Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Приздент депутат сайласа боладими сайлашли Исломдеги ҳукми канака болади?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Приздент депутат сайласа боладими сайлашли Исломдеги ҳукми канака болади?
        June 24, 2017, 01:15
Иқтибос

Ассаламу алейкум

савол. Приздент депутат сайласа боладими сайлашли Исломдеги ҳукми канака болади ?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Приздент депутат сайласа боладими сайлашли Исломдеги ҳукми канака болади?
        June 24, 2017, 01:34
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Сайловлардан мусулмонлар ўз келажакларида бирор бир ўзгаришлар, яхши томонга силжишлар бўлармикин деган умидда ҳар сафар алданишмоқда. Бунинг сабаби ўз номзодини кўрсатганларда эмас, балки уларга шундай хадсиз ишларни қилишларига имкон бераётганимизда, чунки мусулмонлар учун нима қилишлари ёки ким қилиши ҳам аниқ баён қилинган. Фақат жиддий мусулмон(Исломга бўйсунувчи)лар бўлиб, Исломимизни куфр айтаётганидек ибодат ёки баъзи бир ижтимоий масалалардагина деб эмас, балки тўлалигича, Аллоҳ Таоло нозил қилгандек тушунишлигимиз керак. Чунки Ислом ҳеч қандай шубҳа қолдирмайдиган қилиб, ҳаётнинг ҳар бир соҳасини аниқ ечиб қўйган.

Шу ўринда сайлов воқеълигига алоқадор ҳукмлар ҳақида муфассал айтмоқчи эмасмиз. Фақат Исломда “халифа”дан бошқасини мусулмонлар ўзлари учун раҳбар қилиб олишлари ҳаром эканини эслатмоқчимиз. Барча оламлар Раббиси фарз қилган Исломдаги бошқарув низоми - Халифалик низомидир. Бу низомда Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига биноан Аллоҳ нозил қилган нарса билан бошқаришга берилган байъат орқали халифа тайин қилинади. Бунга Китоб, суннат ва саҳобалар ижмосидан далиллар жуда кўп.

Муслимнинг Абу Ҳозимдан қилган ривоятидир. У шундай дейди: Мен Абу Ҳурайра билан беш йил бирга бўлдим ва ундан Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганларини эшитдим:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمْ الأنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لا نَبِيَّ بَعْدِي وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ
فَتَكْثُرُ قَالُوا فَمَا تَأْمُرُنَا قَالَ فُوا بِبَيْعَةِ الأوَّلِ فَالأوَّلِ أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? - деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна биринчисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».

Исломдаги (Халифаликдаги) бошқарув низомининг шакли оламдаги маълум бошқарув шаклларидан бутунлай фарқ қилади. Ислом низоми подшолик тузуми ҳам эмас, шунингдек, Ислом низоми императорлик низоми ҳам эмас. Ислом низоми федератив низом ҳам эмас. (Бу мавзуъларни “Халифалик давлати жиҳози” китобидан муфассал, далиллари билан билиб олишингиз мумкин.)

Ислом низоми республика низоми ҳам эмас. Чунки республика низоми аввал бошданоқ подшолик низоми зўравонлигига рад жавоби сифатида вужудга келган эди. Ўша даврларда подшо чекланмаган ҳукмронлик ва салтанатга эга бўлиб, мамлакат ва аҳоли устидан қандай хоҳласа, шундай ҳукм юритар, қонунларни ўз хоҳишига қараб чиқарар эди. Унга қарши рад жавоби сифатида республика низоми вужудга келди ва ҳокимият ва салтанатни демократия деган ном остида халққа ўтказди. Натижада қонунлар чиқарувчи, яъни ҳалол ва ҳаром қилувчи, яхши ва ёмон, деб баҳо берувчи халқнинг ўзи бўлиб қолди. Бошқарув эса президентлик бошқарувига таянадиган республика низомида президент ва вазирлар қўлида, парламент башқарувига таянадиган республика низомида эса вазирлар кенгаши қўлида бўлиб қолди. (Бундай ҳолатни - яъни бошқарув вазирлар кенгаши қўлида бўлишини қироллик тузумларида кузатиш мумкин. Бундай тузумларда бошқарув салоҳияти қиролдан олиб қўйилиб, у подшолик қиладиган, лекин ҳукм юритмайдиган бир рамз бўлиб қолади).

Исломда эса қонун чиқариш ҳуқуқи халқники эмас, балки фақат АЛЛОҲникидир. Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг ҳалол ёки ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Исломда қонун чиқаришни халққа топшириб қўйиш катта жиноятдир.

Исломдаги бошқарув низоми ҳақиқий маънодаги демократия ҳам эмас, яъни қонун чиқаришни, нарсаларнинг ҳалол-ҳаром, чиройли ва хунуклигини белгилашни ҳамда шариат ҳукмларига риоя қилмай ҳуррият деган ном билан халққа бериб қўйган демократия эмас. Мусулмонлар ҳақиқий маънодаги демократияни қабул қилмаслигини кофирлар жуда яхши билишади. Шунинг учун мустамлакачи кофир давлатлар - бугунги кунда хусусан Америка - мусулмонлар юртларига демократияни алдов йўллари билан киритишга уринишмоқда, мусусулмонларга адаштирувчи тасаввурни бериш учун демократия ҳокимни сайлаш механизмидир, деб мусулмонларнинг туйғуларини қитиқлашаётганини кўрасиз. Гўёки демократиядаги асосий иш ҳокимни сайлаш қилиб кўрсатишади. Чунки мусулмонлар юртлари - улар подшолик ёки республика деб номланаётган режимлар бўладими, фарқи йўқ - зўравонлик, зулм, оғизларни ёпиш ва диктатурага мубтало бўлган. Шунинг учун биз айтамизки, бундай балоларга мубтало бўлган мусулмон юртларда кофирлар «демократия ҳоким сайлаш йўли», деб унинг «бозорини чаққон» қилишлари осон бўлиб қолди ва кофирлар ундаги асосий нарсани, яъни қонун чиқариш, ҳалол-ҳаром қилишни Аллоҳга эмас, инсонга бериш эканлигини ўраб беркитишди. Ҳатто баъзи исломчилар, балки баъзи шайхлар ҳам яхши ният биланми, ёмон ният биланми, бу алдовга лаққа тушишди. Агар улардан демократия ҳақида сўрасангиз, уни ҳокимни сайлаш деган эътибор билан жоиз дейишади. Улардан ёмон ниятлилари эса демократлар демократияга берган ҳақиқий маънодан узоқлашиб, уни ўраб беркитадилар. Демократиянинг ҳақиқий маъноси эса ҳукмронликни халққа бериш бўлиб, халқ кўпчиликнинг раъйи билан хоҳлагандек қонун чиқариб, нарсаларни ҳалол-ҳаром қилиб, уларни чиройли ва хунук дейди. Шунингдек, шахс ўз ишларида эркин бўлиб, хоҳлаган ишини қилади, демократия ва эркинликлар деган ном остида ароқ ҳам ичаверади, зино ҳам қилаверади, муртад ҳам бўлаверади ва муқаддас нарсаларни ҳам сўкаверади. Демократиянинг мазмунию воқеси ва ҳақиқати - мана шу. Шундай экан, Исломга иймон келтирган мусулмон демократия жоиз ёки демократия Исломдан дейишга қандай журъат қилади?!

Аллоҳ нозил қилган шариатдан ўзга шариатни, асосни ёки қонунни қабул қилиши мусулмонлар учун асло мумкин эмас. Халқ бунга рози бўладими ёки рози бўлмайдими бунинг ҳеч аҳамияти йўқ. Чунки қонун чиқариш ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққидир. Қонун чиқаришда бирор кишининг Аллоҳга шерик бўлишга ҳаққи йўқ. Зеро Аллоҳ шундай дейди:

إِنْ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ

- «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир». [12:40]

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

- «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар». [4:65]

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمْ الْكَذِبَ هَذَا حَلَالٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

- «Аллоҳ шаoнига ёлғон тўқиш учун (яoни Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром» деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаoнига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар». [16:116]

Адий ибн Ҳотам Пайғамбар алайҳис-салом ҳузурига кирган пайтда Пайғамбар сав:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

- «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишманд ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар». [9:31]
оятини ўқиётган эдилар. Шунда Адий ибн Хотам: «Улар рохибларини Худо қилиб олмаганлар» деди. Пайғамбар сав:«Уларга ҳаромни ҳалол қилиб, ҳалолни эса ҳаром қилиб беришмаганми ахир. Мана шу уларни (яoни роҳибларини) Худо қилиб олишларидир» деб айтганлар.

Депутатларни воқеъси учга бўлинади:
Биринчиси; халқ номидан хақни гапириш учун минбарни восита қилган депутат. Бу ўз вазифасини чиройли адо қилаётган хақиқий мусулмон.

Иккинчиси; хаётнинг барча соҳалари Аллоҳ Таолонинг аҳкомлари билан бошқарилиш керак деб эътиқод қиладиган депутат, лекин амалда унга зид ишларни қилиб қўяди, инсон қонун чиқаришига шериклик қилади ва ҳоказо ... бу фосиқ бўлиб, гуноҳларига яраша, Аллоҳ ҳоҳлаганича дўзаҳда бўлади, сўнг ундан чиқади. Анас ибн Молик(р.а) ривоят қилади, Росилуллоҳ(с.а.в) деди:

«يَخْرُجُ مِنَ النَّارِ مِنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ...»

“кимики –ла илаҳа иллолоҳ- деса дўзаҳдан чиқади...” муттафақун алайҳ.

Учунчиси; ҳаётни инсон бошқариш керак деб эътиқод қиладиган депутат. Бу илоҳликни даъво қилаётган хақиқий кофир. Аллоҳ Таоло айтади:

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ

Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир. (9:31)

Адий ибн Хотам: «Улар роҳибларини Худо қилиб олмаганлар» деди. Пайғамбар(с.а.в):«Уларга ҳаромни ҳалол қилиб, ҳалолни эса ҳаром қилиб беришмаганми ахир. Мана шу уларни (яъни роҳибларини) Худо қилиб олишларидир» деб айтганлар.

الَّذِينَ يَأْكُلُونَ الرِّبَا لَا يَقُومُونَ إِلَّا كَمَا يَقُومُ الَّذِي يَتَخَبَّطُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ الْمَسِّ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ قَالُوا إِنَّمَا الْبَيْعُ مِثْلُ الرِّبَا وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا فَمَنْ جَاءَهُ مَوْعِظَةٌ مِنْ رَبِّهِ فَانتَهَى فَلَهُ مَا سَلَفَ وَأَمْرُهُ إِلَى اللَّهِ وَمَنْ عَادَ فَأُوْلَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ

Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: «Байъ (одди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» — деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимга Парвардигоридан мавъиза — насиҳат етгач тўхтаса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга (топширилади). (Яъни Ўзи хоҳласа афв қилар). Ва ким (судхўрликка, яъни ҳаромга ) қайтса, ўшалар жаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар. (2:275)

Муттақий

Қуйида сизга собиқ амиримизнинг шу мавзуъдаги варақасини келтирамиз:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــمِ

Парламент сайловларида иштирок этишнинг шаръий ҳукми

Сайловлар ҳақида шовқин-суронлар авжига минди, ҳар хил фатволар юзага чиқди. Кимдир сайловни вожиб деса, кимдир уни ҳаром деди, баъзилар уни қўллаб-қувватласа, баъзилар унга қарши чиқди. Уни вожиб деювчилар шариатдан узоқ бўлган фатволарни беришди. Одамларни сайловга чорлаш учун оят ва ҳадисларни ўз хоҳиш-истаклари томон мажбуран буришди.

Биз бу фатволар устида тўхталмоқчи ҳам эмасмиз, уларни танқид ҳам қилмоқчи эмасмиз. Бироқ одамларга ҳақ ботилдан, ҳалол ҳаромдан ва яхши ёмондан ажраб маълум бўлиши учун қинғир йўлни олдида тўғри йўлни баён қилиб бермоқчимиз. Аллоҳ Таоло айтади:

وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذَلِكُمْ وَصَّاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

- «Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди». [6:153]

Сайлов ҳақидаги шаръий ҳукмни билиш учун энг аввало у боғланадиган ўринни аниқ билиб олиш зарур бўлади. Унинг боғланадиган ўрни «қонун чиқарувчи мажлис» ёки «вакиллар мажлиси» аъзоларини сайлаш ва шу мажлиснинг қиладиган ишлари ҳамда унинг бурч-салоҳиятларидир. Шундан кейин унга шаръий ҳукмни келтирилади. Шундай қилиб сайловларга қатнашиш ва овоз беришнинг шаръий ҳукми маълум бўлади.

Сайловлар вакилликдир. Вакиллик шартномаси тўғри шартнома бўлиши учун унинг асослари: таклиф, қабул, ваколат берувчи, вакил, ваколати берилган иш ва ваколат услуби тўлиқ бўлиши зарур.
Парламент мажлиси ҳозирги конституцияларга мувофиқ қуйидаги асосий вазифаларни бажаради: қонун чиқариш, давлат раҳбарини сайлаш ёки унга номзод тайин қилиш, ҳукуматга ишонч билдириш, битимларни, шартномаларни ва лойиҳаларни тасдиқлаш, ҳукуматни назорат қилиш, уни ҳисоб-китоб қилиш ва унинг ташкилотларини назорат қилиш.

Қонун чиқариш шундай ишки, мусулмон одам ижобий ё салбий суратда овоз бериб ёки қонун чиқариб у билан шуғулланиши – гарчи бу қонун соф исломий шариатга мувофиқ келса ҳам – асло мумкин эмас. Негаки қонун чиқаришнинг тўғрилигига, унинг келиб чиқиш манбасига шариатдан далил бўлиши лозим, яъни у исломий ақидадан келиб чиққан бўлиши, уни ваҳий олиб келган бўлиши лозим. Мусулмон одам учун аввал бошданоқ қонун чиқариш мумкин эмас. Бунга қўшимча Аллоҳ нозил қилган шариатдан ўзга шариатни, қонунни қабул қилиши унинг учун асло мумкин эмас. Халқ бунга рози бўладими ёки рози бўлмайдими бунинг ҳеч аҳамияти йўқ. Чунки қонун чиқариш ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққидир. Қонун чиқаришда бирор кишининг Аллоҳга шерик бўлишга ҳаққи йўқ. Зеро Аллоҳ шундай дейди:

إِنْ الْحُكْمُ إِلَّا لِلَّهِ

- «Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир». [12:40]

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

- «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар». [4:65]

وَلَا تَقُولُوا لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمْ الْكَذِبَ هَذَا حَلَالٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِتَفْتَرُوا عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ لَا يُفْلِحُونَ

- «Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиш учун (яъни Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром» деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар». [16:116]

Адий ибн Ҳотам Пайғамбар алайҳис-салом ҳузурига кирган пайтда Пайғамбар (с.а.в):

اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ

- «Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишманд ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар». [9:31]
оятини ўқиётган эдилар. Шунда Адий ибн Хотам: «Улар роҳибларини Худо қилиб олмаганлар» деди. Пайғамбар (с.а.в):«Уларга ҳаромни ҳалол қилиб, ҳалолни эса ҳаром қилиб беришмаганми ахир. Мана шу уларни (яъни роҳибларини) Худо қилиб олишларидир» деб айтганлар.

Парламент мажлисларининг воқеси Ғарб демократиясига тақлид қилишдан иборатдир. Ғарб демократияси мутлақ ҳокимиятни халқ учун беради. Яъни нарсалар ва ишлар устидан яхши-ёмон деб ҳукм қилиш ҳуқуқини халққа беради. Халқ нимани ёмон деса ўша нарса ёмон, халқ нимани яхши деса ўша нарса яхши. У халқни бирор киши чекламайдиган мутлақ олий салтанат эгаси қилади. Демократия шундай бўлгач, у

Қуръон ва суннатга очиқдан-очиқ зид бўлгани учун куфр тузумидир.

Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмайдиган илмоний (динни давлатдан ажратадиган) ҳукуматга ишонч билдириш, давлат раҳбарини сайлаш, лойиҳаларни, битимларни, шартномаларни тасдиқлаш мусулмон учун мумкин эмас. Шунингдек кофирларни мамлакатлар, халқлар устидан ҳукмрон қилиб қўядиган шартномалар у ёқда турсин, куфр қонунлари асосида тузилган шартномаларни тасдиқлаш мусулмон учун мумкин эмас. Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло шундай дейди:

وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا

- «Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай». [4:141]

Ҳукуматни ва ҳокимларни ҳисоб-китоб қилиш, назорат қилиш шаръий бурч. Бу иш амри маъруф ва наҳий мункар жумласидан бўлиб, барча мусулмонларга вожиб. Вакилга эса янада вожибдир.

Шунинг учун парламент сайловлари номзодлиги учун бир қанча шаръий шартлар бор. Номзод кўрсатиш шу шартларга боғлиқ. Бу ўринда мутлақ рухсат йўқ. Мазкур шартлар қуйидагилар:

Номзод Ғарбнинг капиталистик тузумини ва барча куфр тузумларини ташлашни одамларга очиқча эълон қилиши (бу борада ният қилиши кифоя қилмайди ва ўз маслагини яшириши ҳам тўғри бўлмайди).
Куфр тузумларини ўзгартириш, унинг ўрнига Исломни барпо қилиш учун ҳаракат қилишини эълон қилиши.

Ўз программасини Аллоҳнинг Китобидан ва Расулининг суннатидан олиши.

Парламентни Исломга даъват қилиш учун минбар қилиб олишини эълон қилиши.

Илмоний номзодлар куфр тузумларини қўллаётганлари учун улар билан бир қаторда бўлмаслиги ёки уларга ёрдам бермаслиги.

Нуфузли томонга, ҳукмрон доирага яқинлашиши ва унинг номини номзодлар рўйхатига киритиши учун уларга тилёғламалик қилиши мумкин эмас. Чунки бундай қилиш золимларга мойил бўлишдир. Аллоҳ
Таоло айтади:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمْ النَّارُ وَمَا لَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

- «Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас». [11:113]

Унинг иш программаси номзодлиги кўрсатилган вақт асносида мазкур маъноларни одамлар онгига сингдириш бўлиши.

Шунга биноан депутатларнинг қилиши керак бўлган кўп ишларини уларга ҳаром деб биламиз: Қуръон ва суннатдан ташқаридан қонун чиқариш, Оллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа нарса билан, яъни куфр билан ҳукм қиладиган раҳбарни сайлаш, Оллоҳ нозил қилган нарсадан ўзга нарса билан, яъни куфр билан ҳукм юритадиган ҳукуматларга ишонч билдириш, шариатга боғланмаган, аксинча куфр тузумларига мувофиқ тузилган ва аксар ҳолларда кофирларни мусулмонлар устидан хўжайин қилиб қўядиган битимларни, шартномаларни тасдиқлаш. Мана шу ишларни бажариш учун номзодлигини қўяётган ҳар бир номзод гуноҳкордир. Мусулмонларнинг уларга ёрдам бериши, уларни сайлаши, агар улар ғалаба қозонса уларни табриклаши мумкин эмас.

Мусулмон одам мазкур шартларга боғлансагина ўз номзодини қўйиб, сайловларга қатнашиши мумкин. Депутат учун фақат биргина иш шаръан мумкин бўлган ишдир. У иш шариатга хилоф равишда чиққан ҳукмни ва уни чиқарган ҳукуматни ҳисоб-китоб қилишдан, бунга қўшимча равишда парламент мажлисини куфр асосидаги конституция ва қонунларни ва тузумни емириш учун ахборот минбари қилиб олишдан, одамларга бундай ҳукуматни, ҳукмни ва қонунларни бўлишининг ўзи йўқотилиши зарур бўлган мункар иш, балки мункарнинг боши деб тушунтириши, унинг ўрнига Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қиладиган исломий давлат – тўғри йўлдаги халифалик давлатини барпо қилиш зарурлигини англатишидан иборатдир.
Бирор киши парламентни Ислом даъватига минбар қилиб олиш учун парламент аъзолигига етолмаса, ҳаргиз афсусланмасин. Негаки ҳамма жой Исломга даъват қилиш учун минбарликка яроқлидир. У фақат парламентгагина чекланиб қолган эмас. Кўп ҳолларда парламент аъзолигига етиб бориш мусулмонни секин-аста мансабга қизиқтиради ва уни Исломга даъват қилишда сабр қилишдан ва Аллоҳга ҳолис бўлишдан буриб қўяди.

Эй мусулмонлар!

Ҳокимлар Аллоҳ нозил қилган нарсадан ўзга нарса билан ҳукм қилишса, уларни ҳисоб-китоб қилишни ва Пайғамбар алайҳис-салом кўрсатиб берган йўллари орқали, яъни фикрий-сиёсий кураш орқали уларни ўзгартиришни Ислом бизларга фарз қилди. Агар уларни ўзгартирмасак ҳолимиз янада ёмонлашади ва Аллоҳ бизни бу дунёю у дунёда азоблайди. Бу ҳолатларни ўзгартириш нодонлар, қўрқоқлар ёки адаштирувчилар тасвирлашга уринаётгандек амри маҳол иш эмас. Исломий Уммат Аллоҳга таваккал қилса, Унинг вожиб қилган нарсаларини барпо қилса, уларни ўзгартиришга албатта қодирдир. Ноумидлик сизларни куфр тузумлари олдида сукут сақлашга ҳаргиз ундамасин. Фаразий курашлар уларни ўзгартиришдан, исломий ҳаётни қайта бошлашдан, Исломни оламга рисолат сифатида олиб чиқишдан сизларни ҳаргиз буриб қўймасин. Исломни оламга рисолат сифатида олиб чиқиш иншааллоҳ мусулмонларни битта байроқ остида, битта қўмондонлик остида бирлаштирадиган халифалик давлати орқали амалга ошади. У мусулмонлар ўлкаларидаги парчаланиб кетган давлатчаларга барҳам бериб, бизларни бу бузуқ тузумларнинг зулмидан Исломнинг адолатига олиб чиқади. Шунда Исломни татбиқ қиладиган, жиҳодни энг олий амали қиладиган, Исломни барча дин, тузумлар устидан ғолиб қиладиган тўғри йўлдаги битта давлатимиз халифалик давлати бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

- «Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас. Лекин кўп одамлар билмаслар». [30:4-6]

Ҳизбут-Таҳрир 23 сафар 1424ҳ
25 апрел 2003м

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.