Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хозир жиход фарз эмас деган кориларнинг ҳаммасига бир хил ҳукм қилинмайди. Уларда жоҳилликларидан жиҳод ҳукмини билмасдан ёки билмаган нарсасига ўз билганидек, шаръий далилларсиз ҳукм чиқаришнинг нақадар оғир гуноҳ эканлигини билмай айтиб қўйганлари ҳам бор ёки золимларнинг зулмидан қочиш учун айтганлари ҳам бор. Энди уларга ҳукм чиқариш қалбларидаги нарсаларни ҳам билгувчи ёлғиз Аллоҳ Таолони иши. Ислом ҳукмронлиги бўлган даврларда жоҳилликларини тушунтириб ёки бирорта золимдан қўрқадиган ҳолатларни йўқ қилиб туриб тавба қилишлари талаб қилинади ва ҳоказо. Аммо хозирда биз уларга ҳукм қилишдан ожизмиз. Лекин жиҳоднинг фарзи кифоялиги аниқ ҳукм. Аллоҳ Таоло айтади:
وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّـهِ ۖ فَإِنِ انتَهَوْا فَلَا عُدْوَانَ إِلَّا عَلَى الظَّالِمِينَ
То фитна тугаб, дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз! Энди агар тўхтасалар, у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз! Зеро, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ 2:193
قَاتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّىٰ يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَن يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ
Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) “жизя”ни тўламагунларича, жанг қилингиз! 9:29
Росулуллоҳ(с.а.в) “Жиҳод Қиёматгача давом этади” деганлар. Бу оят ва ҳадисдан кўриниб турибдики жиҳод Аллоҳнинг мусулмоларга қилган фарзи бўлиб, бу кофирларга қилинадиган урушдир. Унинг мақсади эса фақатгина Аллоҳнинг сўзини бошқаларнинг сўзи ва қонунларидан устун қилишдир. Мусулмонларнинг бир бирлари билан урушишлари эса жиҳод ҳисобланмайди.
Жиҳоднинг муаййан қолипи ва шартлари бор. Жиҳодни қандайдир жисмоний амал қилиш учун ёки туйғуларни сўндириш учун эмас, балки шариат мақсадини амалга ошириш учун қилинади. Бу ерда инсонни шижоатланганига ёки миллатининг азобланганига қараб ҳаракат қилинмайди, аксинча жиҳодни Аллоҳ Таолонинг фарзи деб қилинади ва уни амалга оширишлик учун шарият томонидан қўйилган шартларга амал қилиш вожиб бўлади. Энг муҳим шартларидан бири: кучни тайёрлаш ва амирнинг бўлиши. Аллоҳ Таоло айтади:
وَأَعِدُّوا لَهُم مَّا اسْتَطَعْتُم مِّن قُوَّةٍ وَمِن رِّبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّـهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِن دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللَّـهُ يَعْلَمُهُمْ
– „(Эй мўминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган - Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар“, [8:60]
Бу оятда Яратган зот душманни қўрқитиш учун куч тўплаб уни тайёр қилиб қўйинг демоқда. Уруш учун қўшин керак, тайёргарлик керак, уруш анжомлари, қурол-аслаҳа керак, зобитлару аскарлар керак, машқ, мадад, таъминот керак. Қўшин учун қурол, қурол учун саноат керак...
Росулуллоҳ(с.а.в) айтганлар: “Сизлар учун жиҳод, қайси амир билан бўлмасин фарздир, у тақводор бўладими ёки фосиқми фарқи йўқ”. Ҳадис абу Довуд ва аль Байҳакийда келган.
Демак жиҳод исломий даъватни етказиш учун қилинади. Бу иш учун кофирларни қўрқувга соладиган куч ва бутун Умматни сафарбар қиладиган амир “Ҳалифа” бўлиши керак. Шунинг учун ҳамма нарсадан аввал Уммат ўз Ҳалифасини сайлаб олишлари учун бор кучиларини сарф қилиши Аллоҳ Таолонинг бугунги кунимиздаги биздан қатъий талаб қилаётган муҳим фарзидир.
Фосиқ имомларнинг маърузаларини тинглаш жоиз, ҳатто халифа фосиқ бўлса ҳам, ҳақ нарсага буюрса итоат қилиш вожиб бўлади. Лекин тақводор имомнинг масжидига бориш афзал. Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло ҳокимларни муҳосаба қилиб туришни фарз қилди. Агар улар фуқаронинг ҳуқуқларини поймол қилсалар ёки ўз бурчларида бепарволик қилсалар ёхуд бирор ишларда лоқайд бўлсалар ёки Ислом аҳкомларига зид иш қилсалар ё Аллоҳ нозил қилган нарсадан ўзга нарсалар билан ҳукм юритсалар, Аллоҳ мусулмонларга уларни муҳосаба қилиш ва ўзгартиришни қатъий буюрди. Муслим Умму Салама(р.а)дан ривоят қилишича, Пайғамбар(с.а.в) шундай дедилар:
سَتَكُونُ أُمَرَاءُ، فَتَعْرِفُونَ وَتُنْكِرُونَ، فَمَنْ عَرَفَ بَرِئَ، وَمَنْ أَنْكَرَ سَلِمَ، وَلَكِنْ مَنْ رَضِيَ وَتَابَعَ قَالُوا: أَفَلاَ نُقَاتِلُهُمْ؟ قَالَ:لاَ، مَا صَلُّوا
«Яқинда амирлар бўлади. Бас, сизлар амру-маъруф қиласизлар ва наҳий мункар қиласизлар. Ким амру-маъруф қилса, у халос бўлибди. Ким наҳий мункар қилса, саломат бўлибди. Лекин ким рози бўлиб, эргашса...». Айтишдики, улар билан жанг қилмаймизми? «Йўқ, модомики намоз ўқир эканлар». Намоз бу ерда Ислом билан бошқаришдан киноядир. Авф ибн Молик Расулуллоҳ(с.а.в)нинг шундай деганларини ривоят қилади:
»خِيَارُ أَئِمَّتِكُمْ الَّذِينَ تُحِبُّونَهُمْ وَيُحِبُّونَكُمْ, وَتُصَلُّونَ عَلَيْهِمْ وَيُصَلُّونَ عَلَيْكُمْ«
«Имомларингизнинг энг яхшилари шундай кишиларки, сизлар уларни яхши кўрасизлар, улар ҳам сизларни яхши кўрадилар, сизлар уларга яхшилик тилаб дуо қиласизлар, улар ҳам сизларга дуо қиладилар». (Муслим ривояти).
Муттақий
|