Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
Ўтган асрда янги цивилизация дунёга келиб ҳаётга кенг қамровли татбиқ этилганда ёки жаҳон уруши бўлиб ўтганда дунё харитаси ўзгаради, халқаро сиёсат ва халқаро иқтисод янгича тус олади. Яъни “занжир”лар билан ҳарбий қул қилишдан “ялтироқ номлар” остида сиёсий қул қилиш услубларига ўтишди. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳарқаро сиёсатда янгича ҳолат юз берди. Америка етакчи давлатга айланди, СССР, Британия, Франция ва Хитой буюк давлатлар сифатида ўз мавқеларини мустаҳкам эгаллади. Бу давлатлар дунё харитасини ўзгартирдилар, халқаро иқтисодни ва халқаро сиёсатни бошқаришни қўлга олдилар. Бу давлатлар дунё раҳбарлиги ва эгалланган мулклар қўлдан кетмаслиги учун ва дунё етакчилиги яна қайтиб адолат-ҳақиқат посбони бўлган Халифалик давлатига ўтиб кетмаслиги учун давлатлараро халқаро ташкилотларни туздилар. Ер юзининг бошқа давлатларини ихтиёрий-мажбурий равишда шу ташкилотларга аъзо қилиб ўз чангалида ушлаб туришибди. Уриш тугагандан то совет иттифоқи парчалангунча Германиянинг шарқий қисми ҳам “Варшава шартномаси” номи остида СССРнинг улиши бўлган. (“ҳизбут таҳрининг сиёсий тушунчалари” китобдан муфассал ўрганишингиз мумкин).
Ҳозирги кунда турли характерга эга бўлган уч мингга яқин халқаро ташкилотлар мавжуд. Уларнинг энг асосийси БМТ бўлиб, у қандай ташкилот? Ундан ким фойдаланади ва қандай фойдаланади? Бу каби саволларга жавоб бериш учун қуйида БМТ ҳақида БМТни ташкил қилган давлатларнинг таърифини аввал келтириб сўнгра бир оз изоҳ бериб ўтамиз.
Бераётган изоҳимиз мукаммал бўлмай «оқилга ишора кифоя» қабилидандир. Мукаммал тафсилотга эга бўлиш муҳтарам ўқувчимизнинг саъй-ҳаракатларига, изланишларига ҳавола.
БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) – Ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йилда тузилган халқаро ташкилот. БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор 1943 йилда СССР, АҚШ, Британия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида қабул қилинди. БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 200дан ошиб кетди. БМТнинг доимий иш ўрни – Нpю-Йорк. БМТ – Уставида кўрсатилгандек – халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашни, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаш принципига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал қилишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини ривожлантиришни кўзда тутади. Шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади. БМТ ўз аъзоларининг суверен тенглигига асосланган. БМТ ўз аъзоларининг ички ишларига аралашмайди. Уставда қайд этилган барча мажбуриятларни зиммасига оладиган давлатлар БМТга аъзо бўла олади. Янги аъзолар Хавфсизлик кенгаши тавсиясига мувофиқ Бош Ассамблея қарори билан қабул қилинади. БМТ аъзолари халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этишлари лозим. Устав принципларини доимо бузиб турган давлат, Хавфсизлик кенгашининг тавсиясига мувофиқ, Бош Ассамблея қарори билан БМТ аъзолигидан чиқарилади. БМТнинг асосий органлари: Бош Ассамблея, Хавфсизлик кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш, Васийлик кенгаши, БМТ қошидаги халқаро суд ва БМТ секретариати. Бош секретарни Хавфсизлик кенгашининг тавсиясига мувофиқ Бош Ассамблея беш йил муддатга тайинлайди. Бош секретар ҳар йил БМТнинг иши ҳақида Бош Ассамблеяга ҳисобот бериб туради. Секретариат ходимларини Бош секретар тайинлайди. Секретариатнинг вазифаси БМТ ва унинг органларининг нормал ишлашини таъминлаш, Бош Ассамблея ва БМТнинг бошқа органлари қарорларининг бажарилишига ёрдам беришдир. Секретариат департаментлар ва бошқармаларга бўлинади: Сиёсий масалалар ва Хавфсизлик кенгаши ишлари департаменти, Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти, Васийлик ва ўзини-ўзи бошқара олмайдиган территориялар департаменти, Назорат бошқармаси, Кадрлар бошқармаси, Бош секретариатнинг маъмурий идораси, Ижтимоий ахборот бошқармаси, Конференцияларга хизмат қилиш бошқармаси, Умумий хизмат бошқармаси, БМТнинг Женева бўлими. БМТнинг сессияси йилда бир марта чақирилади. Хавфсизлик кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин. БМТнинг расмий тиллари – инглиз, француз, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, француз, испан тилларида иш юритилади.
Изоҳ: Юқорида айтиб ўтилган таъриф БМТ учун уни ташкил этган давлатлар (Америка, СССР, Британия, Франция ва Хитой)нинг берган таърифидир. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бутун дунё мамлакатларини шу беш давлат бўлишиб олди. Дунё манфаатларидан фойдаланадиган олтинчи шерик (давлат) пайдо бўлиб қолмаслиги учун, дунёнинг бирор давлати бу беш давлатнинг улушига айланмай, уларнинг бирортасининг гапига кирмай, ўзига мустақил ўй-фикр, тузумга эга бўлган давлатга айланиб кетмаслиги учун бу беш давлат шу БМТ ташкилотини – давлатларни ўз ҳоли-жонига қўймай мажбурлаб қул қилиб берадиган «тузоқ»ни ўзаро келишган ҳолларида ташкил қилдилар. Таърифда келтирилган «ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш» каби ялтироқ сўзлар, БМТнинг асл моҳиятидан бехабар соддаларни тузоққа илинтириш учун айтилгандир. Аслида эса бутун дунёда содир бўлаётган уруш-жанжалларни шу беш давлат бир-бирини заифлаштириш учун ёки бирининг улушини иккинчиси тортиб олиш учун мустамлака қилинган мамлакатларда жорий этишади, бироқ ўзаро келишганлари бўйича бир-бири билан ўз мамлакатларида урушишмайди. Дунё мамлакатлари уларнинг исканжасида бўлишлари учун, уларнинг қулига айланишлари учун уларга бир неча мажбуриятларни юклашади, масалан: ўз тузумини демократик асосга қуриш, эркин бозор иқтисодига ўтиш, улар айтгандай ислоҳотларни ўтказиш, ядро тарқатмаслик шартномасига қўшилиш, улар давлатлар учун белгилаб қўйган давлат чегараларига риоя қилиш, улар учун БМТ белгилаган иқтисодий ва ижтимоий ишларни амалга ошириш ва ҳоказо. Агар улар мажбуриятларни бажаришдан ожиз бўлсалар, ожизларни Васийлик кенгашига киритишиб, етим боладай ўз оталиқларига олишади. Агар бирор давлат улар юклаган вазифа ва мажбуриятларга кўнмаса, биргалашиб унга ваҳшийларча жазо қўллашади. (БМТ бутун дунё устидан қандай иш юргизади, уларга қандай мажбуриятлар юклайди, унинг мақсадларини қайси органи қандай амалга оширади, булар ҳақида “дунё кеча, бугун ва эртага” номли китобчамиздан билиб олишингиз мумкин).
Муттақий.
|