Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бир одам касбига тегишли илмни ургатишни сураса, айтмасликка хакки борми?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Бир одам касбига тегишли илмни ургатишни сураса, айтмасликка хакки борми?
        June 13, 2017, 13:01
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Агар мусулмон одам бирор бир касб эгаси булса, ундан бошка бир одам касбига тегишли илмни ургатишни сураса, айтмасликка хакки борми?
Ургатишликка хак тулаб булса хам урганишга рози булса хам унамаслиги илмни яшириш булиб колмайдими ёки у узини хакки булиб коладими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Бир одам касбига тегишли илмни ургатишни сураса, айтмасликка хакки борми?
        June 13, 2017, 14:02
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Баъзи билимлар борки, ўргатмаса гуноҳкор бўлади. Баъзилари борки, ўргатмаслик билан гуноҳкор бўлмайди. Баъзиларини ўргатиш ҳаром.

Биз касб-хунарга алоқадор илмларни ўргатиш ҳақидаги шаръий ҳукмларни билишдан аввал илмларнинг турини билиб олишимиз керак. Илм сўзининг маъноси луғатларда - «киши илм олди, бирон нарсани билди, ишдан хабардор бўлди», деб таърифланади. Қадимгилар илм сўзини маърифат маъносида ишлатишган ва илм билан сақофатни бир-биридан ажратишмаган. Сақофатнинг маъноси «маърифатли бўлди, маҳоратли бўлди, сўзда моҳир бўлди, гапни тушунди» дейилган. Лафзлар аслида мана шундай луғавий маъноларда ишлатилади. Кейинчалик одамлар ақлий маърифатни ва табиатшуносликка оид илмларни бутун инсониятга тааллуқли деб ҳисоблай бошлашди. Бошқа нақлий билимларни, яъни кўчма маърифатларни эса нақл қилинган умматга хос деб билишди. Сўнг илмга ҳам, маърифатга ҳам муайян маъно берилди. Улар луғавий маъноларидан бошқа, яъни илм ҳам истилоҳий маънога, сақофат ҳам истилоҳий маънога эга бўлиб қолди. Шу истилоҳга биноан, ҳар иккаласи қуйидаги маънони англатади:

Илм - тажриба, мулоҳаза ва натижа орқали эришиладиган маърифатдир. Масалан, табиат илми, кимё илми ва бошқа илмлар каби.

Сақофат - ахборот, истинбот ва маълумот олиш орқали эришиладиган маърифатдир. Тарих, тилшунослик, фиқҳ, фалсафа ҳамда тажриба ўтказилмайдиган бошқа фанлар каби.

Ўзи сақофат таркибига кирса-да, лекин илмга тааллуқли, тажриба қилинмайдиган маърифатлар ҳам бор. Математика, геометрия ва саноат каби. Булар, гарчи сақофатга дахлдор бўлса-да, лекин бирор умматга хос бўлмай, умумбашарий илмлар қаторига киритилади. Шунингдек, тижорат ва кемасозлик каби саноат, ҳунарга тааллуқли сақофатлар ҳам илм ҳисобланиб, барчага тааллуқлидир. Чизмачилик, ўймакорлик ва мусиқа каби фанлар эса сақофатдан ҳисобланиб, муайян нуқтаи назарга боғлиқ сақофатдир. Сақофат билан илм ўртасидаги фарқ шуки, илм маълум умматга хос эмас, балки бутун инсониятга дахлдордир. Сақофат эса хос бўлиб, гоҳо ундан келиб чиққан фикрлар умматнинг ўзига хос жиҳатларидан бўлиши мумкин. Адабиёт, қаҳрамонлар тарихи ва уларнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар, гоҳида эса тижорат, кемасозлик каби умумий бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун илмни ҳар қандай умматдан олинаверади, чунки у оламий бўлиб, маълум умматга хос эмас. Сақофат шундайки, уммат аввало ўз сақофатини ўрганиб англай бошлайди, уни зеҳнига жойлаб бўлгач, бошқа сақофатларни ўрганади.

Сақофатни сўровчилар сўрамаса ҳам ўргатиш фарз бўлиб, такр қилинишида мусулмонлар гуноҳкор бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلْنَا مِنْ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِنْ بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُوْلَئِكَ يَلْعَنُهُمْ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمْ اللَّاعِنُونَ

Биз нозил қилган ҳужжатлар ва ҳидоятдан иборат нарсаларни одамларга Китобда равшан қилиб берганимиздан кейин беркитган кимсаларни шубҳасиз Аллоҳ лаънатлагай ва лаънатловчи зотлар (фаришталар ва мўминлар) лаънатлагайлар. [2:159]

Расулуллоҳ(с.а.в) айтадилар: «Менинг сўзимни эшитиб, уни ёдлаб, уни етказган банданинг юзини Аллоҳ ёруғ қилсин. Шундай фиқҳни етказувчи борки, фақиҳ эмас. Шундай фиқҳни етказувчилар борки, улар фиқҳни ўзидан яхши биладиган кишиларга етказадилар».
Росулуллоҳ(с.а.в) айтади:

بلغوا عني ولو آية

“мендан(ўрганган) битта оятни бўлса ҳам етказинглар”. Бухорий ривояти. Яъни ваҳий келтирган илмлар: фарз, суннат, мубоҳ, макруҳ, ҳаром каби, яъни ҳар бир мусулмонга ҳаётида зарур бўладиган шаръий ҳукмларни билиш фарзи айндир. Чунки у ўз ишларини шариат ҳукмларига мувофиқ қилишга буюрилган. Зеро Шореънинг одамларга ва мўминларга қилган таклиф хитоби жазм (қатъий) хитоб бўлиб, бу тўғрида ҳеч кимнинг ўз ихтиёрича иш тутишга ҳаққи йўқ. Шунга биноан дунё ҳаётида зарур бўладиган шаръий ҳукмларни билиш ҳар бир мусулмонга фарз бўлди. Бундан ортиқ ҳукмларни билиши эса фарзи айн эмас, фарзи кифоядир. Масалан; Қуръон, Суннат, луғат, сарф, наҳв, нотиқлик, тафсир, ҳадис, ҳадис истилоҳи, усул, тавҳид ва шу каби исломий маърифатлардир. Уни айримлар адо этса қолганлардан соқит бўлади.
Аммо тажриба билан ўрганиладиган илмлар ёки математика, геометрия ва тижорат ва кемасозлик каби саноат, ҳунарга тааллуқли сақофатлар ҳам илм ҳисоблани учун ва тиббиёт илмларида Умматнинг эҳтиёжига қараб бўлади, яъни бундай илмлар Умматда ривожланиши шарт ва фарзи кифоя бўлиб, уни бажараётган мўминлар етарлик бўлса, унда қолганлардан соқит бўлади. Лекин Умматда бундай илмларга эҳтиёж бўла туриб, уни адо қилувчилар етарли бўлмаса, у ҳолда ҳамма гуноҳкор бўлади. Росулуллоҳ(с.а.в) айтган ҳадислар шу турдаги илмларга таалуқлидир.

«طَلَبُ الْعِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ»

«Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир». Ёки Абу Ҳурайра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

من سئل عن علم وكتمه ، ألجمه الله بلجام من نار يوم القيامة

“кимда ким бир илм тўғрисида сўралса ва у бу илмни беркилса Аллоҳ уни Қиёмат Кунида ўтдан бўлган жуган билан жуганлайди”. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Яна Абу Ҳурайра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

إذا مات الإنسان انقطع عنه عمله إلا من ثلاثة : صدقة جارية أو علم ينتفع به أو ولد صالح يدعو له

“Агар инсон ўлса ундан амаллари узилади, фақат уч тарафдан: (қолдириб кетган) садақаи жорияси ёки (одамларга)фойдалик бўлган илм ёки унга дуолар қиладиган солиҳ фарзандидан (савоб бориб туради)”. Имом Муслим ривояти.
Энди, ҳайкалтарошлик, сеҳр каби илмларни ёки куфр сақофатини ўргатиш, гарчи яхши мақсадларда бўлса ҳам ҳаром. «Расулуллоҳ (с.а.в.) Умар ибн Хаттоб Тавротнинг бир бўлагига қараб турганини кўриб ғазабландилар ва: «Бунинг ўрнига оппоқ, соф Китобни келтирмадимми?! Агар биродарим Мусо тирик бўлганида, фақат менга эргашган бўлар эди» – дедилар».
Аллоҳ Таоло айтади:

وَاتَّبَعُوا مَا تَتْلُو الشَّيَاطِينُ عَلَى مُلْكِ سُلَيْمَانَ وَمَا كَفَرَ سُلَيْمَانُ وَلَكِنَّ الشَّيَاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ وَمَا أُنزِلَ عَلَى الْمَلَكَيْنِ بِبَابِلَ هَارُوتَ وَمَارُوتَ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنْ أَحَدٍ حَتَّى يَقُولَا إِنَّمَا نَحْنُ فِتْنَةٌ فَلَا تَكْفُرْ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنْهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِ بَيْنَ الْمَرْءِ وَزَوْجِهِ وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنفَعُهُمْ وَلَقَدْ عَلِمُوا لَمَنْ اشْتَررَاهُ مَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِنْ خَلَاقٍ وَلَبِئْسَ مَا شَرَوْا بِهِ أَنفُسَهُمْ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

“Ва Сулаймон давридаги шайтонлар (жинлар) айтган нарсаларга эргашадилар. Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар. Ва Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларга эргашадилар.— Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар.— Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар (яҳудийлар) Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку. Жонларини нақадар ёмон нарсага (яъни охиратдаги маҳрумликка) сотганларини билсалар эди”. [2:102]
Бухорий ва Муслим Оиша (р.а)дан ушбу ҳадисни ривоят қилди:

«دَخَلَ عَلَيَّ رَسُول اللَّهِ وَقَدْ سَتَرْتُ سَهْوَةً لِي بِقِرَامٍ فِيهِ تَمَاثِيلُ، فَلَمَّا رَآهُ هَتَكَهُ وَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ وَقَالَ: يَا عَائِشَةُ أَشَدُّ النَّاسِ عَذَابًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ الَّذِينَ يُضَاهُونَ بِخَلْقِ اللَّهِ»

«Мен билмасдан суратлар бор юпқа пардани илиб қўйган эдим. Пайғамбаримиз (с.а.в) уни кўргач йиртиб ташладилар. Ранги ўзгариб бундай дедилар: эй Оиша, қиёмат куни одамларнинг энг қаттиқ азобланадигани Аллоҳнинг яратишига ўхшатмоқчи бўлганлардир». Бухорий Ибн Аббосдан ушбу ҳадисни ривоят қилди: Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар:

«مَنْ صَوَّرَ صُورَةً عَذَّبَهُ اللَّهُ بِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ وَمَا هُوَ بِنَافِخٍ»

«Ким бирон сурат чизса Аллоҳ шу сабабли уни қиёмат кунида то унга пуфлаб жон киргизмагунча азоблайверади. Ҳолбуки у унга жон киргизолмайди». Бухорий Ибн Умардан ушбуни ҳам ривоят қилди: Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар:

«إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ»

«Бу суратларни ясайдиган кимсалар қиёмат куни азобланишади. Уларга: «яратган» нарсангизни тирилтиринглар, дейилади». Бухорий Абу Жуҳайфадан унинг қон оладиган бир қулни сотиб олганини ривоят қилиб бундай деди:

«إِنَّ النَّبِىَّ نَهَى عَنْ ثَمَنِ الدَّمِ، وَثَمَنِ الْكَلْبِ، وَكَسْبِ الْبَغِيِّ، وَلَعَنَ آكِلَ الرِّبَا وَمُوكِلَهُ وَالْوَاشِمَةَ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ وَالْمُصَوِّرَ»

«Набий (с.а.в) қон пулидан, ит пулидан ва бузуқликни касб қилишдан қайтардилар, рибо ейувчини, унга едирганни, баданга расм чизувчини, расм чиздирганни ва мусаввирни лаънатладилар».
Бу ҳадисларнинг ҳаммасида тасвирни тарк қилишни қатъий талаб қилиш мазмуни ётибди. Бу эса тасвирнинг ҳаромлигига далилдир.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.05 seconds.