеч қандай тазйиқсиз ҳаром йўллар билан қарзини адо қилаётган кимсадан ўз ҳаққини олса бўлади ва уни шу ҳаром иши учун амру-маъруф, наҳий-мункар қилиши керак. Аллох Таоло айтат:

وَلَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلَّا عَلَيْهَا وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى

“Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас.” [6:164]

Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам яҳудийлардан ҳадялар оларди. Холбуки яҳудийлар Аллоҳ Таоло ҳаром килган судҳўрликдан топган маблағларидан ҳадя қилишар эди. Агар аввал қилинган ҳаром ишларни иккинчи ишга ҳам касофати бўлганда Русулуллоҳ(с.а.в) яҳудларни ҳадяси олмаган бўлар эди.

فَبِظُلْمٍ مِنْ الَّذِينَ هَادُوا حَرَّمْنَا عَلَيْهِمْ طَيِّبَاتٍ أُحِلَّتْ لَهُمْ وَبِصَدِّهِمْ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ كَثِيرًا

وَأَخْذِهِمْ الرِّبَا وَقَدْ نُهُوا عَنْهُ وَأَكْلِهِمْ أَمْوَالَ النَّاسِ بِالْبَاطِلِ

“Яҳудий бўлган кимсаларнинг золимликлари ва кўп кишиларни Аллоҳ йўлидан тўсганлари сабабли, яна манъ этилган бўлсалар-да, судхўрлик қилганлари ва одамларнинг молларини ноҳақ еганлари сабабли уларга олдин ҳалол қилинган нарсаларни ҳаром қилиб қўйдик”. [4:160,161]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.