Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: 6 ой мобайнида аёлини кўрмаса талоқ тушадими?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post 6 ой мобайнида аёлини кўрмаса талоқ тушадими?
        May 31, 2017, 09:12
Иқтибос

Ассаламу Алайкум
Аллох барча мусулмонларга айникса аллохнинг йўлида золимларни зулмидан қўркмасдан юрган Аллоҳни рижолларига ёрдам берсин ҳақда собит қилсин амин. Бизнинг суюкли пайгамбаримиз Мухаммад с.а.в га дуруду саломлар ва саловатлар болсин аммо баад. Аллоҳ рози болсин сиздан я шейх. Мен шомдеги бир мухожир саволим шундан иборат Мен орта осиёда яшар эдим шомдеги мусулмонларни тогут башшор томонидан катлиом килаётканини кориб чидаб тура олмадим Аллохни изни ила шом диёрларига сафар килдим мен орта осиёда аёлим ва фарзандим колиб кетди шом диёрига олиб келишни хечхам иложиси болмаяпти саволим шундаки мен аёлимни 4 йил кормадим и уч ярим йил гаплашканим йўк эхтиёт вожиб.бродарлар айтиштики 6 ой мобайнида гаплашмасенг талок тушади хотининга дейишти шу мавзуга ойдинлик киритиб беринг. Аллох рози болсин жазак аллоху хайрон Ассаламу алейкум

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: 6 ой мобайнида аёлини кўрмаса талоқ тушадими?
        May 31, 2017, 09:20
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу мавзуъ мужтаҳидларда ихтилофли бўлиб, баъзилари аёлини тўрт ойдан ортиқ ташлаб кетиш мумкин эмас деса, баъзилари олти ой деб чеклаган. Баъзилари унда маълум муддат йўқ, фақат эркак киши аёли ҳаққида Аллоҳ Таолодан тақво қилиш керак деб рай билдирганлар. Умар(р.а) жиҳоддаги аскарлар учун энг кўп муддат деб олти ойни белгилаган.

Аммо шу муддатдан ошиб кетса, талоқ тушуб қолиш масаласи ҳам ихтилофли. Биз тўрт ойдан ошса, агар аёли талаб қилмаса ҳам беузр тарк килиши мумкин эмас деб биламиз. Лекин талоқ тушмайди, эри ташлаб кетган аёл, эридан қайтишлигини талаб қилса ҳам, келмаса, шаръий вазифасини қилмаса, у ҳолатда қозига мурожат қилиб, ундан ажрим қилиб беришини талаб қилади ва қозининг қарори билан ажрашадилар. Шу ўринда “Бақара” сурасидаги ушбу оят тафсирида етарлича далил бор деб биламан:

لِّلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِن نِّسَآئِهِمْ تَرَبُّصُ أَرْبَعَةِ أَشْهُرٍ فَإِنْ فَآؤُوا فَإِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ ۩ وَإِنْ عَزَمُواْ الطَّلاَقَ فَإِنَّ اللّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ
– „Хотинларидан қасам билан юз ўгирган кишилар учун тўрт ой муҳлат бор. Агар (шу муддат ичида хотинларига) қайтсалар (жоиздир). Зеро, Аллоҳ шубҳасиз мағфиратли, раҳмлидир. Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, бас, албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир“. [2:226-227]

Аллоҳ Таоло бу икки муборак оятда юқорида айтиб ўтилган оқимда яна бошқа бир шаръий ҳукмни баён қиляпти. Бу тўрт ойдан ортиқ хотин билан жимо қилмасликка қасам ичишнинг, бир сўз билан айтганда ийлонинг ҳукмидир. Бу ҳукм олдинги оят тафсирида айтиб ўтилган қасам ҳақидаги бошқа ҳукмлардан фарқ қилади. Бу ҳукм қасамнинг тўрт ойдан оз ёки кўп бўлишига қараб ҳар хил бўлади.

Биринчидан, агар жимо қилмаслик ҳақидаги қасам тўрт ой ёки ундан озроқ муддатга ичилган бўлса, у ийло дейилмайди. Бу қасам одатдаги бошқа қасамлардан фарқ қилмайди. Агар уни муддатидан олдин бузиб хотини билан жимо қилиб қўйса, каффоратини беради. Агар ўша муддат ичида жимо қилмаса, қасамининг устидан чиққан ҳисобланади. Бунинг учун унга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Ҳар икки «Саҳиҳ»да собит бўлган мана бу ҳадис Оиша(р.а)дан ривоят қилинган: «Пайғамбар(с.а.в) аёллари билан бир ой қўшилмасликка қасам ичдилар. Йигирма тўққизинчи куни қайтиб, ой йигирма тўққиз кундир, дедилар». (Бухорий: 297, 365, 4803.)

Иккинчидан, хотини билан тўрт ойдан кўпроқ муддатга жимо қилмасликка қасам ичилса, шариатда бу иш ийло, дейилади. Ийлонинг ўз ҳукмлари бўлиб, уларни мана бу икки муборак оят баён қиляпти. Ҳукм қуйидагича бўлади:

а) Агар тўрт ойдан олдин жимо қилиб қўйса, қасамига каффорат беради. Шу билан иш тамом.

б) Агар тўрт ой ўтганидан кейин ҳам жимо қилмасликда давом этаверадиган бўлса, тўхтатилади ва икки ишдан бирига мажбур қилинади:

Ё олдинги ҳолатига қайтади ва қасами учун каффорат беради. Бу гап жимодан киноя, яъни олдингидек яна жимо қилишга қайтади.

Ёки талоқ қилади.

Агар шу иккала ишдан ҳам бош тортса, уни ҳоким талоқ қилдиртиради.

Айтиб ўтган гапларимиз мана шу икки муборак оятдан қуйидаги тарзда олинган:

لِّلَّذِينَ يُؤْلُونَ مِن نِّسَآئِهِمْ
(Хотинларидан қасам билан юз ўгирган кишилар учун). Ийло сўзи аслида бирон ёмон ишни қилиш ёки яхши ишни қилмасликка қасам ичиш маъносини англатади. Масалан, Аллоҳ Таоло айтади:

لاَ يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً
– „Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар“. [3:118]
Яна айтади:

وَلَا يَأْتَلِ أُوْلُوا الْفَضْلِ مِنكُمْ وَالسَّعَةِ أَن يُؤْتُوا أُوْلِي الْقُرْبَى
– „Сизлардан фазл ва кенг-катта мол-давлат эгалари қариндошларга инфоқ-эҳсон қилмасликка қасам ичмасин“. [24:22]

Кейин бу сўз шаръий истилоҳга айланиб, аёлни жимо қилмасликка қасам ичиш маъносини англатадиган бўлди.

() яъни, хотинларидан. Бундан ийло фақат хотинларгагина хослиги, чўриларга тегишли эмаслиги англашилади.

( тўрт ой муҳлат бор). Яъни, кутиб, пойлаб туриш. Яъни, унинг ихтиёрида фақат тўрт ой бор. Ундан кейин эса икки ишдан бирини қилиши шарт.

( Агар (шу муддат ичида хотинларига) қайтсалар (жоиздир)). Яъни, олдинги ҳолга қайтиш. Бу жимодан киноя. Яъни, олдингидек яна жимо қилиш.

( Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар). Бундан муддат ўтиши билан ўз-ўзидан талоқ тушмаслиги, талоқ тушиши учун ё эрнинг ўзи талоқ қилиши ёки ҳоким уни мажбурлаб талоқ қилдиртириши шартлиги англашилади.

Шу билан оятнинг маъноси қуйидагича бўлади:

Аёллари билан тўрт ойдан кўп муддатга жимо қилмасликка қасам ичганлар тўрт ой ўтганидан кейин тўхтаб, икки ишдан бирини бажаришлари лозим. Ё қасамларига каффорат берсинлар-да, олдинги ҳолларига қайтиб, яна жимо қиладиган бўлсинлар ёки талоқ қилсинлар. Агар бош тортадиган бўлсалар, уларни ҳоким мажбурлаб талоқ қилдиртиради.

Аллоҳ Таоло бу икки оятни қуйидагича якунлаяпти:

(Агар (шу муддат ичида хотинларига) қайтсалар (жоиздир). Зеро, Аллоҳ шубҳасиз мағфиратли, раҳмлидир).

Улар қасам ичиб, аёлга зарар келтирган эдилар. Шунда ҳам Аллоҳ Кечиримли, Раҳмли Зотдир.

(Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, бас, албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир). Яъни, уларнинг талоққа айланган ийлоларини Эшитгувчидир. Бу ийлодан нимани мақсад қилганларини билгувчидир. Бас, уларнинг қилмишларига яраша жазоларини беради. (“Ат-Тайсир фи усулит тафсир” (Тафсир усулини енгиллаштириш) китобидан олинди).
Муттуқий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.