Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
1. Бу мавзуъни фикрий жиҳатдан тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Бир инсон Ислом ақидасини қабул қилиши ва ундан келиб чиққан ҳукмларга таслим бўлиши натижасида жоҳилий ҳаётнинг ҳар соҳасида зиддиятга учрайди; ибодат қилиши учун муҳит яхшимас, кайиниш, озиқ-овқат, ҳалол-ҳаромни фарқига етмаслик, ароқ каби нажас нарсалар билан меҳмондорчиликлар, маҳрам-номаҳрамларнинг аралаш ўтиришлари ва ҳоказо.
Энди иймони нимани талаб қилади?! Иймонининг талабига яраша ашайман деса, албатта қаршиликлар бошланади. Ё енгиб ўтиб, ҳар бир нарсани рисоладагидек қилиш ёки воқеликка таслим бўлиб, иймонидаги нуқсонга, камчиликка йўл қўйиш, яъни амалларида баъзи камчиликларга йўл қўйиш. Пайғамбаримиз(с.а.в) иймон(إِيمَانٌ)ни ишоч ва амал маъноларини бир ўринда ишлатган: Пайғамбаримиз(с.а.в) - амалларнинг қайсиниси энг афзал – деб сўралганда, -“Аллоҳга бўлган иймон ва уни йўлидаги жиҳоддур”- деб жавоб берган. Ёки Росулуллоҳ(с.а.в) “Иймон етмиш неча ёки олтмиш неча бўлак бўлади, энг юқориси “ла илҳа иллолоҳ” сўзи ва энг қуйиси йўлдан озорни кетказиш, ҳаё (ҳам) иймоннинг бир бўлаги ”- деганлар.
Энди онги ошиб борган сари бу жаҳолатнинг боши давлат томонидан чиқарилган қонунлар эканини, яъни ҳаромлардан, зинода, унинг сабаблари-аралаш ҳамда авратлари очиқ-сочиқ юришдан, номаҳрамлар билан ҳолватда қолишдан, ношаръий муомилаларни тийиб қўядиган қонунларни, масалан: судҳўрликни, монополия(эҳтикор)ни ман қилувчи каби қонунларнинг йўқлигидан, аксинча бундай ишларни кучайтирадиган қонунлар деб давлат тизимига қарши чиқиши ҳам иймонининг талаби.
2. Расулуллоҳ(с.а.в) шундай дедилар:
«يُبْتَلَى الرَّجُلُ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ, فَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ صَلاَبَةٌ زِيدَ فِي بَلاَئِهِ, وَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ رِقَّةٌ خُفِّفَ عَنْهُ, وَمَا يَزَالُ الْبَلاَءُ بِالْعَبْدِ حَتَّى يَمْشِيَ عَلَى ظَهْرِ الأَرْضِ لَيْسَ عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ»
«Киши динига қараб мусибатланади. Агар у динида қатъиятли бўлса мусибати зиёда қилинади. Агар динида мустаµкам бўлмаса унинг мусибати енгиллатилади. Банда тинимсиз мусибатланиб бораверади, оқибатда ер юзида ҳеч бир гуноµи қолмаган ҳолда юрадиган бўлиб қолади»...
Мусъаб ибн Саъд отасидан ривоят қилади. Отаси айтади: Мен Росулуллоҳ(с.а.в)дан «Ё Росулуллоҳ, қайси одам кўпроқ мусибатланади? деб сўрадим. Росулуллоҳ(с.а.в): «Пайғамбарлар ва уларни йўлини тутганлар, киши динига (яъни эътиқодига ва амалига) мувофиқ мусибатланади. Агар у динида мустаҳкам бўлса мусибат ҳам қаттиқ бўлади. Агар у динида бўшроқ (заифроқ) бўлса мусибат ҳам енгилроқ бўлади. Банда ер юзида хеч-бир хатосиз юрадиган бўлгунига қадар балоланиб бораверади», деб жавоб бердилар.
Бу имтиҳондаги нажот аломати нафс хоҳишига эргашмай дунё матосига берилмай, заифлик қимай, сабр ва сабот билан маҳкам туришдир. Агар мусулмон киши иймони ва яхши амаллари учун мусибатланса ва қийинчиликларга бардош берса Аллоҳ Таоло унга дунёда ҳам, охиратда ҳам «раҳмат назари ила қарайди». Дунёдаги раҳмат назари уни ғолиб қилиб, ер юзида халифа қилишидир. Охиратдаги раҳмат назари эса мукофотини тўла-тўкис қилиб жаннатда абадий қолдиришидир. Аллоҳ Таоло айтади:
– „Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллоҳнинг («Пайғамбарларимни Ўзим қўллагайман») деган сўзларини ўзгартира олгувчи бирон кимса йўқдир. Ахир сизга (эй Муҳаммад), ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келганку!“. [6:34]
Жимгина, борига шукр қилиб юриши билан иймонидан нима қолади?! Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلَا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ
Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. [2:120]. Яна Аллоҳ Таоло деди:
وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ
-“Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир”. [3:85]
Яратгувчимиз бундай жоҳилий ҳаётни хоҳламайди ва мўминларга бундай ишларга рози бўлишларини ҳаром қилган. Тарихда, бундан аввал Росулуллоҳ(с.а.в) амакиси Абу Толибга айтган гаплари жоҳилиятга қандай муносабатда бўлишни ифодалаб беряпти: "Аллоҳга қасамки, амакижон, улар агар шу ишни ташлашим эвазига қуёшни ўнг елкамга, ойни чап елкамга қўйиб беришса ҳам ҳаргиз ташламайман. Ҳатто Аллоҳ шу ишни юзага чиқаради ёки мен шу иш йўлида ҳалок бўламан". Бу иш Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в)дан кейин ўзини мўминман деб билган ҳар бир мусулмонга мерос бўлиб қолди. Хулоса шуки, мусулмон қиладиган ишлар битта мақсадга олиб борувчи воситалар бўлиб, бу мақсад Исломга даъват қилишдир.
Заифлик узр эмас, балки у даъватни кўтариб чиқишдан ўзини олиб қочишдир. Чунки моддий қувват ўз ақидасига маҳкам ёпишган даъватчини қулга айлантира олмайди ва фақат жасадга озор бериш, уни азоблаш, кишанлаб қўйиш ва ҳибсга олишгина қўлидан келади. Шунинг учун қачонки қалб ақида масаласига ва ғояга иймон келтирар экан унга дунёнинг сабабларидан бирон сабаб таъсир ўтказа олмайди. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا
وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
- „(Эй Муҳаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқаётган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини яъни азобини келтиргунгача кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас“. [9:24]
Шунга кўра даъватчи биринчи лаҳзаданоқ ўзининг ботил ва унинг аҳлига, ҳокимлар ва уларнинг малайларига қарши курашга қадам қўйганини, одамлар, турли ҳаракатлар ва ҳизблар ва аҳли-оиласи томонидан бу даъватга тўсқинлик қилишларига дучор бўлишини, даъватни кўтариб чиқиш, уни бажариш ҳеч шак-шубҳасиз вожиб эканлигини, унда сабот кўрсатиш ҳам вожиблигини ва бу йўлда заифлик кўрсатиш жоиз эмаслигини, кофирлар эса кечаю-кундуз бизни заифлатиш ва даъватдан қайтариш учун ўзларининг барча ифлос услубларини ва воситаларини ишга солиб, тинмай ҳаракат қилаётганларини билиш зарурдир.
Албатта даъватчи қачонки ўзини тўғри амал қилиш муҳитида вужудга келтира олса, унинг шариатдан қувват-мадад оладиган ва одамларнинг оддий ўлчовларига бутунлай зид бўлган ўзига хос миқёс-ўлчовлари пайдо бўлади. Чунки агар Аллоҳ уни қамоққа тушиб қолиш ёки қувғин-сургун қилиниш билан имтиҳон қилса, даъватчи буни буюк ишларга тайёрлаш, поклаб тозалаш ва имтиҳон, деб ҳисоблайди, одамлар эса буни бемулоҳазалик билан, оқибатини ўйламасдан иш тутиш ва ўзини бекордан бекорга нобуд қилиш деб ҳисоблашади. Агар Аллоҳ уни шаҳид бўлишлик билан имтиҳон қилса, у буни ўзига Аллоҳнинг кўрсатган иззат-икроми, деб билади:
وَيَتَّخِذَ مِنْكُمْ شُهَدَاءَ
„Ҳамда ораларингдан шаҳидларни саралаб олиш....“ [3:140]
Мўмин даъватчилар қачонки ўзларидаги мавжуд заифлик, ночорлик, сон жиҳатидан ва аслаҳа-анжомдаги етишмовчилик, ер, уй-жой, ризқ ва хавфсизликдаги танглик ва йўлларнинг беркилиши, уларнинг иймонларини имтиҳон қилиш эканлигини, шунинг учун уларга Аллоҳнинг амрини мукаммал адо этишлари ва дунёвий сабаблар ва оқибат-натижалар, ҳисоб-китоби бўйича қанчалик арзимас бўлмасин тоқатлари етганича тадбир излашлари ҳамда бор имкониятни Аллоҳнинг ибодатига, Унинг нусратига ва динини эъзозлашга сарфлашлари вожиблигини, чунки улар қазо ва қадар, ризқ ва омонлик қўлида бўлган ҳаёт берувчи ва ўлдирувчи, азиз қилувчи ва хорловчи, ҳамма нарсага қодир Зотнинг Ўзигагина таваккул қилган инсонлар эканликларини англаб етсалар, шундагина иймоннинг ҳақиқий маъноси ярқ этиб кўринади, иймонининг шуъуридаги таъсири муносабатларда ва сулукда ўз ифодасини топади. Агар куфр кучли бўлса, Аллоҳ унданда кучлидир. У ҳар қандай ҳолатда ва ҳар лаҳзада ҳозиру нозир зотдир.
Сиз ва бизнинг барчамиз бошдан кечираётган меҳнат ва машаққатлар Аллоҳ йўлида чекилаётган меҳнат ва машаққатлардир. Шунинг учун уларга чидаш ва сабр қилиш лозим. Чунки чидам ва сабр зиёда бўлиб борган сайин савоб ва ажр ҳам зиёда бўлиб боради. Бу эса даъват шаънини янада юксакларга кўтаради ва Аллоҳ Субҳанаҳунинг нусратини яқинлаштиради. Сабрга ундайдиган ва сабр эвазига жуда улкан савоб берилишини баён қиладиган кўплаб оятлар келган. Аллоҳ Таоло айтади:
لتُبْلَوُنَّ في أموالكم وأَنْفُسِكُم ولَتسمَعُنَّ من الّذين أوتوا الكتاب مِن قبلكم ومن الّذين أشركوا أذًي كثيرًا
وإن تَصْبِرُوا وتتَّقوا فإنَّ ذلك من عَزْمِ الأُمُور
- «(Эй мўминлар), албатта молу-жонларингизда имтиҳон қилинурсизлар (яъни Аллоҳ Таоло мол ва жонларингизга хилма-хил офат ва балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўрар) ва албатта сизлардан илгари китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларига) сабр-тоқат қилсангизлар ва Оллоҳдан қўрқсангизлар (нажот топурсиз). Чунки бу иш (яъни сабр-тоқатли бўлиб Оллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир». [3:186]
يَا أيُّها الّذين آمنوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبر والصّلوة إنَّ الله مع الصَّابِرِين
- «Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар! Албатта Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир». [2:153]
والصَّابرين فى البَأْسآءِ والضّرّآءِ وحِينَ البَأْس أُوْلَئِكَ الّذين صدقوا وأُوْلَئِكَ هُم المتَّقون
-«Оғир-енгил кунларда ва жангу-жадал пайтида сабр-тоқат қилгувчилар (яхши кишилардир). Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводорлардир». [2:177]
إنَّه مَن يتَّقِ ويصبِرْ فَإنَّ الله لا يُضِيع أجرَ المحسنين
- «Дарҳақиқат кимда-ким (Оллоҳдан) қўрқиб, сабр-қаноат қилса, албатта Оллоҳ бундай чиройли амалларни қилгувчи кишиларнинг ажр-мукофотини зое қилмас». [12:90]
وكَأيِّن مِن نَبِىٍّ قاتل معه رِبِّيُّونَ كثيرٌ فما وهنوا لمآ أصابهم فى سبيل الله وما ضَعُفوا وما استكانوا والله يحِبُّ الصَّابرين
- «Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп художўйлар (кофирларга қарши) жанг қилганлар ҳамда Оллоҳ йўлида ўзига етган машаққатлар сабабли сусткашлик-заифлик қилмаганлар ва (кофирларга) бўйин эгмаганлар. Оллоҳ мана бундай сабр қилгувчиларни севади». [3:146]
Муттақий.
|