Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: симкарта
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post симкарта
        June 11, 2017, 11:19
Иқтибос

Асалому алейкум устоз саволим шуки мен тожикистонданман бизни жойга мегафон симкарта бор шу мегафон симкартага 10 кунга бир 7 сум ташашим керак яна бизга симкартани копия килдирип ишлатса булади факат интернет 47 сомон интернетга шу десангиз копияни 3 кишига бердим улар интернет ишлатиши учун улар дан 12 сумдан олдим мен хам улар катори 12сум ташейман хамаги 48 сум буларкан яна 30 кунга бир налог симкартага хам пул олинади уларга берган 3 та копия га хам 1 сумдан 3 сум олинади 30 кунга Яна 10 га 7 сум ташламасам интернет ишламеди шунга мен хар 10 кунга улардан 2 сумдан олсам менга харом бумидими

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post симкарта
        June 11, 2017, 11:42
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Сизларнинг қилаётган ишларинг “ижара битими”га тўғри келади ва шаръан жоиз иш, ҳаром бўлмайди. Ижара – маълум бир эваз муқобилига манфаат устида тузилган битимдир. У уч хил бўлади:

Биринчиси – нарсалар манфаатлари устида тузиладиган ижара битими. Масалан уй-жой, ҳайвон, машина ва шу кабиларни ижарага олиш каби.

Иккинчиси – иш келтирадиган манфаат устида тузиладиган ижара битими. Масалан ҳунармандлар ва муайян ишни қилувчилар каби. Бунда ишдан келадиган манфаат устида тузилган битим бўлади. Масалан бўёқчи, темирчи, дурадгор ва шу кабиларни ижарага олиш каби.

Учинчиси – шахс манфаати устида тузиладиган ижара битими. Масалан ходимлар, ишчилар ва шу кабиларни ижарага олиш каби.

Фақат қилинадиган ҳизмат(яъни қандай фойдаланиш имкониятлари) ва иш ҳақи(яъни канча пулга келишилгани) ҳам аниқ бўлиш керак.

«« Ёллаш (ижара) ҳақи гувоҳлар олдида маълум қилиниши ва номаълумлик қолдирмайдиган тарзда сифатланиши ва таърифланиши шарт. Чунки Пайғамбар(с.а.в) айтганлар:

«إِذَا اسْتَأْجَرَ أَحَدُكُمْ أَجِيرًا فَلْيُعْلِمْهُ أَجْرَهُ»

«Бирортангиз ишчи ёлласа, унга ҳақини билдириб қўйсин».

Ёллаш ҳақи пул бўлиши ҳам мумкин, пулдан бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин, мол бўлиши ҳам мумкин, манфаат (фойда) бўлиши ҳам мумкин. Нарх (бирор нарсанинг қиймати) бўлишга яроқли ҳамма нарса иш ҳақи бўла олади, у айнан молми ёки (фойда) манфаатми, барибир. Фақат маълум қилиниши шарт. Аммо иш ҳақи номаълум бўлса дуруст бўлмайди.

Агар киши бирон ишга қабул қилинса, лекин у бу ишни бошқа ўзи оладиган ҳақдан арзонроққа бериб, қолган иш ҳақи унга фойдага қолса жоиздир. У ўша бошқа одамга ёрдам берадими ёки йўқми бунинг фарқи йўқ. Чунки у бошқа одамни ўзи оладиган иш ҳақига тенг ҳақ билан ёки озроқ ё кўпроқ ҳақ билан шу ишга ёллаб ишлатиши жоиз бўлади »».(“Исломда иқтисод низоми” китобидан).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.