Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Ширкатлар туридаги ТАН ширкати
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Ширкатлар туридаги ТАН ширкати
        June 15, 2017, 09:31
Иқтибос

Ассоламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Савол: ширкатлар туридаги ТАН ширкати тузгандик, ширкатимиз учта обектни олиб ишлаётган эди, ширкатимиздан бир шеригимиз учинчи объектни бошлашимиздан олдин мен бу объектда ишламиман деп шу куни ишламади, шериклар хаммаси учинчи объектда ишлашди, эртаси кундан яна ширкат аъзолари учала объектларга бўлиниб ишни давом эттирди, ўша шеригимиз учинчи объектга келмаган кунига хақ оладими ёки хақ берилмайдими?
Жавоб учун аввалдан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Ширкатлар туридаги ТАН ширкати
        June 15, 2017, 09:51
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тан ширкати тузулгандан кейин шериклардан айримлари хоҳ ишласин, хоҳ ишламасин фойда келишилган бўйича бўлинади. Шаръий узр сабабли ишламаган бўлса гуноҳкор бўлмайди. Агар беузр ишламай кўйса гуноҳкор бўлади, чунки аҳдлашган вақтдаги ваъдаларга амал қилиши вожиб. Аммо беузр ишламаган бўлса ҳам - у шу ширкатнинг азоси экан – келишилган улишини олишга ҳақли бўлади.

««Шериклардан бири ёлғиз ўзи иш қилса, кўрилган фойда ўртада бўлади. Чунки буюртма уларнинг ҳаммасига берилгандир. Ҳамма бир бўлгандан кейин худди зиён каби фойда ҳам ўртада бўлиши табиий. Шериклардан бири бошқа бировни ўзидан вакил қилиши, ижарага олиши мумкин эмас. Чунки битим унинг ўзига тузилган. Демак, ишнинг бевосита ўзи бажариши керак. Зеро, ширкатдаги шерик айнан унинг танидир»» (“Исломда иқтисод низоми” китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.