Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аёл киши сочини кестирса гуноҳми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аёл киши сочини кестирса гуноҳми?
        July 25, 2017, 14:46
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Аёл киши сочини кестирса гуноҳми?

Намозга бефарқ инсонлар, чала уқийдиган инсонларга нималар айтиш Огоҳлантириш учун Қурондан, ҳадислардан намозни тулиқ уқиш кераклиги ҳақида малумот беринг илтимос?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аёл киши сочини кестирса гуноҳми?
        July 25, 2017, 15:17
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қуйдаги беш ўринда сочни қисқартириш жоиз эмас.
1. бегоналарга табарраж қилиш учун бўлса, бунга далил Аллоҳнинг ушбу ояти:

وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ وَلَا تَبَرَّجْنَ تَبَرُّجَ الْجَاهِلِيَّةِ الْأُولَى

Ўз уйларингизда барқарор бўлинглар (яъни бесабаб уйларингиздан ташқарига чиқманглар, магар бирон ҳожат учун чиққанларингизда эса илгариги динсизлик (даври)даги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманглар! [33:33]
Ва яна ушбу ояти:

„Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини(номаҳрамларга) кўрсатмасинлар“. [24:31]

2. кофира ёки фосиқаларга ўҳшаш учун бўлса, Росулуллоҳ(с.а.в):

"من تشبه بقوم فهو منهم" رواه أبو داود

“кимики ўзини бир қавмга ўҳшатса, бас у ўшалардан” деган. Абу Довуд ривояти.

3. эркакларнинг сочига ўҳшатиш учун бўлса, Росулуллоҳ(с.а.в):

"ثلاثة لا ينظر الله عز وجل إليهم يوم القيامة: العاق لوالديه، والمرأة المترجلة، والديوث" رواه النسائي

“Аллоҳ Азза ва Жалла уч кишига қарамайди; ота-онасига оқ бўлган, ўзини эркакларга ўҳшатган аёлга ва даюсга” деганлар. Нисоий ривояти.

4. салонларда ишлайдиган бегона эркакга қисқартирса, чунки соч аврат бўлиб, уни номаҳрамларга кўрсатиш ҳаром. юзи ва кафтларидан бошқа аъзолари аврат бўлиб, уларни беркитиш вожиб бўлади. Бунга далил Аллоҳнинг ушбу ояти:

„Кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (номаҳрамларга) кўрсатмасинлар“. [24:31]

5. эрини изнисиз қисқартирса жоиз эмас, чунки соч зийнат бўлиб, ўша сабабли эри ғазабланишига сабаб бўлса, сочини қисқартириш ҳам жоиз бўлмай қолади.

Агар аёлнинг мақсади эрига ёқиш учун ва унга яқинлашиш мақсадида бўлса суннат. Агар узун сочнинг машаққатидан қутилиш учун ёки шу каби бирор маъқул сабаб бўлса ҳам жоиз. Абу Салама ибн Абдурраҳмон ривоят қилади:

كَانَ أَزْوَاجُ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْخُذْنَ مِنْ رُءُوسِهِنَّ حَتَّىى تَكُونَ كَالْوَفْرَةِ (رواه مسلم)

“Русулуллоҳ(с.а.в)нинг аёллари бошлари(даги сочлари)ни қисқартиришар эди, ҳатто елкаларига етмайдиган қилиб олишар эди”. Муслим ривояти.

Энди намозни тўлиқ ўқимайдиганларга, умуман шаръий ҳукмларга бепарво бўлганларга Аллоҳ Таолонинг махлуқотлари тўғрисида қайта-қайта фикрлашга эътиборини қаратиш керак, чунки амалларни ақида қилдиради; ё Аллоҳ Таолони ақлий ечиб олмаган ёки ризқ, ажал каби ҳаётга асос бўладиган мавзуъларда чалкашликлар бор, аниқ ечиб олмаган. Шу сабабдан шаръий ҳукмларга яхши эътибор бермайди.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.