Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳақиқатдан халифа одил бўлиши шарт. Бу ўриндаги “одиллик” тўғрисида мужтаҳидлар ихтилофга боришган. Бизнинг тушунчада “одил” сўзи ишончли, тақвода ва шаръий ҳукмларга бўйсунишда танилган одам деган маънони билдиради, яъни уни таниган инсонлар “бу одамга ишониб бўлмайди” деб гувоҳлик бермаган ҳар қандай мўмин “одил” бўлади. Уни гапини инобатга олиш керак бўлади. Уни зидди “фосиқлик” бўлиб, у шариатга бепарволик қилиб, ишончдан чиққан маънони англатади, яъни оилавий, қўшничилик ёки иқтисодий муомилаларида шариатга бепарво бўлиши оқибатида уни таниган инсонларнинг ишончидан чиққан инсонни “фосиқ” дейилади. Уни гапини аҳамияти йўқ, у айтган ҳар кандай хабарни текшириб олиш керак. Уни гуфоҳлиги қабул қилинмайди ва ундан шаръий ҳукмлар сўраб бўлмайди. У мўминларга халифа, ҳатто уч кишига амир бўлиши ҳам мумкин эмас, гувоҳлиги қабул бўлмаган инсонни амир бўлиши мумкин эмаслиги битариқил авло(эртақачон).
Аллоҳ Таоло шундай деди:
وَأَشْهِدُوا ذَوَى عَدْلٍ مِنْكُمْ
– „Ва ўзларингиздан (яъни, мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар...“. [65:2]
Шунинг учун никоҳ битими каби гувоҳ талаб қилинган ишларда гувоҳ бўлувчини, шаръий ҳукм сўралаётган илм эгасини ёки мўминлар ўзлари учун амир қилиб сайлаётган мўминнинг одил эканига қаноат ҳосил қилиб олинмаса ношаръий бўлиб қолади. Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ جَاءَكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوا أَنْ تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ
“Эй муминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда, бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўринглар”! [49:6]
Муттақий.
|