Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: ҳозирги кунда банклар нарса олиб беряпти мисол учун телфон 10000сомли болса 3000сом коши 1 йилгача олиб беряпти шу жоизми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post ҳозирги кунда банклар нарса олиб беряпти мисол учун телфон 10000сомли болса 3000сом коши 1 йилгача олиб беряпти шу жоизми?
        June 15, 2017, 09:16
Иқтибос

Ассаламу алейкум

ҳозирги кунда банклар нарса олиб беряпти мисол учун телфон 10000сомли болса 3000сом коши 1 йилгача олиб беряпти шу жоизми?

Аллоҳ сиздан рози болсин

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post ҳозирги кунда банклар нарса олиб беряпти мисол учун телфон 10000сомли болса 3000сом коши 1 йилгача олиб беряпти шу жоизми?
        June 15, 2017, 09:48
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Банклар нарса олиб бермайди. Фақат бизга шунга ўҳшайди халос. Аслида тавар сотувчидан тўғридан тўғри ҳаридорнинг қўлига ўтади ва пулни ҳаридор эмас, балки ҳаридордан вакил сифатида банк тўлаб қўяди. Кейин вақтинча қарзга берган ўша пулни устига ўз ҳаққини, яъни рибони қўшиб, ҳаридордан ундириб олади.

Банк сотилаётган нарсани ўз мулкига айлантирмаганидан у мулк банкнинг мулки эмас, балки банк фақат пул тўлаб қўймоқда.

Аслида насияга тавар сотадиган жойларда таварлар ўз мулки ва уни насия сотадилар. Ўз мулкларини қанчага олганликларидан қатъий назар насияга савдолашиб сотишлари жоиз.

Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинди:

«قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنِّي أَشْتَرِي بُيُوعًا فَمَا يَحِلُّ لِي مِنْهَا وَمَا يُحَرَّمُ عَلَيَّ؟ قَالَ: فَإِذَا اشْتَرَيْتَ بَيْعًا فَلاَ تَبِعْهُ حَتَّى تَقْبِضَهُ»

«Мен: ё Росулуллоҳ, мен товарлар сотиб оламан, улардан қайсиниси менга ҳалол ва қайсиниси ҳаром? - дедим. Пайғамбаримиз: агар нарса сотиб олсанг то уни қўлингга киритмагунингча сотма, дедилар». Аҳмад ривояти.

«...ўзингда йўқ нарсани сотиш ҳалол бўлмайди». Абу Довуд ривояти. Ибн Можа ибн Масъуд орқали

«أَنَّهُ لَعَنَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤَكَّلَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَكَاتِبِهِ»

«Пайғамбар(с.а.в) рибони еювчини, едирувчини, гувоҳларини ва ёзувчини (котибни) лаънатладилар» деганларини ривоят қилган. Рибо (судхўрлик)нинг воқелиги судхўр одамлар меҳнатини эксплуатация қилиб фойда олишидан иборатдир. У меҳнатсиз даромаддир. Чунки устига фоиз қўйилаётган молнинг ҳеч қандай зиёнга рўбарў бўлмаган ҳолда фойдаси кафолатлангандир. Бу иш «Зарар кўриш фойда олиш билан биргадир» деган қоидага тўғри келмайди.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.