Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Нафсни бир неча маънолари бор, масалан: нафс – инсондаги яшаш учун керак бўладиган ғариза талаблари ҳам, узвий эҳтиёж талаблари ҳам, ҳамма яхшию-ёмон, зарурию-камолий талаблар маъносида ишлаган, Аллоҳ Таоло айтади:
أَفَرَأَيْتَ مَنْ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَممْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ بَعْدِ اللَّهِ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
“(Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ(нинг оятларидан юз ўгиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми”?! [45:23]
Аллоҳ Таоло айтади:
وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ
“гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир”. [59:9]
إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“ [53:23]
Ёки: нафс – тирик жон маъносида ҳам келган, Аллоҳ Таоло айтади:
اللَّهُ يَتَوَفَّى الأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا
– „Жонларни ўлим вақтларида Аллоҳ олур“, [39:42]
Бу нафсни ва нафсни ғаризадан фарқини тушуниш учун фикр керак, яъни уни тушунишни ёки далилини луғат китобларга мурожаат қилиш билан аниқланмайди, балки уни вокеълигини яхши тасаввур қилиш билан аниқланади. Масалан: ошқозон талаби ҳам нафсга киради, нафсига қул бўлган инсон рўза тутолмайди, уни талабига, яъни нафсига бўйсунади. Аммо бу талаб ғариза ҳам, ғаризаники ҳам эмас, ва ҳоказо.
Муттақий.
|