Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Саволим бор эди : бир инсон россияда магазинда ишлайди у ерда спорт кийимлари сотилади
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Саволим бор эди : бир инсон россияда магазинда ишлайди у ерда спорт кийимлари сотилади
        July 28, 2017, 09:59
Иқтибос

Ассаламу алейкум

Саволим бор эди : бир инсон россияда магазинда ишлайди у ерда спорт кийимлари сотилади айрим футбол кийимларида реал жамоасини кийимида кресни расми бор , бу ерда ўша Мусулмон ишлаши халолми ёки харомми шунга шариат нима дейди?

Олдиндан рахмат Аллох қилётган ишларингиздан рози бўлсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Саволим бор эди : бир инсон россияда магазинда ишлайди у ерда спорт кийимлари сотилади
        July 28, 2017, 10:08
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Крест ҳам будлардан ҳисобланади. Адий ибн Ҳотам(р.а) ривоят қилади:

أتيت النبي صلى الله عليه وسلم وفي عنقي صليب من ذهب، فقال يا عدي اطرح عنك هذا الوثن.

“Набий(с.а.в)нинг олдига келдим ва бўйнимда тилладан бўлган крест бор эди, бас эй Адий, бу санамни бўйнингдан олиб ташла деди”. Нисоий ривояти. Оиша(р.а) ривоят қилади:

لم يكن يترك في بيته شيئاً فيه تصاليب إلا نقضه.

“Росулуллоҳ(с.а.в) уйида крестлари бор бирор нарса бўлса, уни пачақлаган”. Бухорий ривояти.

Ёллаш тўғри (ҳалол) бўлиши учун манфаат ҳалол бўлиши шарт. Манфаати ҳаром бўлган нарсага ишчи ёллаш ҳам ёки ишчи бўлиш ҳам мумкин эмас. Масалан, ароқ сотиб олган кимсанинг ароғини ташиб беришга, ароқ тайёрлаш ёки чўчқа ва ўлимтиклар ташиб беришга ишчи ёллаш жоиз бўлмайди. Шунга ўҳшаб крестни сотиш ёки сотиб олиш, ясаш каби ишлар ҳам ҳаром. Шунинг учун ундай нарсаларни сотишга мажбур бўладиган жойларда ишлаш ҳам жоиз эмас. Термизий Анас ибн Моликдан ривоят қилади:

«لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ  فِي الْخَمْرِ عَشَرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَاةَ لَهُ»

«Расулуллоҳ(с.а.в) ароқ хусусида ўн кишини лаънатладилар: тайёрлатувчини, тайёрловчини, ичувчини, ташувчини, буюртмачини, қуйиб берувчини, сотувчини, пулини еювчини, сотиб олувчини ва ким учун сотиб олинган бўлса ўшани».

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.