Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ҳозирги кунда кўп ҳотинлик ҳакида гаплар кўпайип кетди, биз инсонларга нимани етказишликга буюрилганмиз?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ҳозирги кунда кўп ҳотинлик ҳакида гаплар кўпайип кетди, биз инсонларга нимани етказишликга буюрилганмиз?
        June 16, 2017, 19:23
Иқтибос

Ассаламу алейкум
Ҳозирги кунда кўп ҳотинлик ҳакида гаплар кўпайип кетди, биз инсонларга нимани етказишликга буюрилганмиз?
Аллоҳ рози бўлсин .
Шу ҳакида кенгрок жавоп берин илтимос

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Ҳозирги кунда кўп ҳотинлик ҳакида гаплар кўпайип кетди, биз инсонларга нимани етказишликга буюрилганмиз?
        June 16, 2017, 20:15
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жавоб: Биз ҳаммани шариатга амал қилишини ва шариатда зарур бўлган, яъни фарзларни тожи бўлган Исломни яна ҳаётдаги ўз ўрнига қайтариш учун бўлган ҳаракатни - шариатда кўрсатилгандек - ҳамма нарсадан аввалга қўйишларини хоҳлаймиз. Лекин бундай ишга ҳам мажбур қилинмайди ёки шариатни бузиш йўли билан амалга оширилмайди. Кўпхотинликни шариат мубоҳ деган бўлса, биз унга макруҳ, ҳаромдек ёки аксинча, вожиб, суннатдек қарашимиз ҳам ношарий бўлиб, Исломни ҳаётга қайтариш эмас, балки Исломни навбатдаги яхши ният билан бузиш ҳисобланади. Зеро, Расул алайҳис-салоту вас-салом: «Сизлардан бирор киши то хоҳиши мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча мўмин бўлмайди», - деб айтганлар, яъни шариат мубоҳ деб қараган ишга мукруҳдек қараш ушбу ҳадисга зид бўлади.

Даъват йўлида тўсқинлик қиладиган қийинчиликларни енгмоқ учун мўмин кишига «Аллоҳ Таоло мўминлардан ўзларию молу дунёларини жаннат эвазига сотиб олган»лиги эслатилади. Шу билан кифояланиб, у дунё ҳаёти ишларини фидо қилишда ўз ихтиёрига ташлаб қўйилади ва ҳеч бир ишга мажбур этилмайди. Расул алайҳис-салоту вас-салом Тоиф ва Макка оралиғидаги Нахла деган жойда Қурайшни пойлаш учун Абдуллоҳ ибн Жаҳшни бошлиқ қилиб сарийя юбораётганларида унга мактуб ёзиб бердилар. Мактубда жумладан шундай дейилган эди: «Шерикларингдан ҳеч кимни ўзинг билан бирга юришга мажбур этма ва буйруғимни адо этиш учун кўнгиллилар билан йўлни давом эттир». Ҳа, бу иш мажбурлаш билан бўлмайди, шунинг учун тушунтирилади, тарк қилувчилар билан фидоий инсонлар Аллоҳ Таолонинг тарозусида бир хил эмаслиги ва тарк қилувчилар яқинда афсус надоматда қолишлари эслатилади, тарихий мисоллар келтирилади ва Аллоҳнинг ризосига имкон борида ҳаракат қилиб қолишларига тарғиб қилинади-да, кейин ўз иймонига ташлаб қўйилади.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.