Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Крест ҳам будлардан ҳисобланади. Адий ибн Ҳотам(р.а) ривоят қилади:
أتيت النبي صلى الله عليه وسلم وفي عنقي صليب من ذهب، فقال يا عدي اطرح عنك هذا الوثن.
“Набий(с.а.в)нинг олдига келдим ва бўйнимда тилладан бўлган крест бор эди, бас эй Адий, бу санамни бўйнингдан олиб ташла деди”. Нисоий ривояти. Оиша(р.а) ривоят қилади:
لم يكن يترك في بيته شيئاً فيه تصاليب إلا نقضه.
“Росулуллоҳ(с.а.в) уйида крестлари бор бирор нарса бўлса, уни пачақлаган”. Бухорий ривояти.
Ёллаш тўғри (ҳалол) бўлиши учун манфаат ҳалол бўлиши шарт. Манфаати ҳаром бўлган нарсага ишчи ёллаш ҳам ёки ишчи бўлиш ҳам мумкин эмас. Масалан, ароқ сотиб олган кимсанинг ароғини ташиб беришга, ароқ тайёрлаш ёки чўчқа ва ўлимтиклар ташиб беришга ишчи ёллаш жоиз бўлмайди. Шунга ўҳшаб крестни сотиш ёки сотиб олиш, ясаш каби ишлар ҳам ҳаром. Шунинг учун ундай нарсаларни сотишга мажбур бўладиган жойларда ишлаш ҳам жоиз эмас. Термизий Анас ибн Моликдан ривоят қилади:
«لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ فِي الْخَمْرِ عَشَرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَاةَ لَهُ»
«Расулуллоҳ(с.а.в) ароқ хусусида ўн кишини лаънатладилар: тайёрлатувчини, тайёрловчини, ичувчини, ташувчини, буюртмачини, қуйиб берувчини, сотувчини, пулини еювчини, сотиб олувчини ва ким учун сотиб олинган бўлса ўшани».
Муттақий.
|