Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Эр хотин 4 ойдан ошиқ жойи бошқа бошқа ётса бўладими бу шариатга тўғри келадими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Эр хотин 4 ойдан ошиқ жойи бошқа бошқа ётса бўладими бу шариатга тўғри келадими?
        August 1, 2017, 08:56
Иқтибос

Ассалому алейкум

Эр хотин 4 ойдан ошиқ жойи бошқа бошқа ётса бўладими бу шариатга тўғри келадими ?

Жавоб учун олдиндан раҳмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Эр хотин 4 ойдан ошиқ жойи бошқа бошқа ётса бўладими бу шариатга тўғри келадими?
        August 1, 2017, 09:12
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Агар жойни алоҳида қилиш аёл томонидан, эрини ризосини олмай қилаётган бўлса, бир кунга ҳам мумкин эмас, ҳаром бўлади, Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар:

«إِذَا بَاتَتِ الْمَرْأَةُ هَاجِرَةً فِرَاشَ زَوْجِهَا لَعَنَتْهَا الْمَلاَئِكَةُ حَتَّى تَرْجِعَ»

«Агар аёл киши эрининг тўшагидан бошқа жойда ётса, то қайтмагунча фаришталар уни лаънатлашади» (муттафақун алайҳ).

Агар алоҳида ётиш эр томонидан жорий қилинган бўлса, яъни шу ишни эркак киши қилаётган бўлса бу жоиз иш ва бу ётоқни алоҳида қилиш жоизлиги учун маълум бир муддатга чекланган эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا

Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар) уринглар. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир. [4:34]

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.