Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Дипломатия Исломда хам бор - Иқтисодий низом келиб чиқиши кандай шаклда бўлади?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Дипломатия Исломда хам бор - Иқтисодий низом келиб чиқиши кандай шаклда бўлади?
        July 2, 2017, 12:34
Иқтибос

Ассаламу алайкум

1-Бир одам Дипломатия Исломда хам бор деб айтди-ю, фикрини тушунтириб бера олмади. Ўзимда шу мавзу қоронғу бўлиб келади. Дипломатия ёки дипломатик алоқалар деганда нимани тушунамиз?

Дипломатияга демократия ва Ислом қандай қарайди? Агар исломда бўлса қайси ўринларда ишлайди?

2- Ислом низоми китобида "Мулк эркинлигидан капиталистик иқтисод низоми келиб чиқади" деган жумла келади. Иқтисодий низом келиб чиқиши кандай шаклда бўлади? Илтимос шу жойини ёрқинроқ, соддароқ қилиб тушунтириб берсангиз !?

Аллох рози бўлсин!

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Дипломатия Исломда хам бор - Иқтисодий низом келиб чиқиши кандай шаклда бўлади?
        July 2, 2017, 12:58
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

1. “Дипломатия” асли грекча сўз бўлиб, “диплом” сўзидан олинган. Уни ўзига хос маъноси бор, у шароитларга қараб, доноларча иш тутиш, шароитларни ҳисобга олиб иш қилиш каби маънони англатади. “Дипломатия” куфр балоларидан, чунки бу бало асосан раҳбарларда, ишларини бошқараётганларда бўлганлигидан Умматга катто бало бўлган: ««…Хушмуомалалик, риоя қилиш фикри одамларга ҳукмронлик қилганидек, доно услуб - тинчлик йўли билан иш қилиш услуби, зеро, донолик - ўйлаб қадам босиш, шароитга риоя қилиш ва курашга чақирмаслик экани ҳақидаги фикр ҳам уларга ҳукмроклик қилмоқда. Уларнинг таъбири бўйича дипломатия деб аталадиган бу фикр одамларда энг муҳим ишларда ён беришни ҳамда куфр ва ботил ҳукмронлигига рози бўлишни юзага келтирди. Шунинг учун бу фикрни очиқ танқид қилиш ва ақидавий услуб - курашиш услуби эканини, мустаҳкам ақида эса ўзига зид барча нарсаларни ва ботилни тан олишни инкор этишини ҳамда курашиш ва инкор этишда қаттиқ туришини баён қилиб бериш зарур. Одамлар қўллаши лозим бўлган услуб - курашиш услуби эканини тушунтириб бериш лозим»». (“Сиёсий ҳаракатлантириш” китобидан).

2. Мулк эркинлигидан капиталистик иқтисод тузуми келиб чиқади. Буни тушуниш учун дарёларни мисол қиламан: И. Сталин номидаги Катта Фарғона канали аввал кандай бўлиши режалаштирилган, кейин (ҳозир Усмон Юсупов номида)ги 1939 йили 45 кун ичида 160 минг киши маош олмасдан¸ очин-тўқин ҳолда ўз шахсий кетмони билан 270 километр трассадан 17¸8 миллион кубометр тупроқ қазиб чиқаришлари натижасида ушбу канал вокеъда мавжуд бўлди. Аммо дарёлар қартага тушурилишдан аввал қадим қадимларда ўз ҳолича шакилланиб бўлган, яъни фақат сувни оқими дарё шаклини, йўналишини вақеъликда шакиллантирган. Картага шу ҳолати бўйича киритилган. Шунга ўҳшаб, капитализмда ҳам иқтисод эркинлиги мавжуд бўлганидан иқтисод ўз ҳолича ташлаб қўйилган. Йиллар ўтиши мобайнида иқтисод ишлари шароитларга қараб шакилланган ва шу шакли улардаги иқтисод низоми деб маълум бўлган. Социализмда эса, “Фаргона канали”га ўҳшаб иқтисод аввал қоғозда бўлган, яъни К.Маркс ёзиб қўйган, уни Ленин ҳаётга олиб келди. Капитализмдаги иқтисодни аввал биров ёзмаган, балки бошқа эркинликлар каби иқтисод ҳам эркин ташлаб қўйилган. Шунда пул ва сармоя орқали иқтисодни йўлга қўйиш каби тартиблар табиий шакилланган. Шунинг учун “Мулк эркинлигидан капиталистик иқтисод тузуми келиб чиқади” дейилган.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.