Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бир киши бизга ёрдам кулини чузиб доим менга болаларимга нима кам чиликлар булса ёрдам килиб келмокда
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бир киши бизга ёрдам кулини чузиб доим менга болаларимга нима кам чиликлар булса ёрдам килиб келмокда
        July 25, 2017, 14:33
Иқтибос

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ мухтарам устозлар Аллох Таоло сизларни умрларингизни зиёда килиб илмларизга барака берсин

САВОЛИМШУНДАН ИБОРАТ

Мени турт нафар фарзандим бор турмуш уртогим болаларимга менга бе этибор 3 йилдан бери. Мега АЛЛОХ ТАОЛО САБАБ килиб куйганми билмадим бир киши бизга ёрдам кулини чузиб доим менга болаларимга нима кам чиликлар булса ёрдам килиб келмокда у киши ЧЕТ ЭЛДА ишайдилар
у кишимен болалариз учун Аллохни йулида асло карз эмас деб узларига тинч оилалари мен шу эрда ишлаб юриб анча ёрдам киламан болалариз учун деб эрингиз карама карамас сиз амо у киши билан яшанг хурматини жойида килинг асло ажрашманг деб ёрдам кулини чузган 8 йилми 7 йилми шу эрда мен ишларман унгача болалариз катта булиб сизларни бокадигон булиб колар деб, сизларга ёрдам бермасамам барбир мухтож кишиларга бошкагаям ёрдам бераманда дуо кисанглар булди деб айтадилар. Мени кунглим хира нима килай мухтож мен эримга камчилигимни айтсам килмайдилар бошка хотин бола чакалариям бор пул жунатсалар уни олиб болаларимга кийдираман едираман камчиликларимга ишлатаман у ёрдам мен учун халолми ё харомми???? 3 йилдан бери шу мени кийнар савол амо у нотаниш киши асло бегоналарга караманг ёмон йулга кирманг ишга чикманг факат боларизга тарбия бериб утиринг берсам шунда берган пулимга минг марта розиман сизга бермасам ёмонларгами кимлар сураса беравераман ушанга халол оилага ёрдамим тегса нима бупти дейдилар уни факат АЛЛОХ ВА МЕН БОЛАЛАРИМ БИЛАДИ.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бир киши бизга ёрдам кулини чузиб доим менга болаларимга нима кам чиликлар булса ёрдам килиб келмокда
        July 25, 2017, 15:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аввало жавобни кечиктирганим учун узр сўрайман.
Саволни нотўғриси бўлмайди, лекин савол инсонни даражасини ифодалаб туради. Яхши савол ҳам ярим илимдир. Аммо жавоб нотўғри бўлиб қолиши мумкин.
Сизни ёмон аёл деб ўйлаш мумкин эмас, чунки шариатга таслим бўлган инсон асло ёмон бўлмайди.

Маъноли жавоб бўлади, иншоАллоҳ. Биз билганимча шаръий ҳукмни етказамиз.

1-чидан: Сизга бегона инсон томонидан берилаётган пуллар ҳалол, чунки у инсон мулкини шаръан ҳалол бўлган ўринларга сарифлаши жоиз, шулар жумласида бировларга ҳадя, эҳсон қилиш ҳам киради. Агар у закот бўлмаса, яъни нафл эҳсон бўлса, нафақат сизга, ҳатто кофирга ҳам берса бўлади, яъни кўнгилдан чиқариб бериладиган садақани кофирга бериш ҳам жоиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَيُطْعِمُونَ الطَّعَامَ عَلَى حُبِّهِ مِسْكِينًا وَيَتِيمًا وَأَسِيرًا

– „Таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларни таомлантирурлар“, [76:8]

У пайтда кофирдан бошқа асир бўлмаган.

2-чидан: Сизни бегона инсон, яъни номаҳрам билан доимий алоқада бўлишингиз ва буни сир сақлашингиз мумкин эмас. Шахс бирор мубоҳ ишни қилса, одамлар тақиқланган ишни қилди деб тушунишади. Шахс ушбу ҳолатда одамларнинг гумонсирашларидан қўрққани туфайли мубоҳ ишни қилишдан сақланади ёки бу ишни уларга тушунтириб беради.

«عَنْ عَلِيِّ بْنِ الْحُسَيْنِ أَنَّ صَفِيَّةَ بِنْتَ حُيَيٍّ زَوْجَ النَّبِيِّ  أَخْبَرَتْهُ أَنَّهَا جَاءَتْ رَسُولَ اللَّهِ تَزُورُهُ وَهُوَ مُعْتَكِفٌ فِي الْمَسْجِدِ فِي الْعَشْرِ الأَوَاخِرِ مِنْ رَمَضَانَ فَتَحَدَّثَتْ عِنْدَهُ سَاعَةً مِنَ الْعِشَاءِ ثُمَّ قَامَتْ تَنْقَلِبُ فَقَامَ مَعَهَا النَّبِيُّ  يَقْلِبُهَا، حَتَّى إِذَا بَلَغَتْ بَابَ الْمَسْجِدِ الَّذِي عِنْدَ مَسْكَنِ أُمِّ سَلَمَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ  مَرَّ بِهِمَا رَجُلاَنِ مِنَ الأَنْصَارِ، فَسَلَّمَا عَلَى رَسُولِ اللَّهِ  ثُمَّ نَفَذَا، فَقَالَ لَهُمَا رَسُولُ اللَّهِ : عَلَى رِسْلِكُمَا إِنَّمَا هِيَ صَفِيَّةُ بِنْتُ حُيَيٍّ. قَالاَ: سُبْحَانَ اللَّهِ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَبُرَ عَلَيْهِمَا مَا قَالَ. قالَ: إِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنِ ابْنِ آدَمَ مَبْلَغَ الدَّمِ. وَإِنِّي خَشِيتُ أَنْ يَقْذِفَ فِي قُلُوبِكُمَا»

«Али ибн Ҳусайн ривоят қилади унга Набий(с.а.в)нинг хотинлари Сафийя бинти Ҳуяй хабар берди: Расулуллоҳ(с.а.в) Рамазоннинг охирги ўн кунида масжидда эътикоф қилиб ўтирганларида, Сафийя ул зотни зиёрат қилгани келди. Расулуллоҳ(с.а.в) ҳузурларида кечқурун бир соатча гаплашишди, кейин қайтмоққа чоғланди. Пайғамбар(с.а.в) уни кузатиб қўйгани турдилар. Пайғамбар(с.а.в)нинг хотинлари Умму Саламанинг уйи олдидаги масжид эшигига етишганда, уларнинг олдиларидан икки ансорий ўтиб қолди. Улар Расулуллоҳ(с.а.в)га салом бериб ўтиб кетишди. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в) уларга: «Шошманглар, бу Сафийя бинти Ҳуяй», дедилар. Улар: «Субҳоналлоҳ, эй Расулуллоҳ», дедилар. У зотнинг бу гаплари уларга оғир ботди. Шунда Расулуллоҳ(с.а.в): «Шайтон одам боласининг қон томирида юради. Мен сизларнинг қалбларингизга у шубҳа ташлашидан қўрқдим», дедилар» (муттафақун алайҳ). Бу ҳадисдан тушуниладики, Расулуллоҳ(с.а.в) шубҳадан холи бўлишларига қарамасдан, икки саҳобаларида пайдо бўлиб қолиши мумкин бўлган шубҳани бартараф этдилар.

3-чидан: сизнинг бу ишларингиздан умр йўлдошингиз хабар топса нима бўлади? Менимча қаттиқ ранжийди. Шунинг учун бор гапдан хабардор қилишингиз керак. Ибн Можжа Аби Умомадан қуйидаги ҳадисни келтиради, Набий(с.а.в) дедилар: «Мўмин Аллоҳ Азза ва Жалланинг тақвосидан кейин агар буюрса итоат қилган, унга қараса хурсанд қилган, унга қасамёд қилса оқлаган, ҳузурида бўлмаганда ўзининг иффатида ҳам, эрининг мол-мулкида ҳам унга самимий турадиган яхши аёлдан кўра яхшироқ нарсага эришган эмас».

Ҳар қандай аёлга, эри ундан рози бўлган ҳолда вафот этса, жаннат умид қилинади, негаки Термизий Умму Салама(р.а)дан ҳасан деб қилган ривояти бор. Расулуллоҳ(с.а.в) дедилар: «Ҳар қандай аёл, эри ундан рози бўлган ҳолатда вафот этса, жаннатга кирур».

Байҳақий «Шуҳаб»да, ибн Асир, Абу Хотим ар-Розий, ибн Абдулбарр ва Абу Наим барчалари ривоят қилганларки: «Асмо бинти Язид ал-Ашҳалийя Расулуллоҳ(с.а.в) ҳузурларига саҳобалар орасида турганларида келди ва деди: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулаллоҳ, мен аёллардан сизга элчиман. Шубҳасиз, шу чиқишимни эшитгану эшитмаган, шарқу ғарбдаги ҳар қандай аёл менинг фикримда бўлса керак. Аллоҳ Таоло сизни барча эркак ва аёлларга пайғамбар қилиб юборди. Биз сизга ва илоҳингизга иймон келтирдик. Биз аёллар уйларингизда ўтирувчи, шаҳватингиз адо қилинувчи ва фарзандларингизни кўтарувчи заифа, ожизалармиз. Сиз эркаклар бизлардан тўпланиш, жамоа бўлиш, касалларни кўриш, жанозаларга қатнашиш, изма-из ҳаж қилишлар билан афзалсизлар. Булардан ҳам афзали эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир. Ё Расулаллоҳ, биз ушбу яхшиликларда сизлар билан шерик бўлмаймизми?» Набий(с.а.в) тўлиқ юзлари билан саҳобаларга юзланиб, сўнгра: «Ушбу аёлдан кўра дини ҳақида чиройли қилиб савол берган бирор аёлнинг гапини эшитганмисиз?» дедилар. Улар: «Ё Расулаллоҳ, аёл бундай нарсаларга йўл топади деб ўйламаган эдик», дейишди. Сўнгра у киши: «Сиз, эй аёл, қайтингда, ортингизда қолган аёлларга: Сизлар эрингизга яхши рафиқа бўлиб, уларнинг розилигини истаб, кўнглини топишингиз шуларнинг барчасига тенг эканлигини билдиринг», дедилар. Ҳалиги аёл такбир ва таҳлил этиб қайтиб кетди».

Термизий Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳасан ҳадисда Набий(с.а.в) дедилар: «Аёл эрини дунё туфайли ранжитмасинки, унинг оҳу кўз ҳурларидан бўлган аёли: Уни ранжитма, сени Худо кўтарсин, у сенинг ҳузурингда вақтинча бўлади, яқинда сендан ажраб бизга келур, дер».

4-чидан: Сизларни солиҳа аёл бўлишларинга насиҳат қилиш билан бирга, эркакларни ҳам ўз масъулиятини адо қилишларидаги таълимотларни етказаман. Бу ҳар бир банда учун муҳим. Қолаверса, бундаги ҳужжатлардан фойдаланиб, ўз ишида камчиликка йўл қўяётган биродарларимизни амру-маъруф ва наҳий-мункар қилиш осон бўлади:

Солиҳ эр

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда айтадики: Мен Расулуллоҳ(с.а.в)дан шундай деётганларини эшитдим: «…эр киши ўз оиласида рахбардир ва у қўл остидагилардан жавобгардир…» Кишининг аёли ҳам унинг қўл остидагилар жумласига киради. Аёл кишига рахбарлик қилиш қуйидаги ишларни тақозо этади:

Биринчи: Нафақа қилиш:
Нафақа Аллоҳ Таолонинг:

لِيُنْفِق ذُو سَعَةٍ مِن سَعَتِه وَمَن قُدِرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَلْيُنْفِقْ مِمَّا آتَاهُ الله

- «Бой-бадавлат киши ўз бойлигидан (яoни бойлигига ярашадиган) нафақа берсин. Кимнинг ризқи танг қилинган (камбағал) бўлса, у ҳолда Аллоҳ ўзига ато этган нарсадан (яoни ўз ҳолига яраша) нафақа берсин!». [65:7]

وَعَلَى الْمَوْلُود لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ

- «Уларни (яoни оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир». [2:233]

деган сўзларига биноан нафақанинг миқдори маъруф, яъни тоқатдан ташқари нарсани юкламаслик деб белгиланади. Ибн Масъуд Бадрий (р.а) Набий (с.а.в)дан ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в) дедилар: «Агар киши ажр-савоб умид қилиб ўз аҳли-оиласига нафақа қилса, бу нафақа унинг учун садақа бўлади». Саҳиҳда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а)дан шундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в): «Ўз қарамоғидагиларни қаровсиз ташлаб қўйиш кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя қилади» - дедилар. Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Ўз қўл остидаги кишиларга озиқ-овқат бермай қўйиш кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя қилади» дейилади. Абу Ҳурайра ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Ҳар тонг икки фаришта тушиб, уларнинг бири: Парвардигоро, нафақа қилувчининг сарфлаган моли ўрнига (мол) ато қилгин, дейди. Иккинчиси эса: Парвардигоро, хасиснинг молига талофат етказгин, дейди». Бухорий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Набий (с.а.в) дедилар: «Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир. Нафақа қилишни ўз қарамоғингдаги кишилардан бошла. Садақанинг яхшиси ўз эҳтиёжидан ортган пайтда берилган садақадир. Кимки бировдан бир нарса сўрашдан ўзини тийса, Аллоҳ уни сўрашдан пок қилади ва кимки бошқадан беҳожат бўлишни истаса, Аллоҳ уни беҳожат қилади». Саъд ибн Абу Ваққосдан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Аллоҳнинг розилигини истаб бирон нафақа қилсанг, ажр-мукофотга эга бўласан, ҳатто ўз аёлинг оғзига таом солиб қўйсанг ҳам савоб оласан». Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Аллоҳ йўлида бир динор инфоқ қилган бўлсанг, қул озод қилишда бир динор инфоқ қилган бўлсанг, мискинга садақа қилишда бир динор инфоқ қилган бўлсанг ва аҳли-аёлинга бир динор инфоқ қилган бўлсанг бу динорлар орасида энг савоби улуғ бўлгани аҳли-аёлинга инфоқ қилган динорингдир». Муслим Савбондан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Кишининг инфоқ қилган динорлари ичида энг афзаллари ўз аҳли-оиласига сарфлаган динори Аллоҳ йўлида минадиган от-уловига сарфлаган динори ҳамда Аллоҳ йўлидаги биродарига сарфлаган динордир». Ҳоким, ибн Ҳиббон, Ахмад ва бошқалар Муовия ибн Ҳийдадан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: Мен: Ё Расулуллоҳ, хотинларимизнинг бизнинг устимиздаги ҳақлари нималардан иборат? – деб cўрадим. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «таом еган пайтингизда унга ҳам таом едиришингиз, кийим кийган пайтингизда унга ҳам кийим кийдиришингиз, юзига урмаслигингиз, қабиҳ-хунук сўзларни айтмаслигингиз ва тарк қилсангиз фақат уйда тарк қилишингиздир». Термизий Амр ибн Аҳвас Жашамий (р.а) дан ҳасан, саҳиҳ деб ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳажжатул вадоъ (видолашув ҳажи)да: «…Аёлларнинг сизларнинг устингиздаги ҳақлари, уларни яхши кийдириб, яхши таомлантиришингиздир» деганларини эшитдим деди. Нафақа қилишга: озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, хизматчи, зийнат буюмлари… билан таъминлаш ва бемор бўлиб қолса даволатиш каби ишлар киради. Буларнинг ҳар бирининг тафсилоти бор, ҳозир уларга киришишнинг ўрни эмас. Кимки нафақа ва гўзал муомаланинг чўққисига етишни истаса, Абу Зариънинг ўз хотини Умму Зариъга қилган муомаласини қилсин. Саҳиҳда келган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) Оиша (р.а) онамизга Абу Зариъ ҳақида: «Мен сизга Абу Зариъ Умму Зариъга қандай муомалада бўлган бўлса, шундай муомалада бўлдим» - деган эдилар. Бу ҳадис узун ҳадис бўлиб, унда ғариб (тушуниш қийин бўлган номаълум) сўзлар бор. Шунинг учун шарҳ китобларига мурожаат қилиш зарур. Киши ўз аҳли-аёли учун бир йиллик озиқ-овқатни ғамлаб қўйиши ҳам жоиз бўлади ва бу жоиз деб эътибор қилинади. Бунга далил Бухорий Умар (р.а)дан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: Пайғамбар (с.а.в) Бани Назир қабиласининг хурмо дарахтларини сотар эдилар ва ўз аҳли-оиласи учун бир йиллик озуқани ғамлаб қўяр эдилар.

Иккинчи: Гўзал муомалада бўлиш:
Абу Ҳурайрадан Ибн Ҳиббон ва Термизий ҳасан саҳиҳ деб ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Мўминлар орасида энг иймони мукаммал киши, хулқи гўзал бўлган кишидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхши хулқда бўлган-ларидир». Оиша онамиздан Ҳоким ва Термизий ҳасан ҳадис деб ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Мўминлар ичида энг иймони мукаммали, хулқи гўзаллари ва ўз аҳли-оиласига юмшоқ муомалада бўлганларидир». Ибн Ҳиббон Оиша (р.а)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли оиласига яхши муносабатда бўлганларингиз-дир. Сизларнинг ичингизда оиласига энг яхши муносабатда бўлган киши менман».

Учинчи: Муроса қилиш:
Ибн Ҳиббон Самура ибн Жундуб (р.а)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Аёл киши қовурғадан яралган. Агар уни тўғриламоқчи бўлсангиз синдириб қўясиз. Шундай экан у билан муроса қилинг, шунда у билан яшай оласиз». Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Аёллар билан яхши муносабатда бўлинглар, чунки аёл киши қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи, унинг устки қисмидир. Агар уни тўғрилашга уринсангиз, синдириб қўясиз, агар тек ташлаб қўйсангиз эгрилигича қолади. Шундай экан, аёлларга яхши муносабатда бўлинглар». Муслимнинг ривоятида эса Пайғамбар (с.а.в) шундай дедилар: «Албатта аёл киши қовурғадан яратилган. Уни ҳеч қандай йўл билан тўғрилай олмайсиз. Агар ундан фойдаланмоқчи бўлсангиз, эгрилигича фойдаланинг. Агар уни тўғрилайман деб уринсангиз синдириб қўясиз. Синдириб қўйиш эса, талоқ қилишдир».

Тўртинчи: Тунаш, кечани ўтказиш:
Агар кишининг биргина аёли бўлса ва у сафарда бўлмаса, аёлининг ҳузурида камида тўрт кечада бир марта тунаши вожибдир. Бунга ижмоъ далилдир. Чунки Умар ибн Шабиҳнинг Шаъбийдан ривоят қилишича, Каъб ибн Сувар халифа Умар ибн Хаттоб ҳузурида ўтирган эди. Шунда бир аёл келиб: Эй мўминлар амири, мен эримдан кўра афзалроқ кишини кўрмадим. Чунки у, Аллоҳга қасамки, кечалари доим ибодатда ва кундузлари доим рўзадордир, деди. Шунда Умар бу аёлнинг гапига истиғфор айтди ва уни мақтади. У аёл эса уялиб, қайтиб кетди. Шунда Каъб: Эй мўминлар амири, бу аёлнинг ёнини олиб, эрига танбеҳ бермайсизми, деди. Шундан сўнг унинг эри олиб келинди ва Умар Каъбга: Буларнинг ўртасида ҳукм чиқаринг, чунки сиз бу аёлнинг иши тўғрисида мен тушунмаган нарсани тушунибсиз, - деди. Каъб эса: Мен бу аёлга бир эркакнинг қўл остидаги тўрт аёлнинг бири сифатида қараб, шундай ҳукм чиқараман: Бу киши уч кеча кундуз (ҳоҳлаганича) ибодат қилсин ва бир кеча кундузни аёлига ажратсин. Шунда Умар: Аллоҳга қасамки, иккинчи раъйингиз биринчисидан ҳам ажойиброқдир. Сиз Басрага қози этиб тайинланасиз, деди. Яна бир ривоятда Умар: Сиз нақадар яхши қозисиз. - деди. Каъбнинг бу ҳукми кенг тарқалди ва у ҳеч ким томонидан инкор қилинмай ҳукмга айланди. Энди агар кишининг икки ёки ундан кўп хотини бўлса, уларнинг ўртасида тенглик қилиши лозим бўлади. Бунга Абу Ҳурайрадан «Сунан» ва бошқа китобларда ривоят қилинган ушбу ҳадис далилдир. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Кимнинг иккита хотини бўлса-ю, уларнинг бирига бутунлай оғиб кетса, қиёмат куни (танасининг) бир томони йўқ бўлган ҳолда келади». Бошқа бир ривоятда эса: «Танасининг ярми бир томонга оғган ҳолда келади» дейилган. Динимизда қайтарилган оғиб кетиш Аллоҳ Таолонинг:

فَلا تَمِيلُوا كُلَّ الْمَيْلِ

- «Бас бутунлай (суйган хотинларингиз томонга) оғиб кетманглар». [4:129]
деган сўзида келган оғиб кетишдир. Оятда келаётган бутунлай оғиб кетиш, қалбида ҳам, амалда ҳам оғиб кетишдир. Аммо амалда изҳор қилмай қалбда оғиб кетиш эса инсон бошқара оладиган иш эмасдир. Бунга «Сунан» эгалари Оиша (р.а)дан ривоят қилган ушбу ҳадис далилдир: Расулуллоҳ (с.а.в) барча нарсаларни тақсимлар ва адолат қилар эдилар ва: «Парвардигоро, менинг қўлимдан келганча тақсимлаганим мана шудир. Менинг қўлимдан келмай фақат Ўзингнинг қўлингдан келадиган ишлар тўғрисида мени маломат қилма» дер эдилар. .

Бешинчи: Эр ўз аёлининг ҳаққини яхшилик билан бериши:
Бунга далил Аллоҳ Таолонинг:

وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ

- «Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор». [2:228]

деган сўзидир. Бундан мурод эр киши аёлига озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини оғринмасдан, балки кўнгилхушлик билан адо қилишга ҳаракат қилишидир.

Олтинчи: Аёлни ор-номус сифатида ҳимоя қилиш:
Киши уйланса аёл унинг ор-номусига айланади. Шунинг учун эр – гарчи ўлимга олиб борса ҳам – бу ор-номусни ҳимоя қилиши вожиб бўлади. Бунга Пайғамбар (с.а.в)нинг: «Кимки ўз ор-номусини ҳимоя қилаётган пайтда ўлдирилса, бас, у шаҳиддир» деган сўзлари далилдир. Бу сўздан талаб ирода қилинди ва бу қатъий талабдир.

Еттинчи: Хотиннинг сирини фош қилмаслик:
Муслим Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг мартабаси ёмон одам, ўз аёли билан жинсий муносабатда бўлиб кейин уни барчага тарқатган одамдир». Ибн Қудома ўзининг «Муғний» китобида Ҳасандан ривоят қилган ҳадисда айтиладики: (Бир куни) Расулуллоҳ (с.а.в) аёллар ва эркаклар орасига ўтириб қолдилар. Эркакларга юзланиб: «Эҳтимол сизларнинг бирингиз аёли билан ёлғиз қолган пайтда қилган ишларини гапириб юрар» дедилар. Кейин аёлларга юзланиб: «Эҳтимол сизларнинг бирингиз эри билан бўлган ишларини аёлларга гапириб юрар» дедилар. Шунда бир аёл: Эркаклар ҳам шундай қилишади, биз ҳам шундай қиламиз, деди. Расулуллоҳ: «Бундай қилманглар. Бу гўё бир шайтоннинг иккинчи бир шайтон билан учрашиб қолиб, инсонлар кўз ўнгида у билан жинсий муносабатда бўлганига ўхшайди» дедилар. Абу Довуд ҳам Абу Ҳурайрадан шунга ўхшаш ҳадисни ривоят қилган.

Саккизинчи: Фақат шаръий жазо билан жазолаш.

Шаръий жазо чоралари Аллоҳ Таолонинг ушбу сўзида зикр қилинган:

وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظًُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِع وَاضْرِبُوهُنَّ

- «Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни насиҳатларинг кор қилмаса) уларни ётоқларда тарк қилингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни шунда ҳам сизларга бўйсунмасалар) уринглар. [4:34]

Эр мана шу жазо чораларидан бирига чекланиши ҳам ёки ҳаммасини қўллаши ҳам мумкин. Чунки бу оятдаги و ҳарфи мутлақ жам учун келяпти. Панд насиҳат қилиш - аёлни Аллоҳ Азза ва Жалладан қўрқитиш ва унга инфоқ қилмай зиён етказиш билан қўрқитишдир. Тарк қилиш эса, ётоқда тарк қилиш ва гапирмай қўйишдир. Хотинга гапирмай қўйиш уч кундан ортиб кетиши ҳалол бўлмайди. Бунга Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: «Мусулмон киши ўз биродарини уч кундан ортиқ гаплашмай ташлаб қўйиши ҳалол эмас. Уларнинг яхшиси аввал салом бергани», - деган сўзлари далилдир. Ётоқда уч кундан ортиқ тарк қилиш эса жоиз. Қуръонда рухсат берилган уриш, ўта қаттиқ бўлмаган уришдир. Бунга Амр ибн Аҳвас Жашамий (р.а)дан Термизий ҳасан саҳиҳ деб ривоят қилган ушбу ҳадис далилдир. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳажжатул вадоъ (видолашув ҳажи)да шундай дедилар: «Аёлларга яхши муносабатда бўлинглар. Чунки улар сизнинг ҳузурингиздаги асиралардир. Сизлар уларга бундан бошқача муомала қилишга ҳаққингиз йўқ. Фақат агар очиқ маъсият қилсалар, уларга жазо беришларингиз мумкин. У ҳолатда уларни ётоқларида тарк қилинглар ва қаттиқ ва оғир бўлмаган уриш билан уринглар…». Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда айтиладики: Расулуллоҳ Арафот тоғида қилган хутбасида шундай дедилар: «Аёлларни ўта қаттиқ урманглар». Абу Довуд Муовия ибн Ҳабада ал-Қушайрийдан ривоят қилган ҳадисга кўра юзга уриш макруҳдир. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Юзга урманг, қабиҳ сўзларни сўзламанг ва фақат уйда тарк қилинг». Қабиҳ сўзларни сўзлаш – хунук сўзларни айтиш ёки хотинни ҳақорат қилиб сўкишдир ёки Аллоҳ сени қабиҳ қилсин дейишдир. Хотинни ёки унинг оиласини ёки бошқаларни лаънатлаш ҳаромдир. Энди агар қамчи ёки шунга ўхшаган нарса билан урилса, ўн қамчидан ошмаслиги лозим. Бунга Пайғамбар (с.а.в)нинг: «Аллоҳнинг ҳадларидан бошқа ҳолатда ҳеч кимга ўн қамчидан ортиқ урилмайди, деган муттафақун алайҳ ҳадислари далилдир.

Тўққизинчи: Хотинни ёмон кўрмаслик:
Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: «Бир мўмин бир мўминани ёмон кўрмасин. Чунки унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқа хулқидан рози бўлади». Бу ҳадис ёмон кўришдан қайтаряпти. Яъни мўмин одам ўз хотинини ёмон кўрмаслиги лозим. Чунки унда эр ўзи ёқтирмайдиган бир хулқни топса, ўзи рози бўладиган бошқа бир хулқни ҳам топади. Масалан: хотини бахил ёки рашкчи бўлиши мумкин. Лекин шу билан бирга у ростгўй, иффатли ва итоатгўй бўлиши мумкин. Хотинда гўзал ва яхши сифатларнинг мавжуд бўлиши ёмон кўришга моне бўлиши лозим.

Ўнинчи: Хотинга одоб ва таълим бериш.
Аллоҳ Таоло айтади:

قُوا أَنْفُسَكُم وَأَهْلِيكُم نَاراً

- «Ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни дўзахдан сақлангиз». [66:6]
Али (р.а) бу оятни: уларга (яъни аҳли-оилага) таълим ва одоб беринглар – деб тафсир қилдилар. Ибн Умардан ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда келган Расулуллоҳ (с.а.в)нинг: «…эр киши ўз оиласида раҳбардир ва у қўл остидагилардан жавобгардир…» деган сўзлари, кишининг ўз аҳлига амру-маъруф ва наҳий-мункар қилишининг ҳамда уларни дўзах ўтидан сақлашга зўр бериб интилиши вожиб эканлигини тақозо қилади. (178-чи “ал-Ваъй” журналидан олинди).

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.