Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: 1 кун рўзасини сабабсиз рўзасини очиб юборса каффорати қанча? Илтимос аниқ тиниқ қилиб жавоб беринг!
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post 1 кун рўзасини сабабсиз рўзасини очиб юборса каффорати қанча? Илтимос аниқ тиниқ қилиб жавоб беринг!
        July 16, 2017, 06:34
Иқтибос

Ассаламу Алайкум

1 кун рўзасини сабабсиз рўзасини очиб юборса каффорати қанча? Илтимос аниқ тиниқ қилиб жавоб беринг!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: 1 кун рўзасини сабабсиз рўзасини очиб юборса каффорати қанча? Илтимос аниқ тиниқ қилиб жавоб беринг!
        July 16, 2017, 06:55
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1 кун рўзасини шаръий узрсиз очиб юборса ва бу очилиши жимо(эр ва хотинни шаръий яқинлашишлари) сабабли бўлса бу кунги рўза учун каффора тўлаш билан қазосини адо қилишликда мужтаҳидлар ўртасида хилоф йўқ. Аммо жимодан бошқа нарса билан очса, яъни бирор нарсани еб қўйиши ёки сув, шарбат каби бирор ичимликни ичиш билан рўзасини очса унда каффора вожиб бўлишда мужтаҳидларда ихтилоф бор. Баъзилари бир кунига бир кун қазосини адо қилади ва халифа ўз райига кўра таъзир туридан бири билан жазолайди деган райга боришган.

Аммо ҳанафия мазҳабида каффора вожиб бўлади, яъни бир қулни озод қилиш. Агар уни иложини қилолмаса, унда пайдар-пай икки ой рўза тутиш. Агар унга қодир бўлмаса, олтмишта мискинни таомлантириш билан каффора тўлайди. Чунки ҳадисда каффора вожиб бўлиши умумий келган деб, Абу Ҳурайра(р.а) Русулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилган ҳадисни далил қилишади:

«أن رجلا أفطر في رمضان، فأمره رسول الله - صلى الله عليه وسلم –
أن يكفر بعتق رقبة، أو صيام شهرين متتابعين، أو إطعام ستين مسكينا»

“бир киши рамазонда оғзини очиб юборди. Шунда Росулуллоҳ с.а.в- бир қулни озод қилиш ёки пайдар-пай икки ой рўза тутиш ёки олтмишта мискинни таомлантириш билан унга каффорасини адо қилишга амр қилди”. Муслим ривояти.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.