Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ифторликка эрта Азон чакиртиришябди деди.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ифторликка эрта Азон чакиртиришябди деди.
        July 2, 2017, 09:23
Иқтибос

Ассаламу алейкум

Биродар туркистондан видео кородим шу видеоди иймони заиф иймомлар ифторлига эрта Азон чакиртиришябди деди.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ифторликка эрта Азон чакиртиришябди деди.
        July 2, 2017, 12:52
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Агар рўзани кун ботишидан аввал очганлигингиз маълум бўлса, уни қазосини тутиб берасиз, чунки асл эътибор вақтни киришлигида, муаззин ҳам ўшанга асосланади. Абдуллоҳ ибн Умар(р.а) Русулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

"إن بلالاً يؤذن بليل فكلوا واشربوا حتى يؤذن ابن أم مكتوم"

“албатта Билол кечаси озон айтади. Шунинг учун ибни Уммимактум озон айтгунгача еб, ичаверинглар”. Буҳорий ривояти.

Тўғри, муаззинлар кун ботиши биланоқ озон айтишлари вожиб, лекин баъзан ҳато қилишлари мумкин. Саҳл ибн Саъд(р.а) Русулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

« لا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ ».

“одамлар модомики рўза очишга ўоўилишар эканлар яхшиликда бардавом бўладилар”. Ибни Ҳиббон(р.а)нинг ривоятида:

« لاَ تَزَالُ أُمَّتِي عَلَى سُنَّتِي مَا لَمْ تَنْتَظِرْ بِفِطْرِهَا النُّجُومَ ».

“Умматим модомики, оғиз очишлари учун юлдуз чиққинуча кутишмас эканлар суннати устида бардавом бўладилар”. Муслим ва Бухорий ривоятлари.

Кўп ҳато қилувчи, бепарво муаззинни амру-маъруф ва наҳий-мункар қилиш вожиб. Аммо шу кунгача ўшандай ҳолатлар бўлиб, кун ботишдан аввал рўзани очганлигингиз учун қазосини турмайсиз. Билмаган ишлардан Аллоҳ Таоло жавобгар қилмайди. Жавобгарлик шуни билиб туриб амру-маъруф ва наҳий-мункар қилмаганлар зиммасида бўлади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.