Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аллохумма лака сумту дуоси заифми? Ростдан ҳам
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Аллохумма лака сумту дуоси заифми? Ростдан ҳам
        June 24, 2017, 00:40
Иқтибос

Бу зайиф ҳадис.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифтор пайти:
اللهم لك صمت و على رزقك أفطرت
*Аллоҳумма лака сумту ва аъла ризқика афтарту* (Аллоҳим Йолғиз Ўзинг учун рўза тутдим ва Сенинг ризқинг билангина ифторлик қилдим), дердилар.
[Имом Албоний зайифи Абу Довутда ҳадисни зайиф дедилар: 2358].

Мана бу эса саҳиҳ ҳадис
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ифторлик пайти:
ذهب الظمأ و ابتلت العروق و ثبت الأجر إن شاء الله
*Заҳабаз зомаъ вабталлатил уъруқ ва сабатал ажру ин ша Аллоҳ* (Чанқоқлик кетди, томирлар қониб, ажр собит бўлди ин ша Аллоҳ), дердилар.
[Имом Албоний ирваул ғолилда ҳадисни ҳасан дедилар].

Аллохумма лака сумту дуоси заифми? Ростдан ҳам

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аллохумма лака сумту дуоси заифми? Ростдан ҳам
        June 24, 2017, 01:28
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Мазкур (اللهم لك صمت و على رزقك أفطرت) ҳадис мурсал, шунинг учун уни кўпчилик заиф деган. Лекин биз мурсал ҳадисни ҳужжат деб эътибор қиламиз. Мурсал ҳадислар ҳақидаги бизнинг рай қуйдагича:

«« … Мурсал ҳадис ривоятлари орасида саҳоба тушиб қолган ҳадисдир. Масалан, тобеин «Расулуллоҳ(с.а.в) ундай дедилар ёки шундай қилдилар» деганидек. Бу ҳадиснинг сурати Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хайёр, сўнг Саид ибн Мусайяб каби тобеинлар саҳобалар жамоасини кўриб, улар билан бирга ўтирган ва унда «Расулуллоҳ(с.а.в) айтдиларки», дейишади. Бу ҳадисда ҳамма тобеинлар ўртаси тенг кўрилади, яъни тобеин саҳобани зикр қилмасдан Пайғамбар(с.а.в)дан ривоят қилади ва катта тобеин билан кичик тобеин ўртаси фарқланмайди. Ҳадисшунос олимлар, усул илми олимлари ва имомлар мурсал ҳадисни ҳужжат қилишда ихтилофга боришган. Уларнинг айримлари ҳужжатликка ярамайди ва мунқатеъ ҳадис каби уни рад этилган деб ҳисоблашади, баъзилари ҳужжат қилади. Мурсални ҳужжат қилмайдиганлар унинг иллати учун рад этадилар. Чунки унда номаълум бир ривоятчи олиб ташланиб, баъзан ишончсиз кимса бўлади, ҳолбуки ривоятда эътиборли жиҳат ишончли, аниқ кимсадир, номаълум кимсадан ҳужжат олинмайди. Бу мурсални рад этадиган сабаб. Унинг шу иллат билан рад этилиши тўғри. Лекин бу сабаб мурсалда бўлиши мумкин эмас, чунки олиб ташланган ривоятчи саҳобадир. Саҳоба шахси жиҳатидан кимлиги номаълум бўлса-да, лекин саҳобалиги маълум, лекин саҳобалар ҳаммалари одилдир, ишончсиз эмас, аксинча, ишончли шахсдир. Шунинг учун мурсал ҳадисни рад этган сабаб мурсалга мувофиқ келмайди, мурсални рад этишга бошқа сабаб ҳам йўқ. Бинобарин, мурсал матн, санад ва ривоятчининг шартларини тўла олган, санаддаги олиб ташланган шахс эса саҳобадир. У ишончли бўлгани учун ҳам номаълумлигининг аҳамияти йўқ. Бу шундан далолат берадики, мурсал ҳадис далил қилиш мумкин бўлган ҳужжатдир. Баъзан шундай ҳам дейилади: бу ерда сабаб тобеиннинг тобеиндан, у саҳобадан ривоят қилиш эҳтимоли бор, шунда саҳобанинг тушиб қолиши битта ривоятчининг тушиб қолишини англатмайди, балки иккита ривоятчи тушиб қолиши эҳтимоли бўлган бузилиш юз беради ва уларнинг бири, яъни саҳобада одиллик топилиб, иккинчиси, яъни тобеин ҳақида шубҳа туғилади, натижада бу ҳадис жароҳат ёки забт йўқлиги сабабли рад этилади. Бунга жавоб шундан иборатки, мурсал ҳадиснинг таърифи: «Тобеин Пайғамбар(с.а.в)дан саҳобани зикр қилмасдан ривоят қилиши», дейилган. Бу таърифда «Тобеин тобеинни зикр этмасдан», дейилмаган, фаразан зикр қилинган дейилса ҳам саҳоба айтилмай туриб, тобеин тушиб қолиши эҳтимоли бўлса, бу хаёлпарастлик ҳисобланади ва эҳтимол даражасига етмайди. Чунки бунда тобеин тобеинни зикр қилмаган ва саҳобани ҳам тилга олмаган дейилади. Бошқача айтганда, тобеин тушиб қолганлиги фараз қилинади-ю, лекин бу тахминий фаразга далил йўқ, натижада хаёлдан бошқа нарса бўлмайди. Хаёлнинг эса мутлақо қиймати йўқ. У ҳукмга ҳам ўтмайди. Уни номаълум шахс айтган ҳам дейилмайди. Чунки ривоят санадида номаълум шахс дейилиши мумкин бўлган кишининг ўзи йўқ. Шунга биноан, мурсал ҳадис рад этилган ҳадис(яъни заиф ҳадис) деб ҳисобланмайди, аксинча, у ҳужжат қилиниши мумкин бўлган ҳадис деб саналади.(“Исломий шахсия” биринчи китобдан).

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.