Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Nazr nima degani ?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Nazr nima degani ?
        June 16, 2017, 19:30
Иқтибос

Assalomu alaykum

Nazr nima degani ?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Nazr nima degani ?
        June 16, 2017, 20:16
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Назр نذر- Аллоҳ учун бир ишни қиламан ёки ушбу нарса Аллоҳ учун деб айтиш бўлиб, уни бажариш вожиб, м: нафл намоз ўқишни, нафл рўза тутишни ёки бир жонлиқ сўйишни ва ҳоказо. Агар ҳаром нирсани назр қилса ёки бировни мулкини назр қилса унда каффора тўлайди, уни каффораси қасамни каффорасидек бўлади. Росулуллоҳ(с.а.в) айтди:

кимки назр қилса ва (нималигини) номласа, бас унга номлаган нарсасига вафо қилиш вожиб бўлади ва кимки назр қилса ва (нималигини) номламаса, унга қасам каффораси вожиб бўлади. ёки
кимки Аллоҳга тоат қилиш учун бир назр қилса, унга итоат қилсин ва кимки Аллоҳга осий бўлишни назр қилса, у(назри)га итоат қилмасин. Ва яна айтади: назр қасамдир ва уни каффораси қасам каффорасидир. (“ал мабсут” китобидан). Қасамнинг каффораси оятда келган:

لَا يُؤَاخِذُكُمْ اللَّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَكِنْ يُؤَاخِذُكُمْ بِمَا عَقَّدْتُمْ الْأَيْمَانَ فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ ذَلِكَ كَفَّارَةُ أَيْمَانِكُمْ إِذَا حَلَفْتُمْ وَاحْفَظُوا أَيْمَانَكُمْ كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

Аллоҳ сизларни тилларингиздаги беҳуда қасамларингиз сабабли жазоламайди. Балки (дилларингиздаги) маҳкам тугган қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш, ёхуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин! Мана шу — қасам ичган (ва уни бузган) пайтингиздаги қасамларингиз каффоратидир. Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз. Шукр қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай очиқ-ойдин баён қилур. [5:89]

Аммо атаган нарсаси Аллоҳга эмас, балки дўстлар учун ёки қариндошлар учун бўлса у назр бўлмайди, балки бир ваъда бўлади халос, уни ҳам бажариш вожиб бўлсада, лекин маълум бир узрлар билан бажаролмай қолса, унга қазосини бажариш ёки каффора вожиб бўлмайди.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.