Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Муслима қиз-аёллар мўминлардан бошқа учун ҳалол эмас. кофирларга, хоҳ аҳликитоблар бўлсин, хоҳ мушрик ёки атеистлар бўлсин, уларга ҳалол эмас ва улар билан тузилган никоҳ битимлари ҳам ботил битим, яъни никоҳ битими тузулмагандек. Шунинг учун талоқ олишга ҳам ҳожат йўқ, яъни асли никоҳнинг ўзи йўқ. Фақат авалги кунлари учун тавба қилиши керак, чунки мўминлар Аллоҳ Таолога бандаликни жойига келтиришлари учун ҳар қандай ишни қилишдан аввал ўша ҳақидаги Аллоҳ Таолонинг ҳукмини билиб, кейин киришмаса гуноҳкор бўлади.
««Аллоҳ Таоло дейди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا جَاءَكُمْ الْمُؤْمِنَاتُ مُهَاجِرَاتٍ فَامْتَحِنُوهُنَّ اللَّهُ أَعْلَمُ بِإِيمَانِهِنَّ اللَّهُ أَعْلَمُ بِإِيمَانِهِنَّ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ لَا هُنَّ حِلٌّ لَهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ وَآتُوهُمْ مَا أَنفَقُوا وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ أَنْ تَنكِحُوهُنَّ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ وَلَا تُمْسِكُوا بِعِصَمِ الْكَوَافِرِ وَاسْأَلُوا مَا أَنفَقْتُمْ وَلْيَسْأَلُوا مَا أَنفَقُوا ذَلِكُمْ حُكْمُ اللَّهِ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
„Эй мўминлар, қачон сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, сизлар уларни (яъни уларнинг иймонларини) имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонларини жуда яхши билгувчидир. Бас, агар сизлар уларнинг (ҳақиқий) мўмина эканликларини билсангизлар, у ҳолда уларни кофирларга қайтарманглар! У мўминалар (кофирлар) учун ҳалол эмас ва у (кофир)лар (мўминалар) учун ҳалол эмасдир“. [60:10]
Бу нусусда фақат битта маънодан бошқасининг эҳтимоли йўқ. У ягона маъно шуки, муслима аёл кофирлар учун ҳалол бўлмайди ва кофирлар ҳам муслима аёллар учун ҳалол бўлмайдилар. Эрнинг кофир бўлиши у билан муслима аёл ўртасидаги никоҳни қонуний тусга киритмайди »»(“Исломда ижтимо низоми” китобидан).
Муттақий.
|