Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Сигарт яьни тамака чекишнинг ҳукми нима?
umuhtor
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Сигарт яьни тамака чекишнинг ҳукми нима?
        April 11, 2017, 04:43
Иқтибос

Ассалому алайкум биродар қандай аҳволингиз?

Сигарт яьни тамака чекишнинг ҳукми нима? базилар мубоҳ чунки нарсалардаги аслилик ҳаромлигига далил келмаса мубоҳлигида дайди. мен исломий шахсия 3-қисимда " зарар қоидасида " зарарли нарсалар харомдир деган қоидани кўрдим. қайси қоида тамакига тўғри келади. яьни тамаки чекиш харомми? ёки мубоҳми? далили билан жавоб берсангиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Сигарт яьни тамака чекишнинг ҳукми нима?
        April 11, 2017, 04:46
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тўғри, “нарсалардаги асос, агар ҳаром қилинганлигига далил келмаган бўлса, мубоҳликдир” деган қоида ҳам, “зарар берувчи нарса ҳаромдир” деган шаръий қоида ҳам бор. Лекин бу қоидалар усул қоидалар бўлиб, шаръий ҳукмларни ишлаб чиқаётганда, мужтаҳид ҳукм олиш учун қўлланади. Чунки бу қоидаларни ўз ўрнида ишлатиш учун бу қоидаларни тўғри тушуниш ҳам керак. Масалан: “зарар берувчи нарса ҳаромдир” деган шаръий қоидадан фойдаланишда икки шарти бор:

биринчиси; аслий ҳукми ҳақида аниқ бирир насс билан талаб ёки иҳтиёрли ҳукмлардан бирортаси ворид бўлмаган ва айни шу нарса зарар келтирувчи бўлишлиги ўшани ҳаромлигига далил бўлади.

иккинчи иш эса; Шореъ бирор нарсага умумий тарзда мубоҳ қилади, сўнг шу мубоҳлардан биттасида зарар борлиги аниқланади, сўнг айнан манашу нарса зарар берувчи бўлганлигидан ёки зарарга олиб борганидан ҳаромлигига далил бўлади. Ибни Ҳишом сийратида келишича, Росулуллоҳ(с.а.в) Ҳижр деган жойга етганда ўша жойдаги қудуқдан сув ичишни ҳаммага ман қилади ва кечаси ёлғиз ҳолда ташқарига чиқишни ҳаром қилганига ўҳшайди. Ўша кечадан кейин эса, у қудуқдан фойдаланиш ҳам, ёлғиз ҳолда чиқиш ҳам жоиз бўлган. Шунинг учун бу қоидалардан қўлланиш ижтиҳод илмидан хабари борларгагина жоиз. (буни муфассал билмоқчи бўлсангиз “Исломий шахсия” учинчи китобдаги “зарар қоидаси” деган мавзуъга қаранг.)

Энди бирор нарсани ҳукмини билмоқчи бўлсангиз, сиз энг илимли ва тақволи деб билган илимли билувчи(олим)га; «менга шу нарса ҳақидаги Аллоҳ Таолонинг ҳукмини айтинг» деб мурожаат қиласиз ва у баён қилган ҳукм сизга шуръий ҳукм бўлади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.