Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Сехрга ёки жин кирганга қарши Қуръон оқишни ҳукми қандай???
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Сехрга ёки жин кирганга қарши Қуръон оқишни ҳукми қандай???
        July 7, 2017, 05:49
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Сехрга ёки жин кирганга қарши Қуръон оқишни ҳукми қандай???

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Сехрга ёки жин кирганга қарши Қуръон оқишни ҳукми қандай???
        July 7, 2017, 06:24
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Савол: Шундай касалликлар борки, айрим одамлар бу касалликни жинлардан деб ҳисоблашади. Шундай кишилар борки, уларнинг даъво қилишича, улар жинларни кўрар, эшитар ва уларга буйруқ қилишар, ишларни жинларни бўйсундириб олишлари ёки жинларнинг одамларни бўйсундириб олишлари ёрдамида бажарар эмишлар. Шундай экан, инсон билан жинлар ўртасида бирор моддий ҳиссий алоқа борми?
Жавоб:

1 – Аниқки, жинлар биз учун ғайбдаги махлуқотлардан бўлиб, биз уларни кўрмаймиз. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай дейди:

يَرَاكُمْ هُوَ وَقَبِيلُهُ مِنْ حَيْثُ لَا تَرَوْنَهُمْ

– „У ва унинг ёрдамчилари сизларни сизлар кўрмайдиган тарафдан кўриб турадилар“. [7:27]
Яъни иблис ва унинг қавми, демакдир. Бошқача айтганда, жин демакдир. Чунки иблис жинлардандир:

إِلَّا إِبْلِيسَ كَانَ مِنْ الْجِنِّ

– „Фақат иблис (сажда қилмади). У жинлардан эди“. [18:50]

2 – Бизнинг жинлар билан алоқамиздаги асллик шуки, улар бизни васваса қилишга қодирдир. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

فَوَسْوَسَ لَهُمَا الشَّيْطَانُ

– „Шайтон уларни васвасага солди“. [7:20]
Аллоҳ Таоло бундай деди:

فَوَسْوَسَ إِلَيْهِ الشَّيْطَانُ

– „Шайтон уни васвасага солди“. [20:120]
Бу ерда шайтондан мурод иблис, у эса жинлардандир.

3 – Шайтонларда инсон устидан мажбурловчи ҳукмронлик йўқ. Аксинча, инсоннинг ўзи ихтиёран шайтонга эргашади.
Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَقَالَ الشَّيْطَانُ لَمَّا قُضِيَ الْأَمْرُ إِنَّ اللَّهَ وَعَدَكُمْ وَعْدَ الْحَقِّ وَوَعَدْتُكُمْ فَأَخْلَفْتُكُمْ وَمَا كَانَ لِي عَلَيْكُمْ مِنْ سُلْطَانٍ إِلَّا أَنْ دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي

– „Қачонки, иш тугагач, шайтон деди: «Албатта, Аллоҳ сизларга ҳақ ваҳда қилган эди. Мен эса ваҳдалар бериб, сизларни алдаган эдим. Мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни чақиришим биланоқ ўзингиз менга итоат этдингиз. Энди мени эмас, ўзингизни маломат қилинг“.[14:22]
Аллоҳ Субҳанаҳу яна бундай деди:

إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ إِلَّا مَنْ اتَّبَعَكَ مِنْ الْغَاوِينَ

– „Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат — ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу тўғри йўлдан оздира олурсан)“.[15:42]
Аллоҳ Субҳанаҳу яна бундай деди:

فَإِذَا قَرَأْتَ الْقُرْآنَ فَاسْتَعِذْ بِاللَّهِ مِنْ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ () إِنَّهُ لَيْسَ لَهُ سُلْطَانٌ عَلَى الَّذِينَ آمَنُوا وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ () إِنَّمَا سُلْطَانُهُ عَلَى الَّذِينَ يَتَوَلَّوْنَهُ وَالَّذِينَ هُمْ بِهِ مُشْرِكُونَ

– „ҳар қачон Қурҳон қироат қилсангиз, албатта қувилган — малҳун шайтондан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин! Албатта, имон келтирган ва ёлғиз Роббига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат –ҳукмронлик йўқдир. Унинг ҳукмронлиги фақат (уни) дўст тутиб, (Аллоҳ)га шерик қилиб оладиган кимсалар устидадир“. [16:98-99-100]

4 – Аллоҳ Субҳанаҳу баён қилган ушбу аслликдан ўзга ҳар қандай алоқа махсус нусусга муҳтож. Агар мана шундай ҳолат нусусда топилса, шу нусусга асосан унга имон келтирамиз.
Мисол учун, Сулаймон (а.с)нинг жинлар устидан ҳукмрон бўлгани, буйруғи ва қайтариши масаласини олайлик. Бу масала нусусда келган бўлиб, унга имон келтирамиз.
Аллоҳ Таоло намл сурасида Сулаймон (а.с) ҳақида бундай деди:

قَالَ يَاأَيُّهَا المَلَأُ أَيُّكُمْ يَأْتِينِي بِعَرْشِهَا قَبْلَ أَنْ يَأْتُونِي مُسْلِمِينَ(38)قَالَ عِفْريتٌ مِنْ الْجِنِّ أَنَا آتِيكَ بِهِ قَبْلَ أَنْ تَقُومَ مِنْ مَقَامِكَ وَإِنِّي عَلَيْهِ لَقَوِيٌّ أَمِينٌ

– „Эй одамлар, улар менинг ҳузуримга бўйсунган ҳолларида келишларидан илгари қайси бирларингиз менга унинг тахтини келтира олур», деди. Жинлардан бир пахлавони айтди: «Мен уни сен ўрнингдан туришингдан илгари сенга келтирурман. Албатта мен бунга қодир ва ишончлидирман“.[27:38-39]
Аллоҳ Субҳанаҳу яна бундай деди:

وَلِسُلَيْمَانَ الرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ وَأَسَلْنَا لَهُ عَيْنَ الْقِطْرِ وَمِنْ الْجِنِّ مَنْ يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِ وَمَنْ يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ السَّعِيرِ يَعْمَلُونَ لَهُ مَا يَشَاءُ مِنْ مَحَارِيبَ وَتَمَاثِيلَ وَجِفَانٍ كَالْجَوَابِ وَقُدُورٍ رَاسِيَاتٍ اعْمَلُوا آلَ دَاوُودَ شُكْرًا وَقَلِيلٌ مِنْ عِبَادِي الشَّكُورُ

– „Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик шамолни (бўйсундирдик) ва унинг учун мис булоғини оқизиб қўйдик. Яна жинлардан ҳам Парвардигорининг изни ила унинг қўл остида ишлайдиган кимсаларни (бўйсундирдик). Улардан ким Бизнинг амримиздан тойилса, Биз унга ўт-олов азобидан тотдириб қўюрмиз. Улар (Сулаймонга мисдан) у хоҳлаган нарсаларни — ибодатхоналарни, ҳайкалларни, ҳовузлардек лаганларни ва (ўчоқларга) ўрнашган қозонларни қилиб берурлар. «(Эй) Довуд хонадони, амал-ибодат қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда) оздир“. [34:12-13]

5 – Росулуллоҳ(с.а.в) ҳар қандай моддий воқеани – модомики, жинларга алоқадор эканлигига ваҳига хос бирор нусус келмаган бўлса – инсоний муносабатлар деган эътиборда ҳал қилардилар. Ҳамма воқеалар мана шундай ҳал этиларди. Масалан, бир киши йўлда ўлдирилган одамни топиб олса, агар бу тўғрида бирор нусус келмаган бўлса, унинг зеҳнига буни жинлар ўлдирган, деган фикр келмайди. Хайбардаги ўлдирилган одам воқеасида ҳам баҳс уни қайси инсон ўлдирганлиги устида кетди. Жинлар ўлдирди деган нарса устида кетмади:

«Имом Муслим ўз саҳиҳида шундай ҳадис чиқарди: Абдуллоҳ ибн Саҳл билан Муҳаййиса иккови машаққат етганидан Хайбарга чиқишди, Муҳаййиса қайтиб келиб, Абдуллоҳ ибн Саҳлнинг ўлдирилгани ва қудуққа ёки бошқа жойга ташлаб юборилганини хабар қилди. Шунда яҳудийлар олдига келиб худо ҳаққи, уни сизлар ўлдирдингиз, деди. Улар Аллоҳ ҳаққи, биз ўлдирмадик дейишди… Бу масала Росулуллоҳ(с.а.в)га етиб келганди «Ё дўстингиз учун хун тўлашади ёки уларга қарши уруш эълон қилинади, дедилар. Шундан кейин Росулуллоҳ(с.а.в) уларга шу тўғрида мактуб ёзиб юбордилар. Улар Аллоҳ ҳаққи, уни биз ўлдирмадик, деб хат ёзишди…». Бу машҳур ҳикоя. Ушбу масала баҳсида жинларнинг ўлдиргани тўғрисидаги гап на узоқдан, на яқиндан кўтарилмади.

6 – Шуларга кўра, бирор воқеада жинлар билан моддий алоқа қилингани тўғрисида айтилган нусус келмадими, демак, инсон билан жинлар ўртасидаги алоқа васваса қилиш алоқасидан нарига ўтмайди.
Зеро, Росулуллоҳ(с.а.в)нинг рисоласи рисолатларни сўнггиси бўлиб, улардан сўнг ваҳи тўхтаган. Шунинг учун қайта нусус ҳам келмайди. Демак, биз билан жинлар ўртасида васвасадан бўлак ҳеч қандай моддий алоқа бўлмайди. Юқорида айтганимиздек, инсон жинлар васвасасини ўз ихтиёри билан қабул қилмас экан, жинлар унинг устидан васваса қилиш ҳукмронлигига эга бўлолмайди.

Хулафои рошидинлар даврида ҳам моддий ишлар ҳал қилинар эди. Қотиллик ё ўғирлик ё фирибгарлик ёки ҳийлагарлик каби, бирор моддий воқеада фикр жинларга эмас, инсонга қаратилди. Чунки жин билан бўлган алоқа – махсус нусус келмаган бўлса – васваса алоқасидан ўзга эмас. Росулуллоҳ (с.а.в)дан кейин махсус нусус бўлмаслигини эътиборга олганда, моддий воқеаларнинг барчаси жинлардан эмас, инсондан бўлади. Бас, жинлар олами бизнинг оламимиздан ўзгачадир. Уларнинг биз билан бўлган алоқалари васваса қилишдан бошқа нарса эмас.

Демак, инсон касал бўлиб қолса, бунга жинларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Балки касаллик Исломда келганидек, яъни даво излаш билан муолажа қилинади:

Даволаш моддий бўлиши мумкин, масалан: Усома ибн Шарик ривоят қилган ҳадисда Усома шундай дейди: «Мен Набий(с.а.в)ва саҳобалари олдига келдим, улар бошларига қуш қўниб олгандек (жим) ўтиришар эди. Мен уларга салом бериб, ўтирдим. Шунда у ёқ, бу ёқдан бадавийлар келишди ва ё Росулаллоҳ, даволансак бўладими, деб сўрашди. Шунда Росулуллоҳ (с.а.в):

«تَدَاوَوْا فِإنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَضَعْ دَاءً إلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ الْهَرَمُ»

«Даволанинглар, чунки Аллоҳ Азза ва Жалла ҳарамдан бошқа ҳамма касалликка даво яратган», дедилар Бу ҳадисдаги ҳарам – ўлимдир. (Абу Довуд ривояти)

Даволаш дуо ва руқя қилиш билан бўлиши мумкин, масалан: Имом Муслим мўминлар онаси Оиша (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Оиша (р.а) шундай дейди:

«أنَّ رَسُولَ اللهِ  كَانَ يَرْقِى بِهَذِهِ الرُّقْيَةِ أَذْهبْ الْبَأْسَ رَبَّ النَّاسِ بِيَدِكَ الشِّفَاءُ لاَ كَاشِفَ لَهُ إلاَّ أنْتَ»

«Росулуллоҳ(с.а.в)мана бундай руқя ўқирдилар: Эй инсонлар Роббиси, ушбу мушкулликни кетказ. Шифо Сенинг қўлингда. Сендан ўзга шифо берувчи йўқдир». Ёки бундан бошқа Қуръон, Суннат ва шуларга мувофиқ келувчи дуо билан бўлиши мумкин.

Энди жинлар билан алоқа қиламиз, дея даъво қилишаётган кимсаларга касалликдан шифо топиш мақсадида мурожаат қилиш эса, бундай дажжолларнинг даъволари фирибгарлик ва ҳийлакорликдан бошқа нарса эмас. Улар содда одамларнинг молларини ботил йўл билан ейиш учун лаққиллатишмоқда.
11 июн 2009м

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.