Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Суфийларнинг ҳукми нима?
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Суфийларнинг ҳукми нима?
        May 29, 2017, 05:52
Иқтибос

Ассалому алайкум. Суфийларнинг ҳукми нима?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Суфийларнинг ҳукми нима?
        May 29, 2017, 05:56
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу саволга уларнинг тоифаларини ҳар бирини келтириб, кейин уларнинг вокеълигига қаратилган нусусларни келтириш билангина жавоб бериш мумкин. Уларнинг таоифалари жуда кўп ва хилма-хил бўлиб, уларнинг ичида очиқ ширкка борганлари ҳам бор. Суфийлардаги етук шахсларни ёки ўзларидаги пешқадам инсонларни улуғлаш, ишларнинг уларни қўлида деб билиш, ўлганларидан кейин ўшандай инсонларнинг мозорларига сиғиниш кабиларга эътиқод қилувчилар очиқ шикр бўлиб, кечирилмас гуноҳ ва абадий дўзаҳга грифдор қилувчи залолат бўлади. Асли Исломда суфийлик, яъни дунё лаззатларидан ва уйланишдан юз ўгириш деган маънода суфийлик йўқ. Усмон ибн Мазъун(р.а)нинг фарзанди вафот қилганда, уйидан чиқмай қўяди ва фақат ибодат билан машғул бўлиб, бошқа ҳар қандай ишни тарк қилади, уйини масжид қилиб олади. Бу хабар Росулуллоҳ(с.а.в)га етиб борганда, бу саҳобанинг олдига бориб, “эй, Усмон, албатта Аллоҳ Таборака ва Таоло бизга роҳиблик(таркидунёлик)ни ёзмади, балки Умматимнинг роҳиб(таркидунё қилган, сўфи)лиги Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир” деб баён қилганлар.

Энг тўғри тушунчадагиларини келтириб, улар ҳақида тўғри ҳулосага келиб олсак бўлади, яъни улар суфийлик деганда ўзларини бутунлай Аллоҳ Таолога боғлаб олиш ва дунё ишлари билан чалғиб, вақтни зоя қилмаслик деб, дунё ишларидан узилишлиги тақводир каби тушунадилар. Бу тушунча ҳам оятга зид, Аллоҳ Таоло айтади:

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ
وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– «Аллоҳ сенга ато этган нарсалар билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам яхшилик қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас».[28:77]

Бу маъноларни Исломда дунё муҳаббатидан мўмин юз ўгириши кераклиги ва дунё неъматлари шаръий бурчларни бажаришда тўсқинлик қилмаслиги кераклигини ифодаловчи оят ва ҳадисларни, масалан: Аллоҳ Таоло “Тавба” сурасидаги:

قُلْ إِن كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَآؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا
وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُم مِّنَ اللّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُواْ حَتَّى يَأْتِيَ اللّهُ بِأَمْرِهِ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
(Эй Мухаммад), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас. [9:24] каби нусусларни дунёдан умуман юз ўгириш маъносида изоҳладилар. Бу тушунча аввалда насороларда ҳам содир бўлган.

وَرَهْبَانِيَّةً ابْتَدَعُوهَامَا كَتَبْنَاهَا عَلَيْهِمْ
“...Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар. Биз уларга (роҳиб бўлишларини) ёзганимиз — буюрганимиз йўқ,...” [57:27] Бундай тушунчага борган саҳобалар ҳам бўлган, лекин Росулуллоҳ(с.а.в) уларни ўз вақтида қайтариб, тўғри йўлни кўрсатганлар. Бухорийда Анас(р.а)дан ривоят қилинади:

«جَاءَ ثَلاَثَةُ رَهْطٍ إِلَى بُيُوتِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ , يَسْأَلُونَ عَنْ عِبَادَةِ النَّبِيِّ , فَلَمَّا أُخْبِرُوا كَأَنَّهُمْ تَقَالُّوهَا, فَقَالُوا وَأَيْنَ نَحْنُ مِنْ النَّبِيِّ قَدْ غَفَرَ اللَّهُ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ, قَالَ أَحَدُهُمْ: أَمَّا أَنَا فَإِنِّي أُصَلِّي اللَّيْلَ أَبَدًا, وَقَالَ آخَرُ: وَأَنَا أَصُومُ الدَّهْرَ وَلاَ أُفْطِرُ, وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَعْتَزِلُ النِّسَاءَ فَلاَ أَتَزَوَّجُ أَبَدًا, فَجَاءَ رَسُولُ اللَّهِ , فَقَالَ أَنْتُمْ الَّذِينَ قُلْتُمْ كَذَا وَكَذَا, أَمَا وَاللَّهِ إِنِّي لأَخْشَاكُمْ لِلَّهِ وَأَتْقَاكُمْ لَهُ, لَكِنِّي أَصُومُ وَأُفْطِرُ, وَأُصَلِّي وَأَرْقُدُ, وَأَتَزَوَّجُ النِّسَاءَ, فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي»
«Уч киши Пайғамбар(с.а.в) аёлларининг уйларига келиб, у кишининг ибодатлари хусусида сўрашди. Жавобни эшитгач, ўзларидан-ўзлари нафратланиб кетиб: «Биз қаёқда-ю, Пайғамбар(с.а.в) қаёқда, у кишининг аввалгию, кейинги ҳамма гуноҳларини Аллоҳ кечирган бўлса» деб, улардан бири: «Мен то абад кечаси намоз ўқийман», деди. Иккинчиси: «Мен доимо рўзада бўлиб, ҳечам оғиз очмайман», деди. Учинчиси эса: «Мен аёллардан узоқ бўлиб, ҳеч қачон уйланмайман», деди. Кейин Пайғамбар(с.а.в) келиб: «Фалон, фалон гапни гапирган сизлармисизлар? Энди (мендан эшитинг): Аллоҳга қасамки, мен сизлардан кўра кўпроқ Худодан қўрқаман, тақво қиламан. Аммо мен рўза ҳам тутаман, оғзимни очиб ҳам юраман, намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Энди ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас», дедилар». Абу Ҳурайра(р.а)нинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбаримиз (с.а.в):

«أَنَا سَيِّدُ الْقَوْمِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«қиёмат кунида мен қавмим саййиди бўламан», дедилар. Муслимдаги ривоятда:

«أَنَا سَيِّدُ النَّاسِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ, أَنَا سَيِّدُ النَّاسِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»
«қиёмат кунида одамларнинг саййиди мен бўламан, қиёмат кунида одамларнинг саййиди мен бўламан», деганлар. Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар: «Сизларга Аллоҳнинг Китоби билан ўзимнинг суннатимни қўйиб кетаётирман. Уларни ушласангизлар, ҳеч қачон адашмайсизлар. Агар суннатимни тарк қилсангизлар Аллоҳ устингизга Аллоҳдан қўрқмайдиган ва сизларга раҳм қилмайдиган кишини ҳукмрон қилиб қўяди. Суннатимга қайтмагунларингача дилларингдан у кишини хавфи кетмайди».

Термизий Ирбоз ибн Сориядан ривоят қилиб, ҳасан саҳиҳ деган ҳадисда Ирбоз шундай дейди: «Росулуллоҳ(с.а.в) бир куни бомдод намозидан кейин бизга етук ваъз қилдилар. Бу мавъизадан кўзларга ёш тўлди, қалблар титраб кетди. Шунда бир киши: бу видолашувчининг мавъизасидир. Ё Росулуллоҳ, бизга нима вазифа топширасиз? – деди. Шунда Пайғамбаримиз:

«أُوصِيكُمْ بِتَقْوَى اللهِ وَالسَّمْعِ وَالطَّاعَةِ وَإِنْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ، فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ يَرَى اخْتِلاَفًا كَثِيرًا، وَإِيَّاكُمْ وَمُحْدَثَاتِ الْأُمُورِ فَإِنَّهَا ضَلاَلَةٌ، فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ مِنْكُمْ فَعَلَيْهِ بِسُنَّتِى وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الرَّاشِدِينَ الْمَهْدِيِّينَ عَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ»
«Сизларга Аллоҳдан тақво қилишни, гарчи ҳабаший қул бўлса ҳам қулоқ солиб итоат этишни васият қиламан. Зеро сизлардан ким яшаса кўп ихтилофни кўради. Сизлар янги пайдо қилинган ишлар (бидъатлар)дан эҳтиёт бўлинглар. Чунки бундай ишлар залолатдир. Сизлардан ким ўша (кун)га етса менинг суннатимга ва рошид, маҳдий халифалар суннатига маҳкам ёпишсин, бу суннатларга озиқ тишлар билан ёпишинглар», дедилар. Хўш, Росул(с.а.в)нинг ўзидан кейинги кишиларга рошид халифалар суннатига эргашишни буюришлари шунчаки ҳикоя қилиш тарзида бўлдими ёки вожиб эканлигини билдириш тарзида бўлдими? Аслида Исломда ҳукми баён қилинмаган ишни ўзи йўқ. Аллоҳ Таоло айтади:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ
“Биз сизга Китоб-Қуръонни барча нарсани баён қилиб берувчи қилиб нозил қилдик”. [16:89] Дорқутний ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в) шундай дейди:

«كُلُّ أَمْرٍ لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ»
“Бизнинг унга амримиз бўлмаган хар бир иш рад этилгандир”.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.06 seconds.