Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Росулуллоҳ с.а.в.нинг таълимотлари асосида қаралганда, яъни Исломда чақалоққа исм қўйишда асосан маъносига қаралади. Агар Аллоҳ Таолога хос исмлар бўлса, масалан; Холиқ, яъни Яратгувчи ёки подишоҳлар Подишоҳи каби ёки шайтоннинг исми бўлса, масалан: Хинзаб ( خِنزَب), Харб (حرب), ёки Мурра (مرة) каби исмлар ёки махлуқотларга нисбати берилган, масалан: Абдулҳажар (عبد الحجر) “тошнинг қули” каби исмларни қўйиш ҳаром. Росулуллоҳ с.а.в деди:
إن أخنع اسم عند الله رجل تسمَّى ملك الأملاك
“Аллоҳнинг ҳузурида энг хор исм маликул амлок(ملك الأملاك) “подишолар Подишоҳи”деб номланган киши(нинг исми)дир”. Муттафақун алайҳ.
“Гуноҳкор”ни, яъни “العاصي”ни “Итоатгуй”га “مطيعا” (Аҳмад ривоятида), ҳамда “Жуда яхши"ни, яъни “برة”ни “Зайнаб”га (Бухорий ривоятида) ёки “Тошнинг қули”ни, яъни “عبدالحجر”ни “Абдуллоҳ”га (“Муснаф”даги ривоятда) ва бошқа бир қанча исмларни Росулуллоҳ с.а.в ўзгартирганлиги ҳадисларда келтирилган.
Аммо хуник исмларни ёки Тоҳ “طه” ёки Ясин(Ясина ҳам) “يس” каби фақат якка-якка айтиладиган ҳарфлар(то-ҳо ёки ё-син)гина ва ҳеч қандай маънога эга бўлмаган, балки одатда Қуръон суралари тушуниладиган бундай исмларни ёки шер, ит, йўлбарс каби ҳайвонларни ифодаловчи исмларни қўйиш макруҳ.
Аллоҳ Таолога энг маҳбуб, ёқимли исмлар инсонни ҳақиқатини ифодаловчи исмлардир, масалан; Абдуллоҳ, Абдурраҳман каби исмлардир. Яхши ва чиройли исмларни қўйиш суннат. Ҳишом отаси(р.а)дан ривоят қилади:
“агар Росулуллоҳ с.а.в хуник исмни эшитса уни чиройли исмга ўзгартириб қўяр эди” Термизий ривояти. Ибни Умар р.а.дан Муслим ривоятида Росулуллоҳ с.а.в дедилар:
إِنَّ أَحَبَّ أَسْمَائِكُمْ إِلَى اللَّهِ عَبْدُ اللَّهِ ، وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ
“ Аллоҳга энг маҳбуб исминглар; Абдуллаҳ ва Абдурраҳмандир”.
Муттақий.
|