Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: УСТОЗ, закот пулини айланиб турган савдо молидан хам бериладими...
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post УСТОЗ, закот пулини айланиб турган савдо молидан хам бериладими...
        June 20, 2017, 12:23
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва боракатух

УСТОЗ, закот пулини айланиб турган савдо молидан хам бериладими, ёки бир йил ишланмай турган молидан гина закот бериладими, жавоб учун олдин дан рахмат УСТОЗ.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: УСТОЗ, закот пулини айланиб турган савдо молидан хам бериладими...
        June 20, 2017, 13:09
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Пулни тасарруф қилмай сақлаб қўйиш “хазина”(كنز) дейилади ва унинг ҳукми ҳаром. Аммо тасарруф қилинаётган моллар нисобга етган бўлса ва бир йил ўтиш шарти топилса ундек тижорат моллари учун закот вожиб бўлади. Олтин, кумушни хазина қилишнинг ҳаромлиги Қуръонда очиқ айтилган. Аллоҳ Таоло айтади:

وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ

– „Тилла-кумушни босиб, уни Оллоҳ йўлида сарфламайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабари»ни етказинг!“. [9:34]

Олтин, кумушни хазина қилувчиларга аламли азоб хабарининг берилиши Шореънинг хазина қилишни қатъий тақиқлаганига ёрқин далилдир. Шунга кўра, олтин, кумушни хазина қилиш ҳаром ҳисобланади. Ҳозирги кунда пулнинг вокеълиги олтин ва кумуш вокаълигига тўғри келганидан у ҳам олтин ва кумушнинг ҳукмини олади.

««Фойда олиш мақсадида пулдан ташқари сотиб олиш ва сотиш билан тижорат қилинадиган нарсаларнинг ҳаммаси тижорат моллари дейилади. Уларга озиқ-овқат, кийим-кечак, уй жиҳозлари, саноат моллари, ҳайвон, металлар, ер ва бинолар, шуникгдек, сотиб олинадиган ва сотиладиган бошқа нарсалар киради.
Тижорат қилинадиган моллардан илгариги ва кейинги олимларнинг иттифоқи билан закот вожиб бўлди. Сумара нбн Жундуб (Аллоҳга ҳамду санодан кейин): «Расулуллоҳ(с.а.в) сотиш учун тайёрланган нарсадан албатта садақа беришни бизга буюрар эдилар», деди, Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Абу Зар Набий(с.а.в)дан: «Базда садақа бор», деб ривоят қилади. «Баз»нинг маoноси - тижорат қилинадиган мато ва кийимлар. Абу Амр ибн Ҳаммос отасидан: «Умар ибн Хаттоб олдимдан ўтиб кетаётиб: «Эй, Ҳаммос, молингнинг закотини адо этгин», дедилар. Мен айтдимки: «Менда мол йўқ, фақатгина, тери ва ўқдон бор». «Унинг қийматини чиқариб, сўнг закотини адо эт», дедилар, деб ривоят қилади. Абдураҳмон ибн Абдулқоррий: «Мен Умар ибн Хаттобнинг замонасида байтулмолда омил эдим. Умар байтулмолдан ҳадя тарқатгани чиққан пайтда тожирларнинг молларини жамларди, сўнг унинг шу ердаги ва бошқа барча молларни ҳисоб қилиб ва ҳаммасининг устидан бошқа жойдаги ва шу ердаги молидан закот олар эдилар», деб ривоят қилади. Ибн Умар: «Тижорат ирода қилинган нафис-нозик кийим ва матоларда закот бор», дедилар. Тижоратда закот вожиблигини Умар, унинг ўғли, Ибну Аббос, етти фуқаҳо, Ҳасан, Жобир, Товус, Нахаҳий, Саврий, Авзоoий, Шофиoий, Аҳмад, Абу Убайда, асҳоби раoй, Абу Ҳанифа ҳамда улардан бошқалардан ҳам ривоят қилинди.

Тижорат молининг қиймати тилла ва кумуш нисоби қийматига етган ва 1 йил айланган вақтда Расулуллоҳ(с.а.в)нинг: «1 йил айланган молгагина закот берилади», деган сўзларига биноан, тижорат молидан закот вожиб бўлади.

Тожир нисобдан озроқ мол билан тижоратини бошласа, йил охирида мол нисобга етса, нисобга 1 йил ўтмагани учун унга закот вожиб эмас. Бу нисобга 1 йил ўтгандан кейингина, закот вожиб бўлади.
Нисобдан ортиқ 1000 динор мол билан тижорат бошлаган тожир йилнинг охирида тижорати охирлаб, моли фойдаси билан 3000 динорга етса, дастлаб 1000 динорнинг эмас, 3000 динорнинг закотини беради. Чунки 3000динор 1000 динорга тобе бўлган. Уч минг динор қачон ҳосил бўлганидан қатoий назар, аслнинг айланишига йил ўтгач, закот берилади »». (муфассал ўрганмоқчи бўлсангиз “Исломда иқтисод низоми” ва “халифалик давлатида моллар” китобига мурожаат қилинг).

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.053 seconds.