Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Иймон зиёда хам бўлади ноқис хам бўлади.
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Иймон зиёда хам бўлади ноқис хам бўлади.
        June 11, 2017, 10:49
Иқтибос

Ассалому алайкум.
Абу Ханифадан бошқа барча жумхур уламолар, Иймон зиёда хам бўлади ноқис хам бўлади, дейишибди.

Илтимос ёритиб беринглар, рахмат. Илтимос жавобни тезроқ берсанглар, рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Иймон зиёда хам бўлади ноқис хам бўлади.
        June 11, 2017, 11:39
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.

Иймоннинг луғавий маъноси:.. далилдан келиб чиққан,.. воқега мутобиқ бўлган қатъий тасдиқ деб тарифланган. Буни тушуниш учун икки нарсани: “воқеъга мутобиқлик” ва “қатъий тасдиқ”ни тушунишимиз керак. Воқеъга мутобиқлиги - ҳис этиладиган воқеъликка тўғри келиши, унга зид келмаслиги керак. қатъий тасдиқ бўлиши учун унинг тўғрилигини кўрсатиб берадиган қатъий далил ҳам керак. Агар тасдиқ далилсиз бўлса, у иймон саналмайди. У фақат далилдан келиб чиқсагина қатъий тасдиқ ҳисобланади. Агар далили бўлмаса, унда у қатъий эмас, фақат хабарлардан бирини тасдиқлаш бўлади халос, асло иймон деб эътибор қилинмайди, балки гумон бўлади...

Шунга кўра, тасдиқ қатъий бўлиши учун далил шарт. Шу боис иймон келтириш талаб қилинган ҳар бир нарса учун далил мавжуд бўлиши керак...

Далил ақлий ёки нақлий бўлади. Далилнинг ақлий ёки нақлий бўлишини иймон келтириш талаб қилинаётган мавзунинг воқеси белгилайди. Агар мавзу ҳис идрок қила оладиган ҳис этиладиган воқелик бўлса, унинг далили ҳам ақлий бўлади. Агар мавзу ҳис идрок қила олмайдиган воқелик бўлса, униниг далилини ишончли жойдан келган ҳабар бўлиши керак, яъни нақлий бўлади. Бу нақлий далилнинг ўзи ҳис идрок қиладиган далил бўлганлиги учун уни асли ақлий далил билан юзага келишига асосланиб, иймон учун яроқли далил деб эътибор қилиш лозим. Юқоридаги оятларда Аллоҳ Таолога бўлган иймоннинг далили ақлий бўлишини талаб қиляпти. Чунки унинг мавзуси ҳис идрок қила оладиган, хис қилинган воқелик,... яъни ҳис орқали идрок қилинган махлуқотларнинг яратувчиси борлиги.... Аммо фаришталарга бўлган иймоннинг далили нақлий, яъни униниг далили ишончли жойдан келган ҳабар бўлиши керак.

Мана шу “ишоч” маъносидаги иймондир. У мана шундай маънони англатиши билан куфрнинг зиддида, яъни антоними... Демак, мўминмас одам қатъан кофир... Ярим мўмин, ярим кофир одам бўлмайди....

Юқорида биз айтиб ўтган иймон яъни, далилдан келиб чиққан, воқеъга мутобиқ бўлган қатъий тасдиқ ортмайди ҳам, камаймайди ҳам. Чунки у қатъий тасдиқда... Қатъийлик фақат ва фақат тўла бўлади... Тўқсон фоизлик иймон тўқсон беш фоизга ёки юз фоизга кўтарилибди ёки юз фоизлик иймон камайиб, тўқсон беш фоизга ёки тўқсон фоизга тушиб қолибди, дейилмайди... Чунки бундай камайиш қатъиймасликни,.. демакки, шакни, шубҳани англатади.... Шак-шубҳа аралашган иймон иймон эмас, куфрдир...

Энди иймонни амал маъноси хақида ҳам озгина тушунча бериб ўтамиз. Иймон шариатда... луғавий(ишонч) маъносида ҳам,... амал маъносида ҳам келган. М: Пайғамбар САВ Жаброил АСнинг иймон ҳақидаги саволига: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон қадарнинг Аллоҳ Таоло томонидан эканига ишонмоғингдир», - деб жавоб берганларида ишонч маъносида ишлатганлар. Аммо Қибла Байтул Мақдисдан Кабага қараб ўзгарганлиги тўғрисидаги оят нозил бўлгандан кейин, мушриклар мусулмонларга: сизларнинг шу кунгача ўқиган намозинглар бекор бўлди, чунки бошқа томонга номоз ўқиб юрган экансизлар деб, уларнинг устидан кулиб, масхара қилишганда Аллоҳ Таоло қуйдаги оятни нозил қилади:

– „Аллоҳ ҳечам иймонларингизни (яъни, намозларингизни) зое қилмас“. [2:143]

Бу оятида мана намозларини иймон деган сўз билан ифодалаяпти. ёки Пайғамбаримиз САВ иймон(إِيمَانٌ)ни амал деб номлаган ва икила маъносини бир ҳадисда ҳам ишлатган: ишоч ва амал маъноларини бир ўринда ишлатган: Пайғамбаримиз САВ - амалларнинг қайсиниси энг афзал – деб сўралганда, -“Аллоҳга бўлган иймон ва уни йўлидаги жиҳоддур”- деб жавоб берган. Ёки Росулуллоҳ САВ “Иймон етмиш неча ёки олтмиш неча бўлак бўлади, энг юқориси “ла илҳа иллолоҳ” сўзи ва энг қуйиси йўлдан озорни кетказиш, ҳаё (ҳам) иймоннинг бир бўлаги ”- деганлар. Яъни энг қуйиси йўлдан озорни кетказиш суннат амал бўлиб, уни қилмаган инсон савобдан маҳрум бўлади, кофр бўлиб қолмайди.

Бу иймон сўзига ишлатилган икки маъно бир биридан фарқ қилади. Иймонсизлик кофирликдир. Амалсизлик эса фосиқлик ва осийликдир. Амалсизлик кофирлик бўлмайди. Энди баъзи амалларда ҳам иймон кетиб қолишини ифодалаган ҳадисларда шу амални нақадар оғир жиноят эканини бизларга тушунтириб қўйиш учун бўлган, масалан; «Зоний зино қилган пайтида мўмин ҳолида зино қилмайди...». деган ҳадисда Зонийнинг зино қилаётган пайтида иймонини йўқотиши бир мажозий ибора бўлиб, бу жиноятнинг нақадар улканлигини англатмоқда. Чунки Пайғамбар САВ зонийни муртад сифатида жазоламаганлар. Унга зинонинг ҳадди урилган. У мусулмон ҳисобланган. Унга жаноза ўқилган ва у мусулмонларнинг қабристонига кўмилган....

Демак, махлуқотлар туғрисида кўпроқ фикр қилишимиз ва имкон қадар солиҳ амалларни кўпроқ қилишимиз, фарз, вожиблардан ташқари нафил ва мандуб амалларни ҳам қолдирмай қилишимиз билан иймонни кучайтиришимиз ва уни пуҳта иймон даражасига кўтаришимиз мумкин.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.053 seconds.