Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Шахидлик мақоми
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Шахидлик мақоми
        May 30, 2017, 04:57
Иқтибос

Ассаламу Алайкум биродар саволим бор?
Фиқҳий масала бўйича Шаҳиднинг қарзи узиладими? Шаҳид бўлганида Ёки жиҳодга кетса қарзи узиладими? оғзидан фахш сўзлар чиккан одам шахид бўлмайди деган хадис борми ????

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Шахидлик мақоми
        May 30, 2017, 05:01
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шаҳиднинг қарзидан бошқа ҳамма гуноҳи кечирилиши тўғрисида ҳадислар бор, лекин қарзини ворислари тўлаб қўйишлари шарт. Агар ворислари қодир бўлмаса, у ҳолда байтулмолдан ҳоким тўлайди. Росулуллоҳ(с.а.в) айтган: “шаҳид учун ҳамма гуноҳи кечирилади, магар қарзи”. Имом Муслим ривояти. “бас, мўминлардан кимда ким вафот қилса ва бўйнида қарзи бўлса, уни адо қилиш менинг зиммамда ва кимки мол-дунё тарк қилган бўлса, бас у ворисларига”. Муттавақун алайҳ, лафзи Бухорийники.

Оғзидан фаҳш сўз чиққан инсон шаҳид бўлмайди деган мавзуъга келсак, фаҳш(яъни уят гап-сўзларни, амалларни) қилиш ҳаром ва унга одатланиш нафақат шаҳидликка зид, балки умуман мўминликка зид, яъни ундай иш мўминларнинг иши эмас. Оиша(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«… مَهْلاً يَا عَائِشَةُ عَلَيْكِ بِالرِّفْقِ, وَإِيَّاكِ وَالْعُنْفَ وَالْفُحْشَ …»
«... Секин, эй Оиша, мулойим бўл, қўпол ва уят гап-сўзларни, амалларни қилма(яъни ахлоқсиз бўлма)...», дедилар. (Бухорий). Муслимда яна Оиша(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«… مَهْ يَا عَائِشَةُ, فَإِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْفُحْشَ وَالتَّفَحُّشَ …»
«... ўзингни бос, эй Оиша, чунки Аллоҳ уят гап-сўзларни, амалларни(яъни ахлоқсизлик) ва уятсиз қилиғларни, гаплар гапирилишини ёмон кўради...», деганлар (муттафақун алайҳ). Оиша(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в) шундай деганлар:

«… إِنَّ شَرَّ النَّاسِ مَنْزِلَةً عِنْدَ اللَّهِ مَنْ تَرَكَهُ أَوْ وَدَعَهُ النَّاسُ اتِّقَاءَ فُحْشِهِ»
«... Аллоҳнинг наздида энг ёмон ўриндаги одам шундай кимсадирки, одамлар унинг уят гап-сўзларни, амалларнидан(яъни бадхулқлигидан) қўрқиб, у билан муомала қилмайдилар» (муттафақун алайҳ). Иёз ибн Ҳаммор Мужошиий ривоят қилишича, Пайғамбаримиз (с.а.в) бир хутбаларида:

«… وَأَهْلُ النَّارِ خَمْسَةٌ … وَالشِّنْظِيرُ الْفَاحِشُ …»
«... Дўзах аҳли беш қисмдур: ... ва уят гап-сўзларни, амалларни қилувчи(яъни ахлоқсиз) беномус...», дедилар. Муслим ривояти. Шанзир ёмон хулқли деган маoнода. Абу Дардо(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«… وَإِنَّ اللَّهَ يُبْغِضُ الْفَاحِشَ الْبَذِيءَ»
«... Аллоҳ уят гап-сўзларни, амалларни қилувчи(яъни ахлоқсиз) беномусни ёмон кўради», деганлар. Термизий ва ибн Ҳиббондан. Термизий уни, саҳиҳ ҳасан, деган. Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:

«الْحَيَاءُ مِنَ الإِيمَانِ, وَالإِيمَانُ فِي الْجَنَّةِ, وَالْبَذَاءُ مِنَ الْجَفَاءِ, وَالْجَفَاءُ فِي النَّارِ»
«Ҳаё иймондандир, иймон эса жаннатдадир. Беҳаёлик қўполлик-шафқатсизликдир, қўполлик эса дўзахдадир». Аҳмад ҳадисни ровийлари ишончли одамлар бўлган санад билан келтирган. Термизий уни, саҳиҳ ҳасан, деган. Ибн Ҳиббон уни ўзининг «Саҳиҳ»ида чиқарган. Ибн Масoуд(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в):

«لَيْسَ الْمُؤْمِنُ بِالطَّعَّانِ, وَلاَ اللَّعَّانِ, وَلاَ الْفَاحِشِ, وَلاَ الْبَذِيءِ»
«Мўмин киши таҳқирлайдиган, лаънатлайдиган, уят гап-сўзларни, амалларни қилувчи(яъни ахлоқсиз), беномус бўлмайди», деганлар. Бу ҳадисни Термизий ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган.(“Исломий нафсия асослари” китобидан олинди).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.